Юсуф хос ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари ва унинг педагогик аҳамияти


«ҚУТАДҒУ БИЛИГ»НИНГ УЧ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ МАЪЛУМ



бет2/4
Дата19.05.2022
өлшемі5.72 Mb.
#457557
1   2   3   4
yusuf-hos-hozhibning-pedagogik-arashlari

«ҚУТАДҒУ БИЛИГ»НИНГ УЧ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ МАЪЛУМ.

  • Бу нусхалар «Ҳирот»(ёки Вена), «Қоҳира» ва «Наманган» нусхалари деб юритилади.
  • «Қутадғу билиг»ни ўрганиш ва уни таҳлил этишда француз олими Жауберт Амадес (1823 йил «Осиё журнали»да бир қисмини чоп этган), венгер олими Херман Вамбери (1870 йили асли ва немисча таржимаси билан нашр эттиради), рус туркшуноси В.В. Радлов («Қутадғу билиг» билан 20 йил шуғулланди, 1890 йили тўлиқ нашр эттирди), Фитрат 1928 йили нашр этди, С.Е.Малов(«Қадимги турк ёзуви ёдгорликлари», 1951), Қаюм Каримов (1971 йили Наманган нусхаси асосида чоп эттирди), Е.Е. Бертельс, А. Валитова, С. Мутталибов ва бошқалар унумли хизмат қилдилар.

«ҚУТАДҒУ БИЛИГ»ДА 4 АСОСИЙ МАСАЛА ҚЎЙИЛГАН ВА БУ МАСАЛАЛАР МАЖОЗИЙ ТИМСОЛЛАР ҚИЁФАСИДА МУЖАССАМЛАШТИРИЛГАН:

  • Бири тўғриликка таянч - АДОЛАТ,
  • Бири ДАВЛАТ эрур, у қутли ғоят.
  • Учинчи – улуғлик АҚЛ ҳам ЗАКО,
  • Тўртинчи – ҚАНОАТ эрур бебаҳо.

«ҚУТАДҒУ БИЛИГ»НИНГ КЎПЧИЛИК БОБЛАРИ ХI АСР ҚОРАХОНИЙЛАР ДАВРИДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ МАСАЛАЛАРГА БАҒИШЛАНГАН.

  • Муаллиф бу бобларда давлат ва ҳокимият, ҳукмдор ва унинг сарой аҳллари, уларнинг бурч ва вазифалари, турли ижтимоий табақалар, уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли, сарой вакилларининг қўл остидагилари ва оддий инсонларга муносабати каби масалалар ҳақида фикр мулоҳаза юритади.

Шоир амалдорларнинг садоқатли, тадбирли ва ҳалол кишилар бўлиши кераклигига катта эътибор беради.

  • Шоир амалдорларнинг садоқатли, тадбирли ва ҳалол кишилар бўлиши кераклигига катта эътибор беради.
  • У вазирдан тортиб ошпазга қадар сарой аҳлларининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида таърифлайди, уларнинг сифати, бурчи ва вазифаларини кўрсатади ҳамда бекка ўгит бериб, буларга нисбатан, бир томондан, қаттиқ талабчан, иккинчи томондан, оталарча ғамхўр бўлиш лозим дейди.

ШОИР ҲУКМДОРГА МУРОЖААТ ҚИЛИБ, БУНДАЙ ДЕЙДИ:

  • Эй ҳукмдор, халқнинг сенда уч хил ҳақи бор, сен бу ҳақни тўла ва ўз жонингга жабр қилма.
  • Бу ҳақнинг бири: пулнинг қадрини кўтариш, унда олтин ва кумушнинг софлигини ошириш ва буни кузатиб туришдан иборатдир.
  • Яна бири: эл учун ишончли, мустаҳкам ва тўғри қонунлар чиқар, буни эл сендан кутади.
  • Учинчи: йўлларни қароқчилардан, хароб қилувчилардан тинч ва осойишталикда сақла.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет