8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - олинган (008)
443. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
008 “Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |