Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет109/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   124
Menejment

МАЦУСИТА  Коносукэ  –  ўз  вақтида  арзон  маиший 
электроаппаратлар  ишлаб  чиқаришни  йўлга  қўйган  шахс,  бугунги 
Япониянинг  иқтисодиётдаги  кўплаб  ютуқлари  айнан  унинг  номи 
билан боғлиқ. 
Тўққиз  ёшидаёқ  Коносукэ  мактабни  ташлашга  ва  кун  кўриш 
учун  автоустахонага  ишга  жойлашишга  мажбур  бўлган.  Ҳаммаси 
шундан бошландики, оёққа туриб олиб, бизнеснинг дастлабки амалий 


117 
 
кўникмаларини қўлга киритгач, 23 ёшида Мацусита ўз ишини очишга 
қарор қилди. «Келажак электр буюмлариники» — қарор қилади янги 
бизнесмен.  Асосий  эътиборни  янгилик  ва  арзонликка  қаратиб,  ёш 
ишбилармон  тезда  ўз  ишини  кенгайтиришнинг  уддасидан  чиқди. 
National  (инглиз  тилида  «миллий»,  яъни  умумхалқ)  маркали 
радиоприемниклар,  вентиляторлар,  дазмоллар,  иситгичлар  урушдан 
олдинги йиллардаёқ япон оилаларида кенг тарқалган эди. 
Ўзини  моҳир  бошқарувчи  сифатида  кўрсатишида  Мацуситага 
аввало одамларни, одамлар ўртасидаги муносабатларни яхши билиш 
ёрдам  берди.  Моҳиятига  кўра,  меҳнат  ва  капитал  «манфаатлар 
уйғунлиги»  ғоясини  илгари  суриш  ва  амалга  оширишда  етакчилик 
айнан  унга  тегишли.  Ўша  вақтлар  учун  инқилобий  янгилик  бўлган 
тўлиқ  хўжалик  ҳисоби  ва  барча  ишлаб  чиқариш  тузилмаси 
бўғинларининг  мустақиллигини  конгломератга  киритиш  менежмент 
назариясига қўшилган улкан ҳисса бўлди. 
Ўтган  асрнинг  30-йилларидан  то  ҳозирги  кунларгача  Япония 
ороллари  ва  бошқа  ўнлаб  мамлакатларда  Мацусита  империясида 
хизмат  қилаётган  190  мингдан  ортиқ  ходимнинг  иш  сменаси 
фирманинг  гимнини  куйлаш  ва  еттита  қадриятли  йўналишни  овоз 
чиқариб  айтишдан  бошланади.  «Айёрлик  қилма,  —  дейди  биринчи 
қоида,  —  ҳақгўй  бўл;  ўз  ўрнингда  хўжайин  бўл».  Шундан  кейин: 
«Кечаги кун билан яшама, доимо ўз билимларингни такомиллаштир; 
атрофдагиларга  ҳурмат  ва  эътибор  билан  муносабатда  бўл;  доимо 
ташқи  дунё  ҳақида  эсла,  унинг  ривожланиш  қонунларига  мослашиб 
ол; сенда бор бўлган ва оладиган нарсаларга миннатдорчилик  билан 
муносабатда  бўл,  —  биз  ҳаммамиз  жамиятдан  қарз  оламиз;  савол 
беришдан  чарчама:  сен  кимга  ишлаяпсан?  Жавоб  фақат  битта: 
жамиятга». 
Бу К.Мацуситанинг бизнесни бошқаришга ёндашувидаги асосий 
жиҳатдир. 
«Биринчи  ўринда,  -  деб  айтади  Мацусита,  -  ғоя,  орзу-умид, 
йўналиш  бўлиши  лозим...  Нима  деб  атаманг,  лекин  жамоани 
бирлаштирадиган,  ҳар  бир  кишининг  саъй-ҳаракатларини  умумий 
ҳаракатга  бирлаштирадиган  нарса  бўлиши  лозим.  Акс  ҳолда  ҳеч 
қандай  бошқарув  концепцияси  муваффақиятли  ҳисобланмайди. 
Кейин.  Менежмент  бу  –  аввало  одамларни  бошқариш  ҳақидаги  фан. 
Ҳар  қандай  тадбиркорлик  одамлар  ўртасидаги  мулоқотдан 
бошланади; шунинг учун инсонлар табиатини яхши билмасдан туриб, 
ишнинг  катта  муваффақиятга  эришишидан  умид  қилиб  бўлмайди. 


118 
 
Вақти-вақти  билан  ўзини  соф  ҳисоб-китоб  ва  товар-пул 
муносабатлари тор доирасидан устун қўя олиш керак». 
Бошқарувчилар  ва  ишчилар  ўртасидаги  муносабатлар.  «Улар 
«динамик  уйғунлик»да  ривожланиши  лозим».  Ҳамма  нарса  бир  хил 
ҳолатда  деб  кўрсатишга  ҳаракат  қилма.  Ахир  бошидан  маълумки, 
иккала  томоннинг  позициялари  икки  хил  бўлади  (агар  бир-бирига 
қарама-қарши  бўлмаса).  Бироқ  улар  кесишадиган  нуқталар  доимо 
мавжуд.  Энг  яхши  усул  ишчиларни  фирманинг  муаммоларини  ҳал 
қиишдан  узоқлаштириш  эмас,  балки  максимал  даражада  жалб 
этишдир.  Ишларни  бошқаришда  овоз  ҳуқуқи  бериш  ва  касаба 
уюшмалари билан доимий конструктив мулоқот юритиш лозим». 
Мацусита  назарияси  Японияда  мавжуд  бўлган  бошқа  бизнес 
мактаблари ичида энг инсонийси ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет