Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Фавқулодда ҳодиса (табиий офат) натижасида ускуналар, материаллар, товарлар кирим қилинди
|
0710-0720, 1010-1090, 2910-2990
|
9710
|
2
|
Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ускуналарнинг камомади
|
9720
|
0710-0720
|
3
|
Табиий офат туфайли йўқотилган турли хил моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилди
|
9720
|
1010-1090, 1110-1120
|
4
|
Табиий офат туфайли тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар
|
9720
|
2010, 2110, 2310
|
5
|
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офатдан кўрган зарари ҳисобдан чиқарилди
|
9720
|
2720
|
6
|
Табиий офатлар натижасида тайёр маҳсулот, товарларнинг йўқотилиши
|
9720
|
2810-2890, 2910-2990
|
7
|
9710 “Фавқулоддаги фойдалар” счётининг ёпилиши
|
9710
|
9910
|
8
|
9720 “Фавқулоддаги зарарлар” счётининг ёпилиши
|
9910
|
9720
|
9-§. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг
ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)
429. Қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар мўлжалланган: (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”;
9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар”.
430. Йил давомида бюджетга фойдадан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счётининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”, 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқ ва йиғимлар бўйича харажатлар” счёти 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турлари бўйича юритилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши)
431. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)нинг боғланиши:
Достарыңызбен бөлісу: |