Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет137/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   177
1- (1)

ВАҚТНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА
ФАЗО-ВАҚТ МОДЕЛЛАРИ
Вақтнинг хусусиятлари

Вақтнинг бир ўлчовлилиги ва орқага қайтмаслиги. Вақт бир ўлчовли ва орқага қайтмасдир. Бу ҳодиса термодинамикада ва ҳозирги замон синергетикасида орқага қайтмас ж араёнлар мисолида етарли даражада илмий асосланган. Масалан, энтропиянинг ўсиши жараёнини олайлик: энтропиянинг ўсиши бир томондан энергетик қувватнинг пасайиб бориши, тартибсизликнинг ошиб бориши, ҳароратнинг пасайиб бориши кўринишида намоён бўлади. Ёпиқ системада энергия, ҳарорат, тартиб тоборо камайиб боради. Агар иккита хонадан бири иссиқ ва иккинчиси совуқ бўлса, ҳарорати иссиқроқ хонадан совуқроқ хонага иссиқлик ўтади, аксинча эмас. Шу тарзда бориб-бориб хонанинг ҳарорати энг паст даражага тушиб қолади. Тартибланган система ҳам бориббориб тартибланмаган системага айланади, тартибсизлик тоборо ошиб боради. Бундай жараёнлар орқага қайтмас жараёнлардир. Ғиштларни маълум тартиб бўйича қалаб чиқсангиз у иморатга айланади. Бу иморат бориб-бориб емирила бошлайди, емирилган иморат ўз-ўзидан қайта янги иморатга айланиб қолмайди. Қоғозни ёқсангиз у кулга айланади. Кулни қайтадан қоғозга айлантириб бўлмайди. Шу тарзда кўпгина жараёнлар орқага қайтмас жараёнлардир. Улар вақтнинг орқага қайтмаслигининг исботи. Кекса одам ҳеч қачон ёш болага айланиб қолмайди. Макроскопик дунёда вақт бир ўлчовли. Вақтда рўй берган ҳодисалар кетмакетлиги бир-бири билан чизиқли боғлангандир.
Вақт ўқи

Вақтнинг бир ўлчамлилиги, бир йўнашлиги (анизотроплиги) ва орқага қайтмаслигини асослаш учун инглиз астрофизиги Артур Эддингтон (1882–1944) 1928 йили «вақт ўқи» тушунчасини фанга киритади. (Ўқ тушунчаси бу жойда камон ўқи маъносида қўлланилмоқда). Унинг фикрича, вақт оқишининг йўналиши Коинотнинг кенгайиб бориши билан чамбарчас боғлангандир деб, бу ҳодисани «вақт ўқи» деб атади. Эддингтон Коинот циклик кенгайиб боради, яъни кенгайиш бир пайтга бориб торайиш билан алмашинади ва шунда вақт ўқи ҳам ўз йўналишини ўзгартиради,1 деб ўйлаган.
Кўпгина реал физик жараёнлар тўсатдан, кутилмаганда ва ўз-ўзича рўй беради-ю аммо бу жараёнлар ҳеч қачон орқага қайтмайди. Иссиқликнинг узатилиши, моддалар алмашинуви, диффузия, ёпишқоқлик, элементар заррачаларнинг парчаланиши, ишқаланиш, емирилиш жараёнлари, шунингдек космик, химиявий, биологик ва психологик эволюцион жараёнлар орқага қайтмас жараёнлардир. А.Эддингтон шуларни назарда тутиб вақтнинг орқага қайтмас уч хил ўқини тасвирлаб берган. Булар вақтнинг 1) термодинамик ўқи, 2)психологик ўқи ва 3)космологик ўқи.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет