2002 йил 2 ноябрдан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 30 мартда 37-сон билан тасдиқланган (рўйхат рақами 930, 2000 йил 1 июнь);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 19 июндаги 53-сон буйруғи “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” (рўйхат рақами 930-1, 2001 йил 29 июнь, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил 12-сон);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 27 декабрдаги 128-сон қарори “Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома”га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” (рўйхат рақами 930-2, 2001 йил 29 декабрь).
3. Мазкур буйруқ билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (21-сон БҲМС) “Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва аудиторлик ташкилотлари учун у Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач, биржалар учун - 2003 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Достарыңызбен бөлісу: |