“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil 167 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz
натижасига кўра иш жойи билан таъминланади. Талабалар 4-6 ой давомида ишлаб
чиқариш жараёнида амалиёт ўтадилар.
Сингапур қанчалик тез суръатлар билан ривожланаётган бўлмасин, у ерда ҳам
тажриба сифатида АҚШ, Германия, Франция, Япония ва Хитойнинг етук олий ўқув
юртлари фаолияти ўрганилиб келинмоқда.Таълим муассасалари дарс сифатини
ошириш мақсадида замонавий ахборот коммуникацион технологияларидан кенг
фойдаланилади.
Юқоридаги мамлакатлар тажрибасидан аёнки, таълимга берилаётган эътибор
давлатнинг барқарор ривожланишида, тўғри бандлик масаласини ҳал этилишида
таълим тизими локомотив вазифасини ўтайди.
Фикримизча аҳолининг тўғри бандлигидаги ислоҳотлар туб замирида таълим
жараёнини самарали олиб бориш масаласи ётади. Чунки, оптимал бандлик кадрнинг
эгаллаган кўникмалари орқали намоён бўлади. Бу эса ўз навбатида иш сифат
даражаси ошишига хизмат қилади. Демак таълим жараёнини тўғри олиб борилиши
шахснинг бандлигига бевосита боғлиқ.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 4 январь
куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни
хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Эл-юрт умиди
жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
Бу, шундан далолат берадики мамлакатимиз таълим сифатини ошириш ва
салоҳиятли кадрлар орқали, таълим инфратузилмасини янги босқичга кўтариш
мақсадида
амалга
оширилаётган
чора-тадбирлардир.
Албатта,
нафақат
мамлакатимиз фуқароларининг хорижий олий таълим муассасаларида янгича билим
кўникмасини шакллантириш, балки, хорижий давлат фуқароларининг сезиларли
даражадаги сонини оширишга ҳам эътибор қаратилмоқда.