Аудит христиан давридан олдин юзага келган. Антропологлар аудиторлик фаолияти тўғрисида ёзувларни қадимги Бобил даврида ( е.о. 3000 йиллар) пайдо бўлганини аниқлашган. Шунингдек одамлар аудиторлик фаолият билан Қадимги Хитойда ҳам шуғулланганлари аниқланган. “Аудитор” сўзининг лотин тилидаги маъноси “ўқувчи” ёки “тингловчи” деган маънолар билан боғланган. Чунки Қадимги Римда аудиторлар солиқ тўловчиларни тинглашган, масалан, солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланган деҳқонлар ўзларининг даромади ва солиқ қарзлари тўғрисида гапириб бериши лозим бўлган.
Қадимги замондаги китоб ёзувчилар
Аудиторлар қадимги Хитой ва Миср давлатида ҳам ўз фаолиятларини амалга оширишган. Улар Хитой императори ва Миср фиръавинларининг ҳисоб- китобларини олиб боришган. Хитойдаги Чжао сулоласи ҳукуматининг ҳисоб-китоблари мураккаб бюджет жараёни бўлиб, барча ҳукумат ташкилотлари аудитини қамраб олган. Миср фиръавинлари ҳукумдорлиги енг ривожланган даврида (ерамиздан олдинги 3000 йиллар) аудитор касби енг ҳурматли бўлиб, аудиторлар обрўли кишилар ҳисобланган.
Миср фиръавинлари ўз аудиторлари билан жиддий муносабатда бўлган. Фиръавинларнинг ҳар бир омборхонаси иккита аудиторлар томонидан текширилиб борилган. Биринчиси товар кириб келганда уни ҳисоби билан шуғулланган, иккинчиси унинг сақланиши учун жавобгар бўлган. Назоратчи ҳар икки ёзувни текширган. Агар уларнинг ўртасида фарқ юзага келса аудиторлар қатл қилинар еди.
Фойда олиш, ёки максимал фойда олиш учун қарор қабул қилишда бухгалтериядан ёрдамчи механизм сифатида фойдаланганлик тўғрисида Месопотамия, Миср, Грек ёки Рим маданиятларида хеч қандай маълумот мавжуд емас.
Инглиз тилида сўзлашувчи мамкатларда аудит тўғрисидаги дастлабки маълумот 1130 йилга бориб тақалади. Уша пайтда ривожланган иқтисодий тизимдаги хўжалик воқеаликларни қайд қилиш битимлари бир мартали ёзув билан чекланган еди. Уларнинг асосий мақсади савдо далилларини ёзма қайд етиб, хотирада сақлашдан иборат бўлган. Фойда келтириш мазкур маданият тизимида ўз ўрнига ега бўлмаган. Фаровон ҳаёт ишбилармонлик вазифасига кирмаган. Бу фақат диний, аҳлоқий тамойиллар ва қоидаларга мувофиқ ҳукуматга билдирилган мойиллик учун кўрсатилган мукофот бўлган.
Достарыңызбен бөлісу: |