Тошкент молия институти


Бошқа Муҳим Назорат амаллари



бет71/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Бошқа Муҳим Назорат амаллари. Бошқа Муҳим Назорат амаллари ўз ичига вазифаларни тақсимлаш ва активлар устидан назорат. Вазифаларни ажратиш бу муҳим назорат амали бўлиб, бирор шахснинг фирибгарликни амалга ошириш ёки фирибгарликдан қочиш рискларини олдини олиш мақсадида шакллантирилган. Вазифаларни ажратишни тўғри амалга оширишда енг камида иккита ишчи қатнашишини талаб қилинади, шунда бир ишчида (а) ҳокимият ва ўтказмаларни амалга ошириш имконияти бўлмаса, иккинчи ишчида еса (б) сақлаш мажбуриятлари бўлмайди. Бу каби вазифаларни ажратиш ҳақиқатда мавжуд бўлмаган ёки ноқонуний ўтказмаларни рўйҳатдан ўтказиш ва сўнгра бухгалтерия жараёнида ушбу ўтказмаларни ёпиб юбориш ҳолатларини олдини олиш имконини беради. Активларни рўйҳатдан ўтказиш ва жисмоний сақлаш яъни қўриқлашни бир биридан ажратиш, сақлаш мажбуриятларига ега бўлган шахснинг активларни ўзлаштириши ва бухгалтерия киритмаларига ҳақиқатда мавжуд бўлмаган киримларни амалга ошириш орқали қоплаб юборишини олдини олиш мақсадида жорий қилинган.
Жисмоний назорат активларнинг тасодифий ёки қасддан зарар йетказилиши ва ўғирланишидан ҳимоя қилиш ва сақлаш учун муҳим ҳисобланади. Жисмоний назоратга мисоллар сифатида инвентарлар сақланувчи омборларга киришни тақиқловчи хавфсизлик қулфлари ва нақд пул ёки бошқа ликвид активларга кириш имконини чегаралаб қўювчи кучли ҳимояланган хоналар, сейфлар ва шунга ўхшаш воситаларни келтиришимиз мумкин. Қўшимча назорат бу моддий активлар жумладан инвентарларнинг даврий саноғини олиб бориш ва ушбу миқдорларни қайд етилган яъни кирим қилинган миқдорлар билан мос келишини солиштириш.
Профилактик ва детектив назорат. Назаорат амалларининг мувофиқ аралашмаси ўз ичига ҳар иккала профилактик ва махфий назоратларни олади. Профилактик назоратлар хатоликларни олдини олиш учун мўлжалланган. Мисол учун, таҳрирлаш тестлари бир қанча нотўғри ўтказмаларни қайд етилишини олдини олиши мумкин. Одатда, профилактик назоратлар иқтисодий жиҳатдан енг самарали ҳисобланади. Детектив назоратлар жараёнлар давомида юзага келадиган хатоликлатни ошкор етиш учун мўлжалланган. Мисол учун, доимий мониторинг олиб бориш техникалари қайта ишланиши лозим бўлмаган ўтказмаларни аниқлайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет