X. КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ
1-§. Директор
т/р
|
Лавозим номи
|
ММСК
бўйича коди
|
Ходимлар тоифаси
|
Таълимнинг энг паст даражаси
|
647
|
Директор
|
1319
|
Бошқарув
|
О/М
|
Лавозим вазифалари:
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонун ости ҳужжатларининг тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
касб-ҳунар мактаби фаолиятига, педагогик кенгашга раҳбарлик қилиш ҳамда у билан биргаликда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишни ривожлантириш, таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш;
касб-ҳунар мактабининг таълим фаолиятига раҳбарлик қилиш;
умумтаълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида таълим жараёнини кундузги таълим шаклида амалга ошириш;
меҳнат қонунчилиги ҳамда жамоада соғлом маънавий-ижодий муҳитни шакллантириш бўйича фаолият юритиш;
касб-ҳунар мактабининг йиллик ва ойлик иш режаларини тасдиқлаш, иш режаларини ва ўқитувчилар томонидан ўқув режаларининг бажарилишини назорат қилиш;
иш берувчилар талаб ва таклифларига асосан кадрларга бўлган реал эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, иқтисодиёт соҳа ва тармоқлари учун зарур бўлган малакали мутахассисларни тайёрлаш;
ўқувчиларнинг мунтазам равишда билим олишларини ташкиллаштириш, ўқув жараёнига нисбатан мукаммал ва самарали педагогик технологияларнинг қўлланишига раҳбарлик қилиш;
касб-ҳунар мактабининг ресурсларини бошқариш;
ваколат доирасида молиявий ва хўжалик масалаларини ҳал этиш, бюджет ва бюджетдан ташқари молиявий маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш, меҳнат, ишлаб чиқариш, ижро интизоми ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;
ўқув жиҳозлари, қурилмалари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини таъминлаш, мактаб моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
педагог ходимларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, педагогик ходимлар аттестациясини ташкил қилиш ҳамда меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилинишини таъминлаш;
ходимларга меҳнат ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш, мактаб фаолияти бўйича ҳисоботлар тузиш, буйруқлар чиқариш ҳамда мактаб ходимлари вазифалари, мажбуриятларини белгилаш, улар орасидаги энг фидокорларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш;
ўқувчиларни қабулини, курсдан курсга ўтишини, ташкилот ва муассасалар билан ўқувчиларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш ишларини ташкил этиш;
ота-оналар, маҳалла, жамоат ва ҳомий ташкилотлари билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш;
ўқувчиларни энг яхши миллий анъаналар, урф-одатлар бўйича тарбиялашга, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида юксак маънавий-ахлоқий сифатларни, ватанига ва халқига содиқ фуқарони шакллантиришга раҳбарлик қилиш;
касб-ҳунар мактаби фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишни таъминлаш;
давлат ҳокимияти, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, иш берувчилар ва иш берувчиларнинг бирлашмалари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан муносабатларда касб-ҳунар мактаби манфаатларини ифода этиш;
директор маъмурият фаолияти натижалари бўйича педагогик кенгаш ва Касб-ҳунар таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ҳамда вазирликка ҳисобот бериш;
директор касб-ҳунар мактабининг фаолияти натижалари учун шахсан жавоб бериш лавозим вазифалари юклатилади.
Билиши керак:
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишларини, таълимга оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, таълим стандартлари талаблари ва мазмунини;
касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини;
касб-ҳунар мактабини ривожлантириш дастурини амалга оширишга раҳбарлик қилиш (бошқариш)ни;
ўқув ва тарбия сифати, таълим стандартлари талабларини жорий қилиш натижалари билан боғлиқ ҳолда ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
педагогика, психология, болалар физиологияси, ўқув муассасаси фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талаблари, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини;
касб-ҳунар мактаби ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
касб-ҳунар мактабини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузиш, шартномалар тузишни;
касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришни;
педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни.
Малака талаблари:
Олий маълумот, таълим тизимида (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи;
илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлганда иш стажи талаб этилмайди;
хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши.
Достарыңызбен бөлісу: |