X касб-ҳунар мактаби


-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари



бет2/34
Дата27.05.2023
өлшемі109.67 Kb.
#474337
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й

2-§. Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари



т/р

Лавозим номи

ММСК
бўйича коди

Ходимлар тоифаси

Таълимнинг энг паст даражаси

914

Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

1210

Бошқарув

О/М


Лавозим вазифалари:
Ўқув жараёнини ташкил қилиш, таълим стандартларида белгиланган ўқув режа ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш, педагогик жамоанинг ўқув-услубий ишларини бошқариш;
ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг илғор педагогик тажрибасини ўрганиш, педагогик технологияларни татбиқ этиш;
педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш, педагог ходимларга методик ёрдамларни ташкил қилиш, ўқитувчиларнинг йиллик иш режаларини бажарилишини назорат қилиш;
ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш;
касб-ҳунар мактабида назорат ишларини ташкил этиш, таълим стандартлари талаблари бажарилишининг, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш, факультатив машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил қилиш;
ўқув хоналарини ўқув қўлланмалар, адабиётлар, журналлар ва бошқа ахборот материаллари билан таъминлашда кўмаклашиш, фанлар бўйича очиқ дарс ишланмалари, қўлланмалар ишлаб чиқиш ва ёш мутахассисларга услубий ёрдамлар ташкил этиш;
гуруҳ раҳбарлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
ўқитувчиларнинг малакаларини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш, ўқув машғулот журналларининг юритилиши ва сақланишини назорат қилиш;
хавфсизлик техникаси қоидаларига, санитария-гигиена тартибига, педагогик ходимлар меҳнатини ва ўқувчиларни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлайди.
Билиши керак:
касб-ҳунар мактаби фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид бўлган ўқув-меъёрий ҳужжатларни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилишни таъминлаш қоидаларини;
касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказишни;
касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни қўллашни;
педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
Олий маълумот, таълим тизимида (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи.
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган шахсларга иш стажи талаб этилмайди.
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет