Озон қатлами, ёки озоносфера – стратосферадаги ер юзасидан 10-50 км юқорида жойлашган қатлам. О3 нинг юқори консентрацияси 20-25 км оралиғида жойлашган бўлиб, унинг қалинлиги ўртача 3 мм ташкил этади (экваторда 2 мм ни, қутбларда 3-4 мм ни ташкил этади. Бу қатлам Ер юзида яшовчи барча жонли организмларни Қуёшдан тарқалувчи қисқа тўлқинли ультрабинафша нурларнинг ҳалокатли таъсиридан ҳимоя қилади. ХХ асрнинг охирларига келиб, индустриал цивилизация таъсири оқибатида озон қатлами таркиби кескин камая бошлаб, озон туйнуклари ҳосил бўла бошлади. Озон туйнуги дастлаб Антарктида устида аниқланди (диаметри 1000 кмлик), сўнгра Арктика устида, шунингдек, Австралия, Европа, Америка устида ҳам озон туйнуклари аниқланди. Озон туйнукларининг ҳосил бўлишига саноатда ва рўзғорда хлорли химикатлардан хладонлардан (фреонлардан) фойдаланиш миқёсининг кенгайиши сабаб бўлган. Фреонлар озон билан химиявий реакцияга киришиб, озоннинг парчаланишига сабабчи бўлади. Озон қатламини ҳимоя қилиш мақсадида 1985 йили озон қатлами ҳимоясига бағишланган Вена конвенцияси ва хладонларни ишлаб чиқаришни чеклашга бағишланган 1987 йилги Монреаль шартномаси имзоланди.
Бутун ва қисм ҳақидаги механистик концепциянинг асосий принциплари. Бутун ва қисм тушунчасига механистик ёндашувнинг 3та жиҳати бор: 1) Бутунга элементларнинг оддий бирлашуви деб қараш. Бутунни ажратиш мумкин, яъни бутунни чексиз равишда элементларга бўлиб чиқиш мумкин деб ҳисоблаш. Буни мураккабликни соддаликка айлантириш, редукция қилиш мумкин деб тушунса бўлади. 2) Бутуннинг элементларига ўзгармас, содда, бўлинмас нарсалар деб қараш. 3) Элементга, у бутуннинг ичида ҳам, бутундан ташқарида ҳам бир хилдир деб қараш. Бу жиҳатлар ўрганилаётган объектни ташқи муҳитга ҳам, уни билиш шарт-шароитларига ҳам, уни билувчи субъектга ҳам боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган ўзига хос хусусиятлари ва хоссаларига эга мустақил моҳиятли система деб ҳисоблашга олиб боради. Албатта, бу жойда классик физика нуқтаи назаридан системанинг элементлари бошқа система элементларининг таъсирида ўзгаришга учраши мумкин, лекин бу ўзгаришлар назорат қилиш мумкин бўлган, қатъий сабаб-оқибат детерминациясига бўйсунувчи ўзгаришлардир деб қаралади.
Достарыңызбен бөлісу: |