Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет138/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   177
1- (1)

Вақтнинг термодинамик ўқига биноан энтропия вақтнинг ўтиши мобайнида ўсиб боради, ҳеч қачон орқага қайтмайди. Ёпиқ системада ўз-ўзидан ҳарорат кўтарилмайди, емирилган бино қайта тикланмайди, ёнган дарахтнинг кули қайта дарахтга айланмайди. Бу ҳодисалар вақтнинг орқага қайтмаслигини исботлайди.
Вақтнинг психологик ўқи кишининг оламда рўй бераётган жараёнлар давомийлигини қандай идрок этишига боғлиқ. Инсон бундай жараёнларни ўтмишдан келажакка қараб оқаётган вақт оқимида идрок этади. Бу жараён орқага қайтмас жараёндир.
Вақтнинг космологик ўқи ностационар (беқарор), мувозанатсиз Коинот эволюциясининг йўналишини белгилайди. Фридман – Хабблнинг замонавий космологик моделига биноан Коинот тоборо кенгайиб бормоқда, унда торайиш сари йўналиш йўқ.1 Бундай орқага қайтмас жараёнлар вақтнинг бир йўналишли, анизотроп, орқага қайтмаслик хусусиятига эга эканлигини асослайди.
Чизиқли боғланганлик. Агар бир қатор ҳодисалар кетмакетлиги ўзаро узвий боғланган бўлиб, уларнинг кетма-кетлиги тартиби сақланган бўлса, бундай боғланиш чизиқли боғланиш дейилади. Вақт лаҳзалари кетма-кетлиги, натурал сонлар кетмакетлиги ва бошқа ўсувчи ёки камаювчи кетма-кетликлар чизиқли боғланишга мисол бўла олади. Вақтда эса ҳодисаларнинг кетмакет келишидаги изчилликнинг сақланиши вақтнинг чизиқли боғланганлигини ифодалайди. Бунда турли пайтларда рўй берган ҳодисаларнинг ўрни алмашиб қолмайди. Масалан, бирор киши улғайгандан сўнг уйланса ва орадан бир йил ўтгач ўғил фарзандли бўлса, ундан сўнг бир йил ўтгач, қиз фарзандли бўлса, бу ҳодисалар кетма-кетлиги чизиқли боғланиш кўринишида берилган ҳисоб системаларида сақланади. Ҳеч қачон бу ҳодисалар кетма-кетлиги аввал фарзандли бўлиб, кейин уйланади, ёки «қиз фарзанди ўғлидан илгари туғилган» тарзида ўрни алмашиб қолмайди.
Чизмага қаранг:
А
Бу чизмадаги А, В, С, Д, Е, Ж, З кетма-кетлиги ўзининг тартибини сақлаб қолса, уларнинг ўрнини алмаштириш мумкин бўлмаса, бу нуқталар ўзаро чизиқли боғланган бўлади. Вақт оқимида ана шундай чизиқли боғланиш сақланади. Отанинг боладан катталиги, неваранинг эса отасидан кичиклиги сақланади.
Уларнинг ўрнининг алмашиб қолиши мумкин эмас. Бу вақтнинг чизиқли боғланганлигидандир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет