Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Менежмент усуллари



Pdf көрінісі
бет4/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Menejment

2-савол. Менежмент усуллари 
 
1. Менежмент усулларининг таснифланиши 
2. Менежмент усулларининг табақаланиши  
 
1.Менежмент  усуллари  деб  қўйилган  мақсадга  эришиш 
мақсадида  бошқарувчи  субъектнинг  бошқариладиган  субъектга 
кўрсатадиган таъсир воситаларига айтилади. 
Бошқарув усуллари маълум бир ташкилий механизмга айланади. 
Ушбу  механизм  турлича  –  маъмурий,  иқтисодий  ва  ижтимоий-
технологик  асосларда  шаклланади.  Бундан  келиб  чиқиб  барча 
усулларни  уч  гуруҳга:  маъмурий,  иқтисодий  ва  ижтимоий-
психологик гуруҳларга ажратиш мумкин. 
2.Маъмурий 
усулларга  уларнинг  белгиланган  бошқарув 
даражасида  амал  қилувчи  ҳуқуқий  меъёрларга,  шунингдек,    юқори 
турадиган 
бошқарув 
ва 
ҳукумат 
органларининг 
буйруқ-
фармойишлари  ва  ҳуқуқий  ҳужжатларга  мувофиқлиги  характери 
киради.  Бу  усулларни  таъсир  кўрсатишнинг  тўғридан-тўғри 
характери  ажратиб  кўрсатади  —  ҳар  қандай  тартибга  солувчи  ва 
маъмурий 
хужжат 
албатта 
бажарилиши 
шарт. 
Усуллар 
ижрочиларнинг  ташаббусларига  эмас,  балки  уларнинг  буйруқ  ва 
фармойишларни бажаришига асосланади. 
Иқтисодий  усуллар  ходимларни  керакли  йўналишда  ҳаракат 
қилишга  ундайдиган  иқтисодий  шароитлар  яратиш  йўли  билан 
бошқарув  объектига  таъсир  кўрсатишга  асосланади.  Иқтисодий 
усуллар  техник-иқтисодий  таҳлил,  солиқ  тизими,  нарх  шаклланиши, 
иқтисодий 
меъёр 
ва 
нормативларни 
қўллаш, 
моддий 
рағбатлантиришни қамраб олади. 
Ижтимоий-психологик  усуллар  қаторига  қуйидаги  усуллар 
киради:  жамоада  ижтимоий  таҳлил;  ижтимоий  режалаштириш; 



 
персоналнинг  бошқарувда  иштирок  этиши;  жамоанинг  ижтимоий 
ривожланиши;  ходимларга  психологик  таъсир  кўрсатиш  (гуруҳлар 
шакллантириш,  нормал  психологик  муҳит  яратиш);  маънавий 
рағбатлантириш;  ходимларда  ташаббускорлик  ва  масъулият  ҳиссини 
ривожлантириш.  Бошқарувнинг  ижтимоий-психологик  усуллари 
жамоадаги ўзаро муносабатлар, ижтимоий эҳтиёжлар каби ижтимоий 
механизмлардан фойдаланишга асосланади. 
Барча менежмент усуллари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, 
комплексли  равишда  қўлланади.  Муайян  ҳолатларда  муайян 
бошқарув  вазифасини  ҳал  этиш  учун  бошқарув  усулини  танлаш 
вазифаси қўйилади. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет