Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет109/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   177
1- (1)

Туяқушлар қанча? Зоопаркдан чиққандан сўнг Боб Элендан сўради: – Сен жирафалар ва туяқушларнинг қанча эканлигини санадингми? – Йўқ, – деди Элен. – Айт-чи, улар қанча эди? Боб эса, Эленга: – Сен ўзинг санагин. Туяқушлар ва жирафаларнинг 30та кўзи ва 44 та оёғи бор эди. Сиз бу масалани ечинг-чи?

  • Аҳмаднинг ичкиликбоз қариндошлари. Аҳмаднинг тоғасининг поччаси ичкиликбоз. Аҳмаднинг бобосининг куёви ичкиликбоз. Аҳмаднинг отасининг қайнонасининг қизининг эри ҳам ичкиликбоз. Аҳмаднинг отаси ҳам ичкиликбоз. Аҳмаднинг онасининг турмуш ўртоғи ичкиликбоз. Аҳмаднинг тоғасининг опасининг эри ҳам ичкиликбоз. Савол: Аҳмаднинг қариндошларидан неча киши ичкиликбоз?

  • Космосдаги тўқнашув. Иккита космик учувчи аппарат бир бирига яқинлашиб келмоқда. Улардан бири, 8 км/мин. тезликда, иккинчиси эса, 12 км/мин. тезликда ҳаракатланмоқда. Тасаввур қилинг, улар тўқнашишдан маълум бир вақт илгари бир-биридан 5000 км масофада эди. Энди, айтинг-чи, бу учувчи аппаратлар тўқнашишидан бир минут илгари бир-биридан қанча узоқликда бўлган?

  • Поездлар тўқнашмади. Икки йўллик поезд йўли туннелга келганида бир йўллик поезд йўлига айланади. Кунлардан бирида бир поезд туннелнинг бир томонидан катта тезликда учиб кирди, иккинчи томондан бошқа поезд ундан ҳам катта тезликда чиқиб кетди. Аммо ҳеч қандай тўқнашув содир бўлмади. Буни қандай изоҳлайсиз?

  • Ресторандаги пашша машмашаси. Ресторанга кирган хўранда унга олиб келинган шўрвага пашша тушганлигини кўриб, жаҳли чиқди ва официантни чақириб, шўрвани алмаштиришни талаб қилди. Официант янги шўрва келтирди.

    Официант ҳали унча узоқлашмасдан туриб, хўранда уни яна чақирди:
    – Уялмайсизми, яна ўша шўрвани алмаштирмасдан қайтиб олиб келибсиз-ку? – деди жаҳли чиқиб хўранда.
    Айтинг-чи, хўранда официантни қандай қилиб фош қилган?
    МУРАККАБ МАСАЛАЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ:

    1. 1, 1 ва 2 3 , 7.

    2. битта меҳмон келган

    3. 8 пенс: 1 шеллинг 7 пенс.

    4. Ёпиқ қутидаги шарлардан биттаси оқ рангда, бошқаси эса, қора рангда.

    5. Жиноятчилар бир-бирига ёпишган эгизаклар бўлган.

    6. Қопларнинг оғирлиги: 5 ½, 6 ½, 7, 4 ½, ва 3 ½ фунтдан.

    7. 10%

    8. Кар бўлса, ҳонимни қандай қилиб, айтган жойига олиб келиб қўйган?

    9. Жирафалар 7 та, туяқушлар эса 8 та.

    10. Фақат отаси ичади.

    11. 8 ва 12. 20 км узоқликда бўлган.

    12. Бири кирган, иккинчиси эса, чиқиб кетган.

    13. Хўранда шўрвага туз сепиб қўйган.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   177




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет