Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет31/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   177
1- (1)

Тропосфера (юнон. tropos – бурилиш ва сфера) – атмосферанинг пастки қатлами (экваторда 16-18 км, ўртача кенгликларда 1012 км қутбларда 8-10 км) бўлиб, унда бутун атмосфера ҳавоси массасининг 4/5 қисми мужассамлашган. Тропосфера қуйи қисмида айрим жойларда гидросфера билан, айрим жойларда литосфера билан туташади.
Стратосфера (лот. stratuv – қават ва сфера) – атмосферанинг тропосфера билан мезосфера оралиғида жойлашган қатлами (қутбларда Ер сиртидан 8-10 км дан бошланиб, экваторда 16-18 км дан то 40 км гача, баъзи манбаларда эса 55 км гача баландликда жойлашган). У мўътадил иқлими билан, қутб кенгликларида доимий ҳароратга эгалиги билан ажралиб туради (йил фаслларига қараб минус –45°, –75° С). 22–25 км оралиғида озон қатлами жойлашган. Стратосферанинг қуйи қисмида кучли (100 м/с тезликдаги) шамоллар эсиб туради.
Мезосфера (юнон. mesos – оралиқ ва сфера) – стратосферадан юқорида (ер юзасидан 50 – 80 км юқорида) термосферадан қуйида жойлашган атмосфера қатлами. Мезосферада температура – 90°С гача совуйди.
Термосфера (юнон. therme – иссиқ ва сфера) – атмосферанинг мезосфера қатламидан (Ер юзасидан 80–800 км. баландда жойлашган) юқорида жойлашган сийраклашган қатлами. Унинг 200–300 км ларида ҳарорат + 1500°С гача кўтарилади. Шу сабабли атмосферанинг бу қатлами термосфера ( термо – юнонча therme – иссиқлик) деб аталади.
Экзосфера (атмосферанинг сочилиб кетиш сфераси) (юнон.
εχo – ташқари ва сфера) – Ер юзасидан энг юқорида жойлашган атмосфера қатлами (700–800 км дан то 1600 км гача). Бу қатламда ҳаво ўта сийраклашган бўлиб, ҳарорати жуда юқори температурада. Бу қатламда водород ва гелий атомлари иккинчи космик тезликда атмосферадан отилиб чиқиб кетади. Бунинг оқибатида, атмосферадан газларнинг космик фазога чиқиб кетиши ҳодисаси содир бўлади. Йилига 50 минг т. кислород ҳам учиб кетади.
Озон (юнон. оzōn – ҳид таратувчи), О3 – кислороднинг аллотропик кўриниши бўлиб, рангсиз, ўткир ҳидли, (tqayn –112°C) кучли оксидловчи модда. Портлаш билан катта миқдордаги ва концентрациядаги озон газлари атрофга ёйилади. О3 электр разряди пайтида (масалан, атмосферадаги яшин чақнаган пайтда) ва О2 – кислород молекулаларига стратосферада (Қуёшдан чиқувчи) ультрабинафша нурларнинг таъсир этиши натижасида ҳосил бўлади. Атмосферада О3 озоносфера қатлами сифатида мавжуддир. Агар атмосферадаги барча озонлар бир қатламга келтирилса, бу қатламнинг қалинлиги 1,5 – 4,5 мм ни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудуди устидаги озоннинг қалинлиги йил давомида ўрта ҳисобда 1,9 дан 2,7 мм оралиғида ўзгариб туради. Атмосферада апрель ойида энг кўп, октябрь ойида энг кам озон бўлади. Ультрабинафша нурлар чиқарувчи мосламага электр разрядини таъсир этиш орқали оддий хонадаги кислород молекулаларини ҳам озонга айлантириш мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет