16-§ Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар (016)
451. 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счёти хўжалик юритувчи субъект томонидан вақтинчалик фойдаланиш учун олинган номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ҳуқуқ эгаси ва фойдаланувчи ўртасида тузилган лицензия шартномаси, муаллифлик шартномаси ва бошқа шу каби хўжалик юритувчи субъектга номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва қонунчиликда белгиланган тартибда тузилган шартномалар (масалан, ҳуқуқ эгаси томонидан хўжалик юритувчи субъектга товар белгисидан аниқ муддат мобайнида, аниқ ҳудудда фойдаланиш ҳуқуқини, маҳсулот ишлаб чиқаришни автоматлаштирилган бошқарувининг технологик дастуридан фойдаланиш ҳуқуқи, саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқини ва бошқа шу каби ҳуқуқларни бериш.) асосида номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ операциялар 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” балансдан ташқари счётининг дебетида акс эттирилади.
Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счётида шартномада белгиланган баҳода ҳисобга олинади.
Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар қайтарилганда 016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” балансдан ташқари счёти кредитланади.
016 “Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳуқуқ эгаси ва фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган ҳар бир номоддий активлар объекти бўйича юритилади.
Достарыңызбен бөлісу: |