Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Юқори самарали жамоа шакллантириш



Pdf көрінісі
бет81/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   124
Menejment

 
56-саволЮқори самарали жамоа шакллантириш 
 
1. Жамоаларни бошқаришнинг замонавий муаммолари 
2. Юқори самарали жамоа шакллантиришни бошқариш 
 
1.Ҳозирги шароитларда мамлакатимизда ташкилотлар фаолияти 
таҳлили тадқиқотчиларга юқори самарали жамоалар шакллантиришга 
халақит бераётган қуйидаги долзарб муаммоларни ажратиб кўрсатиш 
имконини беради: 
 юқори самарали меҳнат мотивациясининг инқирози
 амалий ходимларнинг замонавий  меҳнат фаолияти ҳақидаги 
тасаввурларининг  салбий  ўзгариши,  янгиликлар  киритишни 
қабул қилмаслик; 


85 
 
 манипуляция  қилиш  ва  бошқа  психологик  усуллардан 
ходимларга  таъсир  кўрсатишнинг  асосий  усуллари  сифатида 
фойдаланиш. 
Мотивация  инқирозининг  моҳияти  шунадки,  олий  эҳтиёжлар 
иккинчи ўринга тушиб қолиб, кўпчилик ходимларнинг хулқ-атворини 
қуйи  эҳтиёжлар  (овқатланиш,  турар-жой,  ҳимояланганлик  ва  ҳ.к., 
бироқ кишининг ўз салоҳиятини амалга ошириш эмас) бошқармоқда. 
Иккинчи  муаммонинг  мазмуни  одамлар  янги  шароитларда 
ишлашга яхши тайёрланмаганлиги натижасида  ўз ишини бажаришга 
юзаки  муносабатда  бўлиши,  худди  ўз  мажбуриятларини  сифатли 
бажаргандай кўрсатишга ҳаракат қилишидан иборат. 
Персоналнинг  самарасиз  ишлашига  доир  кейинги  муаммо  — 
хўжалик  юритишнинг эскича  экстенсив  тури ва  маъмурий бошқарув 
тизимидан 
қолиб 
кетган 
ходимларга 
психологик 
таъсир 
кўрсатишнинг  манипуляция  қилиш  ва  бошқа  усулларидан 
фойдаланишдир. 
Санаб  ўтилган  муаммолар  ва  уларнинг  жамоалар  самарали 
ишлашини  шакллантирувчи  омилларга  таъсирини  яхши  билиш  вақт 
ўтиши  билан  ташкилотда  самарали  фаолиятни  таъминлашга  имкон 
беради. 
2.Жамоа 
самарадорлиги 
деганда 
жамоанинг 
умумий 
мақсадларини  амалга  ошириш  даражаси  тушунилади.  Бу  қаторга 
жамоа  аъзолари  ушбу  жамоага  мансубликдан  сезадиган  қониқиш 
ҳиссини киритиш лозим. 
Юқори  самарали  жамоани  бошқариш  учта  блокка  бирлашган 
самарадорлик омилларига таъсир кўрсатиш орқали амалга оширилади 
(7-расм). 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Жамоа: 
ҳажми 
таркиби
 
Ташқи 
мухит
 
Бошланғич 
маълумотлар 
Топшириқ 
 
Рахбарлик 
услуби 
 
Жараёнлар 
Таъсир 
усуллари 
 
Мотивация 
Бошқарувчи омиллар 
маълумотлар 
 
Мақсадни амалга 
ошириш
 
Жамоани 
қониқтириш
 


86 
 
 
 
7-расм. 
 
Жамоа  аъзолари  бўлган  ходимларга  таъсир  кўрсатиш  усуллари 
маъмурий, 
иқтисодий 
ва 
ижтимоий-психологик 
турларга 
тақсимланади (қ. 2-савол). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет