Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет106/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177
1- (1)

III БЎЛИМ

СИМВОЛИК МАШҚЛАР


  1. Қуйидаги формулага мос келувчи ҳукмга мисол келтиринг:

(А∨В) С

  1. Қуйидаги формулага мос келувчи ҳукмга мисол келтиринг:

(А∧В) С

  1. Қуйидаги формулага мос келувчи ҳукмга мисол келтиринг:

(А→В) С

  1. Қуйидаги формулага мос келувчи ҳукмга мисол келтиринг:

(А↔В) С

  1. Бу қандай формула?

x(S (x)→P(x)) (Жавоб: умумий тасдиқ ҳукм)

  1. Бу қандай формула?

x(S(x)∧ P(x)) (Жавоб: жузъий тасдиқ ҳукм)

  1. Бу қандай формула?

х (S (x)→P(x)) (Жавоб: умумий инкор ҳукм)

  1. Бу қандай формула?

x (S(x)∧P(x)) (Жавоб: жузъий инкор ҳукм)

  1. Бу кандай мантиқий амал схемаси?

Барча А – В дир,
Барча С – А дир, Барча D – C дир, Барча E – D дир.
-----------------------Барча Е – В дир.
(Жавоб: Бу регрессив сорит)

  1. Бу қандай мантиқий амал схемаси?

Барча А – В дир,
Барча В – С дир,
Барча С – D дир, Барча D– Е дир.
-----------------------Барча А – Е дир.
(Жавоб: Бу прогрессив сорит)

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

[( pq)(qr)])(pr).
(Жавоб: Бу соф шартли хулоса чиқариш)

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

(( ab)с)(¬b¬с))¬a.

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

(( ab)(c¯d)(¬b¬d))(¬a¬¯c).

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

a→b,¬a
------------------эҳтимол ¬bдир

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

(abcd)e

  1. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи((ab)(cd)(ac))→(bd).

  2. Бу формула қандай мантиқий амал формуласи?

___ a∩a≡a∪a≡a∪a≡a∪a

  1. Бу формула қандай трилеммани ифодалайди?

а→d, b→d, c→d
a∨b∨c
----------------------
d
Жавоблар:
а) оддий деструктив трилемма
б) мураккаб деструктив трилемма
в) оддий конструктив трилемма
г) мураккаб конструктив трилемма.

  1. Бу формула қандай трилеммани ифодалайди?

а→b, c→d, m→n ¬b∨¬c
------------------------
¬a∨¬c∨¬m
Жавоблар:
а) оддий деструктив трилемма
б) мураккаб деструктив трилемма
в) оддий конструктив трилемма
г) мураккаб конструктив трилемма

IV БЎЛИМ КЎРГАЗМАЛИ МАНТИҚИЙ МАШҚЛАР


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

А? В? С?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

А? В?
C?
D?
Е?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A? F?
B? M? C? K? D? R?
E?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A? B?
C? D?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A?
B?; C? D?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A? B?
C? D?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A? B?
C? D?


  1. Қуйидаги шаклга мос тушунчалар қўйинг:

A? B?
C? D? E?

V БЎЛИМ ИЛМОҚЛИ САВОЛЛАР


  1. Сувнинг тагида қандай тош бўлмайди.

  2. Ёмғир ёғиб турган пайтида қуён қандай дарахтнинг тагида ухлайди?

  3. Кемада сузаётган денгизчининг қаршисидан акула чиқиб қолибди. Акула ваҳима билан «сени ейми ёки кемангни ейми?» – деб сўрабди. Шунда денгизчи – «кемани егин» дебди. Акула эса денгизчини еб қўйибди. Акуладан, сен нима учун денгизчини еб қўйдинг деб сўрашганларида. У денгизчи айтгани учун едим дебди. Буни қандай изоҳлаш мумкин.

  4. Ер билан осмон ўртасида нима бор?

  5. Алфавитда нечта ҳарф бор?

  6. Тоғорага сув солдик, ундан сўнг туз солдик. Натижада нима ҳосил бўлади?

  7. Бир кишининг уйининг тўрт деворида тўрт эшик бор. Қайси эшикдан чиқсангиз ҳам жануб томонга рўпара бўласиз. Шу уйнинг ёнига бир айиқ келибди. Айиқнинг рангини топингчи?

  8. Башоратчи ҳар қандай футбол матчида, ўйин бошланмасдан олдин ҳисоб қандай бўлишини олдиндан аниқ башорат қила олади. Унинг сири нимада?

  9. Тагидан то яримигача бўм-бўш бўлган шиша идиш пробка билан бекитилган. Шишанинг пробкасини очмасдан ва идишни синдирмасдан туриб уни қандай бўшатиш мумкин?

  10. АҚШ ва Канаданинг чегарасида авиаҳалокат рўй берган. Бу ҳалокатда омон қолган йўловчиларни қайси мамлакатга дафн этиш мумкин?

  11. Менда умумий қиймати 15 тийинга тенг бўлган иккита танга бор. Бу тангалардан бири 5 тийинлик эмас. Иккинчиси қандай танга?

  12. Тоғ билан даранинг ўртасида нима бор?

  13. Икки киши дарё қирғоғига келишди. Дарё соҳилида битта бир киши сиғадиган қайиқ бор эди. Йўловчилар қайиққа ўтиришиб нариги қирғоққа сузиб ўтишди. Улар дарёдан қандай ўтишган?

  14. Китоб жавонида икки томлик танланган асарлар ёнмаён турибди. Биринчи том 300 бетлик, иккинчи том 200 бетлик. Жавонга китоб қурти тушиб, биринчи томнинг биринчи бетидан то иккинчи томнинг охирги бетигача тешиб еб чиқди. Китоб қурти китобларнинг неча бетини тешган?

  15. Қишлоқда яшовчи бир тракторчининг учта акаси бор экан, аммо катта аканинг учта укаси йўқ экан. Бу қандай ҳол?

  16. Бева аёлнинг эри ўзининг қайинсинглисига уйланиши мумкинми?

  17. Тасаввур қилинг. Сиз – такси ҳайдовчисиз. Сизнинг машинангиз сариқ ва қора рангларга бўялган. Машинанинг битта ойна тозалагичи синган, корбюратори носоз ишлайди. Бакига 40 литр бензин сиғади, ҳозир бор-йўғи 15 литр бензин қолган. Айтинг-чи, такси ҳайдовчиси неча ёшда?

  18. Самолёт Андижондан Урганчга 80 минут учади, қайтишда эса, яъни Ургенчдан Андижонга бир соат-у 20 минут сарфлайди. Бу ҳолни қандай изоҳлайсиз?

  19. Лох-несс кўлидаги махлуқнинг узунлиги 20 метр ва ўз узунлигининг ярмига тенг. Унинг узунлиги қанча?

  20. «Жуда мураккаб муаммони жуда тушунарсиз қилиб баён этганлигингиздан миннатдорман» – деди маърузачига тингловчи. У нима деган?

  21. Бир поезд Тошкентдан Самарқандга қараб катта тезликда йўл олади, бир соат ўтгандан сўнг Самарқанддан Тошкентга қараб иккинчи поезд ҳам шу тезликда йўлга чиқди. Поездлар бир йўлга тушиб қолганлиги сабабли, тўқнашиб кетишди. Савол: тўқнашиш пайтида қайси поезд Тошкентга яқинроқ масофада бўлган?

  22. Уйнинг томи бир томонга 30 градусли бурчак остида, иккинчи томонга эса 60 градусли бурчак остида оғдирилган. Агар томнинг тепадаги қиррасида хўроз тухум туғса, тухум томнинг қайси томонига тушади?

(Юқоридаги илмоқли саволларни тузишда талаба Ёдгоров Аброрнинг «Мантиқ» фани бўйича тузган мисолларидан фойдаландик.)


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет