Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот
натижаларининг илмий аҳамияти ишда олинган илмий натижалардан
бошқарув психологияси, шахс психологияси, этнопсихология йўналишидаги
назарий материалларни бойитишда фойдаланиш мумкинлигидадир.
Диссертация тадқиқотининг амалий аҳамияти олий таълим тизимида
таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-
психологик технологияларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган
методика ва тавсиялардан раҳбар ходимларни тайёрлаш жараёнини такомил-
лаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Достарыңызбен бөлісу: |