Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган



бет5/112
Дата03.01.2022
өлшемі1.78 Mb.
#451945
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
2-§. АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
4. Ушбу стандарт мулкчилик шаклидан қатъи назар хўжалик юритувчи субъектлар (бундан буён – корхона) томонидан, бюджет ташкилотлари, суғурта ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари, ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.

3-§. ТУШУНЧАЛАР
5. Бухгалтерия счёти - корхоналар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар.
6. Доимий счётлар - бу ҳисобот даври охирига сальдога эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар, сармоялар счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассивларга бўлинади.
7. Актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиши эса кредит бўйича акс эттирилади.
8. Пассив счёт (П) - бу мажбурият ва сармояни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбурият ва сармоянинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиши эса дебет бўйича акс эттирилади.
9. Контр-актив счёт (КА) - бу у билан боғлиқ бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
10. Контр-пассив счёт (КП) - бу у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган молиявий ҳисоботда мажбурият ёки сармоянинг соф қийматини акс эттирувчи счётдир.
11. Транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлмайдиган даромадлар ва харажатларнинг вақтинчалик счётларидир.
12. Балансдан ташқари счётлар (З) - бу корхонага қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан ўзаро боғланмайди ва корхонанинг ҳисоботида акс эттирилмайди.

"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари Ахборотномаси",

2002 й., 13-илова.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет