Узбекистон республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги карши мухандислик-иктисодиёт институти



Pdf көрінісі
бет9/24
Дата02.01.2022
өлшемі0.74 Mb.
#452806
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
ЖИ ва ХИМ

       Портфель  инвестициялари  йирик  корпорациялар,  марказий  ва 
хусусий  банклар  томонидан  чикариладиган  облигация  заёмларини 
молиялаштириш  учун  хорижий  капитални  жалб  килувчи  мухим  манбадир. 
Хорижий  портфель  инвестициялари  жалб  килишда  одатда  йирик 
инвестицион банклар воситачилик киладилар. 
       Портфель  инвестицияларининг  харакатига  куп  жихатдан  алохида 
давлатларда    облигациялар    учун  туланадиган  фоиз  ставкаларидаги  фарк 
таъсир килади. 
       Урушдан  кейинги  даврда  капитал  экспорти  структурасида 
сезиларли  узгаришлар  руй  бериб  жахон  хужалиги  ривожланишининг  узига 
хос томонларини намоён килди. Улардан энг мухими 70-80-йилларда халкаро 
кредитларнинг  усиши  ва  капиталнинг  кредит-молия  сохаси  пайдо 
булганлигидир. Ссуда капиталининг роли кескин ошди. 
       Халкаро ссуда капитали бозори: а) пул бозори; б) капитал бозорига 
булинади. 
       Пул  бозори  бу  всосан  киска  мулдатли  кредитлар  (1  йилгача) 
бозоридир.  Бундай  кредитлар  айланма  маблаглар  етишмовчилигини  коплаш 
учун  ишлатилади.  Капитал  бозори  узида  банк  кредитлари  ва  узок  мулдатли 
кредитларни  намоён  килади.  Улар  всосан  облигацилар  чикариш  ва  сотиб 
олишни намоён киладилар. 
       60-йилларда  халкаро  ссуда  капитали  бозори  учун  киска  мулдатли 
кредитлар  характерли  эди.  70-80-йилларда  урта  ва  узок  мулдатли  кредитлар 
хажми  кескин  купайди.  Урта  ва  узок  мулдатли  кредитлар  асосий  капитални 
тулдириш,  акциялар  сотиб  олиш,  филиаллар  ташкил  килиш,  хорижий 
иевестицияларни куриш ва  таъмирлаш  учун фойдаланилади. Бош заёмчилар 
сифатида одатда йирик корпорациялар катнашадилар (5-жадвалга каранг). 
 
5-жадвал 
1989-1993  йилларда  жахон  капитал  бозоридаги  энг  йирик  кредитор  ва 
заёмчилар (натижага нисбатан % хисобида) 
Кредиторлар 
Заёмчилар 
Япония  53  Швейцария  8 
Тайвань  6  Голландия  6  Германия  5 
Гонконг  5  Бельгия  4  Хитой  2 
Колганлар 11 Жами 100,0 
 
АКШ27  Буюк  Британия  9  Канада 
8  Мексика  б  Саудия  Арабистони  6 
Испания  5  Италия  5  Австралия  5 
Колганлар 29 Жами 100,0 
 
 
   1995 йилда халкаро капитал бозорларида кредитлаш хажми сохасида 
янги  рекорд  урнатилди.  Иктисодий  хамкорлик  ва  ривожланиш  ташкилоти  
(ИХРТ)нинг  малумотларига  Караганда,  мулдатли  ва  мулдатсиз    заём 


www.qmii.uz/e-lib 
32 
олишнинг барча турлари буйича келишувлар 1994 йилдан 258 дан 388 млрд. 
долл.га ошди. Синдицияланган кредитларнинг молиялаштиришнинг  умумий 
хажмидаги улуши 29% га етиб энг мухим халкаро молия воситасига айланди. 
       80-йилларда  лойихали  молиялаштириш,  яъни  йирик  кредитларни 
аник  саноат  объектлари  учун  бериш  каби  ссуда  капитали  шакли  фаол 
ишлатилди.  Амалда  бу  шакл  тугридан-тугри  инвестициялар  билан  бир 
хилдир. 
       Портфель  инвестициялари  ва  кредитлар  шаклида  капитал  олиб 
чикишнинг  таъсири  масаласи  хакида  гапирганда  унинг  икки  томонлама 
таъсирини таъкидлаш жоиздир. Бир томондан халкаро капитал кайта ишлаши 
таъминланади. Унинг байналминаллашуви ва молия бозорлари интеграцияси 
шароитида  халкаро  иктисодий  алокалар  механизмининг  самарадорлиги 
ортади.  Иккинчи  томондан  назорат  килинмайдиган  капитал  окимлари 
давлатлар  тулов  баланси  баркарорлигини  бузилишига  ва  валюта 
курсларининг  сезиларли  узгаришга  олиб  келади.  Уз  навбатида  хорижий 
капиталнинг  сезиларли  импорт  килиниши  миллий  капиталнинг  сикиб 
чикарилишига олиб келиши мумкин. 
       Саноати  ривожланган  давлатлар  томонидан  колган  дунёга  текин, 
шунингдек имтиёзли кредитлар шаклида курсатиладиган иктисодий ёрдамни 
жахон давлатларига ёрдам бериш буйича дунёда 2-уринда (Япониядан кейин) 
турадиган  АКШ  мисолида  куриб  чикиш  мумкин.  Масалан,  «Хорижий 
давлатларга  ёрдам  хакидаги»  Конунга  мувофик,  АКШ  1994  -  молия  йилида 
ёрдамга  13  млрд.  долл.  ассигнация  килди  (76%  иктисодий  ва  24%  харбий 
максадларга). Кредит олувчилар руйхатида биринчи уринда Исроил (3 млрд. 
долл.), иккинчи уринда Миср (2,1 млрд.долл.) туради. Ёрдамнинг б5%и текин 
ва  35%и  имтиёзли  кредитларда).  Иктисодий  ердамнинг  эълон  килинган 
максадлари АКШ миллий хавсизлигини таъминлаш; очик бозор иктисодиёти 
тизимини урнатишга ёрдам бериш; демократия ривожланишига ёрдам бериш. 
       Капитал 
олиб  чикишнинг  замонавий 
узига 
хосликлари, 
тенденциялари  70-йиллар  бошида  фаоллашган  ва  кучаёятган  капитал 
бозорлари  байналминаллашуви  бозор  иктисодиётини  давлатлар  уртасида 
доимо  ошиб  бораётган  капитал  окими  хажмида  намоён  булмокда.  Бу  хакда 
тугридан  -  тугри  ва  портфель  инвестицияларининг  умумий  усиши,  узок 
мулдатли  ва  киска  муддатли  кредитлар  хажмининг  усиши,  евровалюталар 
бозорида  операциялар  микёсининг  усиши  ва  бошкалар  гувохлик  беради. 
АКШлик  текширувчиларнинг  маълумотларига  караганда  жахондаги 
молиявий  капитал  1993-йилда  3  трлн.  долл.  га  бахоланарди  (90-йиллар 
бошига  нисбатан  3  маротаба  куп).  Бу  капиталлар  хусусий  кулларда  булиб  7 
та  энг  йирик  саноати  ривожланган  давлатларнинг  умумий  йиллик  хукумат 
бюджетининг 3/4 кисмини ташкил килувчи суммага тенг. 
       Жухрофий-худудий  нуктаи  назардан  капитал  олиб  чикиш  всосан 
саноати  ривожланган  давлатлардан  олиб  чикилади.  Саноати  ривожланган 
давлатлар уртасида хам капиталнинг фаол миграцияси руй бермокда. 
       Саноати  ривожланган  давлатлар  доирасида  капитал  миграциясини 
бир неча даражада куриб чикиш лозим: 


www.qmii.uz/e-lib 
33 
       1)“учлик”  давлатлари:  АКШ  -  Гарбий  Европа-Япония  уртасида; 
2)алохида саноати ривожланган давлатлар уртасида; 3) саноати ривожланган 
давлатларнинг бир хил сохалари уртасида. 
       Капитал миграцияси субъектлари нуктаи назаридан макро ва микро 
даражалар  фаркланади.  Макродаража  -капиталнинг  давлатлараро  окими. 
Статистикада  у давлатларнинг  тулов балансида тасвирланади. Микродаража 
-  капиталнинг  халкаро  монополиялар  ичида  корпорациялар  ички  каналлари 
оркали харакати. 
       Урушдан  кейинги  даврда  Гарбий  Европа  капитал  миграциясининг 
энг  интенсив  региони  булиб  колмокда.  Капитал  импорти  буйича  Европада 
илгор  уринни  Буюк  Британия  эгаллайди.  У  амалда  Европага  Гарбдан  хам 
Шаркдан  хам  келаётган  хорижий  инвестицияларнинг  асосий  кисмини 
эгаллаб  олган.  Англияда  80-йиллар  охирида  ЕИ  даги  АКШ  активларининг 
40%  дан  ортиги  ва  Япония  инвестицияларининг  50%  дан  ортиги  тупланган. 
Хар  йили  300  дан  ортик  хорижий  компаниялар  Англия  иктисодиётидаги 
инвестицияларини  кенгайтирадилар.  Англияда  хорижий  фирмалар  хисобига 
ишлаб  чикарилган  махсулотнинг  20%  идан  ортиги,  бандларнинг  15%  и, 
давлат  кайта  ишлаш  саноатида  куйилган  капиталнинг  21%и  тугри  келади. 
Айни пайтда бу 300 компания Англия фирмалари умумий сонининг бор йуги 
2% ини ташкил килади, холос. 
Европа  киъасидаги  энг  йирик  экспортёрлар  ЕИ,  Скандинавия  ва 
Швейцариядир.  Уларнинг  хорижий  инвестициялари  1991  йилда  634  млрд. 
долл.ни  ташкил  этарди.  Гарбий  Европа  уз  капиталларини  всосан  Шимолий 
Америкага  (1985-1990  йилларда  123  млрд.  долл.)  ва  Шаркий  Европага  (уша 
йилларда  141  млрд.  долл.).  Уз  навбатида  АКШ  бошка  саноати  ривожланган 
давлатлар  орасида  жалб  килинган  инвестициялар  ва  олиб  чикилган  капитал 
хажми  буйича  олдинги  уриндадир.  1994  йилда  хорижий  фирмалар  АКШ 
иктисодиётига  60  млрд.  долл.  куйдилар.  АКШнинг  инвестицияларга  булган 
ички  эхтиёжларининг  карийб  1/3  кисми  капитал  импорти  хисобига 
копланади.  Инвестициларни  ЯИМга  нисбатан  фоизларда  хисоблаганда  1994 
йилда энг куп капитал Бельгия ва Люксембургга кирган, энг йирик инвестор 
эса  Нидерландия  булган.  Шу  нарса  характерлики,  икки  регион  -  АКШ  ва 
Гарбий  Европанинг  узаро  инвестициялари  бир  хил  илгор  сохалар: 
машинасозлик ва кимё саноатига куйилади. 
       Жахон таснифида энг йирик капитал “донорлари” булиб 90-йиллар 
бошида  Япония  (53%),  Швейцария  ва  Тайвань  хисобланарди.  Энг  йирик 
«заёмчилар»  эса  -  АКШ  (27%),  Буюк  Британия,  Мексика  ва  Саудия 
Арабистони эди. 
       Капитал олиб чикишнинг замонавий тенденциялари орасида ишлаб 
чикариш  капитали  экспортининг  усиб  бораётган  ахамиятини  ажратиб 
курсатиш  лозим.  Ишбилармонлик  фаолиятида  портфель  инвестициялар 
ктнашишдан  тугридан-тугри  инвестицияларга  утди.  50-йиллардан  бошлаб 
тугридан-тугри  хорижий  инвестицияларни  казиб  чикариш  саноатидан  кайта 
ишлаш  саноатига,  шунингдек  хозирда  янги  куйилмалар  йиллик  хажмининг 


www.qmii.uz/e-lib 
34 
50% идан ортиги тугри келаётган хизмат сохасига кайта йуналтирилиши руй 
бермокда. 
       90-йилларнинг  жуда  сезиларли  тенденцияси  шундаки  1990  йилда 
банк заёмлари суммаси 468 млрд. долл.ни ташкил этарди, кимматли когозлар 
бозорида эса 756 млрд. долл.. 1993 йил охирида бу нисбат жуда куп хусусий 
капитал тупланган фонд бозори хисобига кескин узгарди: 
       555  млрд.  долл.  банк  пулларига  нисбатан  2,3  трлн.  долл.  капитал 
бозори. 
       90-йилларда  капитал  бозорлари  байналминаллашуви  жараёнининг 
асосий  хусусияти  намоён  булди.  У  шундан  иборатки,  агар  70-80-  йилларда 
байналминаллашув  жараёни  асосан  ривожланган  бозор  иктисодиётидаги 
давлатларни камраб олган булса, у  90-йилларда у ривожланаётган давлатлар 
1-навбатда  Жануби-Шаркий  Осиё  ва  Лотин  Америкаси  давлатларига  хам 
таркалди.  Бу  уларнинг  ички  молиявий  салохияти,  валюта  ахволининг 
мустахкамланиши ва уларнинг кредитга лаёкатлигини усиши, миллий молия 
бозорларининг ривожланиши билан боглик (1-диаграмага каранг). 
       80  ва  90-йиллар  бошининг  мухим  томони  ривожланаётган 
давлатлар  уртасида  ва  айникса  “янги  индустриал  давлатлар”  ва  колган 
ривожланаётган  давлатлар  уртасида  капитал  миграциясининг  фаоллашуви 
хисобланади.  Капиталлар  бозорида  хамон  нефть  экспортёрлари  -  давлатлар 
ташкилоти  (ОПЕК)  фаолдир.  Масалан  Кувайт  хусусий    секторининг  
хориждаги инвестициялари 1995-йилда 100 млрд. долл.ни ташкил этарди. Уз 
навбатида давлат куйилмалари 30 млрд. долл.га етади. 90-йилларда тугридан-
тугри  инвестицияларнинг  рекордли  хажмлари  ривожланаётган  давлатларга 
асосан 
саноати 
ривожланган 
давлатлардан 
келган. 
1993-йилда 
ривожланаётган  давлатлардаги  тугридан-тугри  инвестициялар  хажми  65 
млрд.  долл.ни,  1994  йилда  74  млрд.  долл.ни  ташкил  этди.  Бу  1991  йилга 
нисбатан  2  баробар  куп.  Инвестицияларнинг  асосий  куп  кисми  Осиё  ва 
Лотин  Америкасининг  10-15  ривожланаётган  давлатида  тупланган.  Хитой 
хорижий  инвестицияларни  жалб  килишда  анча  ютукларга  эришди.  Бу 
курсаткич буйича у АКШдан кейин иккинчи уринни эгалларди - 1993 йилда 
26 млрд. долл. (1991 йилга нисбатан 6 марта куп). 
       Хорижий  капитални  аввало  Хитойнинг  юкори  суръатлардаги 
иктисодий  усиши  билан  таъминланган  ишончлилик  ва  сиёсий  баркарорлик 
жалб килади. Хитой ЯММнинг усиши 10-135 га тенг. Хулди шунингдек Осиё 
«аждархо»лари  ва  айрим  Лотин  Америкаси  «Янги  индустриал  давлатлари» 
хам гуркираб усмокдалар. 
       Айни  пайтда  камбагаллар  каторига  кирувчи  ривожланаётган 
давлатлар  катор  экспертлар  фикрича  саноати  ривожланган  давлатлар 
инвесторлари  учун  озрок  кизикиш  уйготадилар.  Бу  давлатлар  хисобига 
тобора  камаяётган  тугридан  тугри  инвестициялар  окими  тугри  келади.  90-
йилларда кам ривожланган давлатлар хисобига хорижий инвестицияларнинг 
5-6%и тугри келарди, холос. 
       Капитал  миграциясининг  замонавий  тенденцияларининг  мухим 
томони  шундаки  капитал  давлатларга  зурлаб  тикиштирилмайди,  балки 


www.qmii.uz/e-lib 
35 
капитал  жалб  килиш  учун  шавкатсиз  ракобат  боради.  Айникса,  текстиль  ва 
тикувчилик саноатларига капитал жалб килиш учун ривожланаётган ва собик 
социалистик  давлатлар  уртасида  90-йилларда  Шаркий  Европа  ва  МДХ 
давлатларига  хорижий  капитал  окими  ортди.  Асосий  оким  Чехия,  Венгрия, 
Полшага  бормокда  (6-жадвалга  каранг).  Масалан,  1990-1995  йилларда  бу 
давлатлар 2,4 млрд. долл. олдилар. Ундан 50%и Венгрияга тугри келди. 1995 
йилда Гарбнинг Шаркий Европадаги инвестицияларининг умумий хажми 10 
млрд.  долл.ни  ташкил  килди.  Ундан  2  млрд.  долл.ни  Россия  олди.  Асосий 
кисмни нисбатан яхши холатда булган, ислохотлар йулида илгарирок кетган 
давлатлар  олдилар.  Бу  жахон  хужалигида  хусусий  капитал  харакатига  хос 
булган  умумий  тенденциядир.  Вакт  ва  уни  куйиш  жойидан  катъий  назар 
сиёсий  баркарорлик,  минимал  иктисодий  хатар,  максимал  фойдалилик 
хусусий капитал учун узгармас йуналишдир.    Бу фикр хусусий капиталнинг 
ривожланаётган давлатларда узини тутиши билан хам тасдикланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет