Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет68/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   177
1- (1)

Қон айланиш системаси (одамда) юрак ва артерия, вена, капиллярларни бирлаштирувчи ёпиқ қон томирларидан ташкил топган. Қон томирлардан юракнинг уриши эвазига ҳаракатланади. Юрак қисқарганда 70 мл. Қон порциясини артерияга чиқаради, юрак бўшашганда эса унга венадан шунча қон кириб келади. Юрак массаси 200–400г. Оралиғида бўлади. Юрак ўртача ҳисобда минутига 75 марта уради. 1 минутда 6 л. қон ҳайдайди. Баъзан, одам катта жисмоний зўриқишда ёки қаттиқ жаҳли қўзғалган пайти минутига 30 л. гача қон ҳайдайди. Юрак икки (чап ва ўнг) қисмдан ташкил топган бўлиб, ҳар бир қисмида иккитадан (юрак олди ва қоринчаси) камераси бор. Ҳаммаси бўлиб, юрак 4 камерали қон ҳайдовчи мотордир. Юракнинг чап қоринчасидан отилиб чиққан қон энг катта артериал томир – аортага киради. Аортадан катта қон айланиш халқаси бошланади. Унинг вазифаси инсоннинг бутун танасини кислород ва озуқа моддаларига бой қон билан озиқлантириш. Капиллярларда артериаль қон корбонат ангидрид гази ва парчаланган махсулотлар билан тўйингач вена қонига айланади. Вена қони дастлаб майда сўнгра йирик вена томирларида йиғилгач ва ниҳоят, икки ярим вена томирларига ўтиб, ундан ўнг юрак олди камерасига қайтиб келади. Ўнг юрак олди камерасида катта қон айланиш халқаси тугайди. Кичик (ўпка) қон айланиш халқаси юракнинг ўнг қоринчасидан бошланиб, ўпка дастасига ўтади, сўнгра ўпкага қараб йўл олади. Ўпкада вена қонлари кислородга тўйингач артериаль қонга айланади, сўнгра тўртта ўпка венасидан чап юрак олди камерасига қайтиб келади, ундан юракнинг чап қоринчасига ўтади. Шундай қилиб, юракнинг қисқариши туфайли қон артерияга, веналарга, капиллярларга ўтади. Бу йўлда қон оқими томирлардан 200 000 км. йўл босади.
Нафас олиш системаси (инсонда) – асосан инсон организмини кислород билан таъминловчи ва уни корбонат ангидриддан тозалаш вазифасини бажаради. Ундан ташқари бу система овоз чиқаришда, ҳид билишда ва бошқа вазифаларни бажаришда ҳам қатнашади. Нафас олиш системаси нафас олиш (бурун бўшлиғи, димоғ, ҳиқилдоқ, трахея, кекирдак, бронхлар) ва газ алмаштириш функцияларини адо этишга мўлжаллангандир. Нафас олишда атмосферадаги кислород қон билан бирикади ва у ҳужайраларга ва организм тўқималарига етиб боради. Ҳужайралар ичидаги нафас олиш энергиянинг чиқишини таъминлайди ва бу жараёнда ажралиб чиқувчи карбонат ангидрид (СО2) қон орқали ўпкага ўтади ва у орқали нафас билан ташқарига чиқиб кетади. Катта одам бир нафас олишда 500 см3 ҳавони ютади ва чиқаради.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет