Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи



Pdf көрінісі
бет13/29
Дата20.05.2022
өлшемі1.19 Mb.
#458361
түріДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29
АМОНОВ УЛУҒМУРОД СУЛТОНОВИЧ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК ФОЛЬКЛОРИ

ХУЛОСАЛАР 
 
1. ХХ аср бошлари ўта зиддиятларга бой бўлганлиги туфайли ниҳоятда 
оғир кечди. Бу даврда юз берган инқилобий ўзгаришлар аҳоли турмушида 
турли таҳликаларни келтириб чиқарди. Айниқса, рус босқини, маҳаллий бой-
зодагонларнинг ўз манфаатларини кўзлаб, уларга кўр-кўрона эргашгани, 
кейинчалик мустабид тузум ҳукмронлиги халқ ҳаётини оғир вазиятларга 
солиб қўйди. Бундан фақат халқ ва юрт тараққиётини ўйлаган зиёли 
кучларгина чуқур қайғуга ботиб, мавжуд ижтимоий муҳитни ўзгартириш 
ғамида бўлдилар, лекин бундай кишилар ХХ асрнинг ўттизинчи йилларидан 
27
Элбек. Ўтмишим (Таржимаи ҳолим) // Маориф ва ўқитғувчи. – 1926. – № 2-3. – Б. 40. 
28
Бу масал Элбекнинг ҳозиргача эълон қилинган “Танланган асарлар”и ва “Момогулдурак” тўпламига 
киритилмаган. У шоирнинг 1921 йилда чоп бўлган “Армуғон” тўпламидан олиниб, ушбу старлар муаллифи
томонидан “Армуғон. Ёлқинлар” номи билан нашр этилди.


23 
бошлаб қаттиқ таъқиб остига олиниб, қатағон қилишга киришилди. Албатта, 
бу ҳолат юртимизда илм-фан, маданият ва санъат тараққиётига салбий 
таъсирини кўрсатди. Бу тармоқларнинг илғор вакиллари қаттиқ қўрқувга 
тушиб қолдилар. Шундай бўлса-да, бундан чўчимай ўз фаолиятини давом 
эттирганлар ҳам кўплаб топилди. А.Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Элбек, 
Зариф Қодиров, Муҳаммадиса Эрназар ўғли, Фотима, Рафиқ Мўмин каби 
фольклор тўпловчилари ўзбек халқи тарихидаги мана шундай фидойи 
миллатпарвар ва ватанпарварлардандир. Бу уларнинг халқимиз фольклорига 
бўлган муносабатида ёрқин кўринади.
2. Фольклор фани методологик асосларининг юзага келишида Фитрат, 
Ғози Олим Юнусов ва Элбек яратган тадқиқотларнинг ўз ўрни бор. Уларнинг 
фольклор бўйича олиб борган изланишлари, тўпловчилик ва тадқиқотчилик 
маҳорати, бу борада яратган мақола ва китобларининг мавзуий кўлами, 
илмий қиммати, уларнинг халқ оғзаки ижодига илмий-назарий ва амалий 
муносабати, ёндашув тамойиллари ўзига хослиги билан эътиборни тортади. 
3. ХХ аср бошлари фольклоршунослигида халқ оғзаки ижодини ўзига 
хос назарий масала сифатида ўрганиш йўлга қўйилди. Бунинг учун дастлаб 
фольклорнинг ўзига хос энг етакчи хусусиятлари: оғзакилиги, анонимлиги, 
жамоа ижоди маҳсули эканлиги, вариантлашиши назарий жиҳатдан 
Абдурауф Фитрат, Абдураҳмон Саъдий, Вадуд Маҳмуд, Ғози Олим Юнусов, 
Элбек каби олимлар томонидан очиб берилди. Шу қаторда яна фольклорга 
хос адабий тур ва жанрлар таснифига, ички моҳиятига диққат қаратилди. Ҳар 
қандай ёзма ва адабий жанр асосида (илдизида, ибтидосида) халқ оғзаки 
ижодиёти ётиши алоҳида таъкидланди. Энг муҳими, фольклорнинг 
ижтимоий-эстетик вазифасига баҳо берилди. Фольклорда ижодкор, ижрочи, 
ижодий жараён билан боғлиқ масалалар ёритила бошланди. 
4. Фольклоршуносликка дахлдор дастлабки тадқиқотларда анъанавий 
Шарқ 
адабиётшунослиги 
билан 
замонавий 
Ғарб 
адабий-эстетик 
тафаккурининг синтезини кузатиш мумкин. 
5. Илк фольклоршуносларнинг фольклорга оид фикрлари кўпинча 
кичик мақола ёки кириш мақола, бирор-бир фольклор тўпламига ёзилган 
сўзбоши кўринишида эди ва уларнинг мазмуни халқ асарларини тўплашга 
чорлов мазмунида эканлиги билан ажралиб туради. Ёхуд бирор-бир жанрга 
тавсиф бериш руҳида ёзилгани билан характерланади.
6. Илк фольклоршунослар кўпроқ тўпловчи ва нашр қилувчи 
қиёфасида гавдаланади. Лекин Фитрат, Ғози Олим Юнусов ва Элбек 
фольклор тўпловчи-тадқиқотчилар эди. Улар биринчилардан бўлиб 
фольклор терминлари билан ишлашни бошлаб беришди. 
7. Абдурауф Фитрат “эл адабиёти” табиати, ўзига хос хусусиятлари ва 
жанрлар таркибига алоҳида эътибор қаратиб, улар билан боғлиқ дастлабки 


24 
назарий қарашларни илгари сурган. Унинг фольклор назариясига оид 
қарашлари ўзига хос илмий қимматга эга бўлиб, ҳозиргача кучини йўқотмай 
келаётир. Шунингдек, Ғози Олим Юнусов ва Элбекнинг ҳаёт йўли ва 
ижодий мероси ҳам фольклоршунослик билан чамбарчас боғлиқ.
8. Ғози Олим Юнусовнинг фольклоршунослик фаолияти серқирралиги 
билан эътиборни тортади. У халқ асарларини йиғиш бўйича уюштирилган 
экспедицияларнинг ташкилотчиси, раҳбари бўлди. Фольклор намуналарини 
жонли ижрода, ижодкор-ижрочиларнинг бевосита ўз оғзидан, айтувчи 
шевасида илмий ва этнографик аҳамиятга молик тарзда ёзиб олишни 
бошлаб берди. 
9. Маҳоратли ўзбек шоири, миллатпарвар ва тараққийпарвар ижодкор 
Абдурауф Фитрат мифологик тимсолларни ўз ғояси ва мақсади йўлида ишга 
солган, анъанавий мифологик образлардан ўзига хос усулда фойдаланиб, 
фикрларини рамзий ифодалашга эришган бўлса, Элбек халқ қўшиқларини ва 
эртакларини, маросим ва урф-одатларни ўз шеър ва достонларида, 
ҳикояларида, халқ нақлларини эса ўз масалларида стилизация қилди. 
10. Ўтмишдан қолган маданий мерос замонавий муаммоларни ҳал 
қилишда муҳим роль ўйнашини Фитрат ва Элбек ўз даврида чуқур идрок эта 
олган ижодкорлардан эдилар. Шунинг учун улар ўтмишнинг файласуф 
шоирлари таълимоти ва фольклор анъаналари асосида инсон қудрати ва 
қадриятини тушунишга даъват қилдилар. Фитрат ва Элбек ижоди ўта 
серқирра, мураккаб ва зиддиятлар билан тўла даврнинг барча 
хусусиятларини ўзида акс эттирган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет