Тезисни рад этишнинг учта усули бор: 1) фактлар орқали рад этиш; 2) тезисдан келиб чиқадиган натижаларнинг хатолигини ёки зиддиятли эканлигини кўрсатиш орқали рад этиш; 3) тезисни антитезисни исботлаш орқали рад этиш.
Аргументлар қандай рад қилинади?
Тезисни исботлаш учун оппонент томонидан келтирилган аргументлар танқид қилиниб, уларнинг хатолиги ёки тезисни исботлаш учун етарли эмаслиги аниқланади. Аргументнинг хатолиги тезиснинг ҳам хато эканлигини исботламайди, бунда тезис чин бўлиши ҳам мумкин: (p→q,¬p)/(эҳтимол,¬q) 152. Оппонент ким? Мунозара жараёнида пропонент илгари сурган тезисни рад этувчи шахслар.
Пропонент ким?
Мунозара жараёнида бирор тезисни оппонентларнинг ҳукмига ҳавола қилиб уни ҳимоя қилувчи шахс.
Демонстрация қандай рад қилинади?
Бу исботлаш усулини танқид қилиш орқали рад этилади, бу усулда исботлашда йўл қўйилган хатолар аниқланади.
Муаммо нима?
Муаммо – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир.
Муаммоли вазият нима?
Илмий билимлар тараққиётида тадқиқотчилар дуч келган шундай янги ҳодисаларки уларни, мавжуд илмий назариялар асосида тушунтириб бўлмайди. Уларни тушунтириш учун янги назариялар эса, ҳали ишлаб чиқилмаган.
Гипотеза нима?
Гипотеза – ўрганилаётган ҳодисанинг сабаблари ва хусусиятларини тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги билим шаклидир.