Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта



Pdf көрінісі
бет24/130
Дата02.01.2022
өлшемі0.76 Mb.
#452552
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   130
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

Ўзбекистон 

Республикаси 

Президентининг 

навбатдаги 

сайлови 

тўғрисида”  Конституциявий  қонун  қабул  қилинди.  Ушбу  Конституциявий 

қонуннинг  3-моддасида  “Ўзбекистон  Республикасининг  2002  йил  4  апрелда 

қабул  қилинган  “Референдум  якунлари  ҳамда  давлат  ҳокимияти  ташкил 

этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий қонуни 

3-моддасининг  иккинчи  қисми  чиқариб  ташлансин”  дейилган.  Мазкур 

қонуннинг  4-моддасида  “Ушбу  қонун  расмий  эълон  қилинган  кундан 

эътиборан  кучга  киради”  деб  ёзиб  қўйилган.    Қонунлар  шахсларга  нисбатан 

амал  қилади,  яъни  қонунлар  ушбу  ҳудуддаги  барча  субъектлар,  яъни 

фуқаролар,  юридик  шахслар,  давлат  органлари,  корхоналар,  муассасалар  ва 

ташкилотлар  учун  мажбурийдир.  Айрим  қонунлар  масалан,  “Сайловлар 

тўғрисида”ги қонун талаблари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 

тегишлидир. 

           Қонун  манбаларига  фармон,  фармойиш,  қарорлар  ҳам  киради.  Булар 

қонуности ҳужжатлар ҳисобланади. 

           Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  давлат  бошлиғи  сифатида 

фармойиш, фармон ўз ваколатлари доирасида қарорлар чиқариш ҳуқуқига эга. 

Ўзбекистон  Республикаси  Вазирлар  Маҳкамасининг  қарорлари  хўжалик  ва 

ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим масалалари бўйича қабул қилинади. 

           -  Ўзбекистон  Республикасининг  Демократик  ҳуқуқий  давлат  қуриш 

учун  бажарилиши  лозим  бўлган  вазифалардан  бири  мамлакатда  яшовчи  ҳар 

бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла кафолотлашдир. Конституция 

ва унинг асосида қабул қилинган кодекслар, қонунлар, қонуности ҳужжатлар 

манбаларнинг  барчаси  юртимизда  олиб  борилаётган  ислоҳотларнинг 

муваффақияти  халқ  фаровонлиги,  юрт  тинчлигига  хизмат  қилмоқда. 

Конституциянинг  иккинчи  бўлими  “Инсон  ва  фуқароларнинг  асосий 

ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчларига бағишланган. 

            18-моддада  “Ўзбекистон  Республикасида  барча  фуқаролар  бир  хил 

ҳуқуқ  ва  эркинликларга  эга  бўлиб,  жинси,  ирқи,  миллати,  тили,  дини, 

ижтимоий  келиб  чиқиши,  эътиқоди,  шахсий  ва  ижтимоий  мавқеидан  қатъий 

назар, қонун  олдида тенгдирлар” деб  ёзиб  қўйилган. Бу қоида 130 дан  ортиқ 

миллатлар  яшайдиган  юртимизнинг  тинчлиги,  ривожланиши,  фаровонлиги 

учун катта аҳамиятга эгадир. 

              Конституциянинг  31-моддасида  “Ҳамма  учун  виждон  эркинлиги 

кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси 

динга  эътиқод  қилмаслик  ҳуқуқига  эга.  Диний  қарашларни  мажбуран 

сингдиришга  йўл  қўйилмайди”  деган  жумлалар  мавжуд  бўлиб,  у  қонуний 




17 

 

ифодасини  Ўзбекистон  Республикасининг  “Виждон  эркинлиги  ва  диний 



ташкилотлар  тўғрисида”ги  қонунида  ўз  аксини  топган.  Бу  қоидаларнинг 

аҳамияти  шуки,  бирон-бир  динга  эътиқод  қилиш  ёки  қилмаслик  ҳар  бир 

одамнинг ўзининг виждон иши.  Бу  масалага ҳеч ким аралашиши, ёки тазйиқ 

ўтказиши мумкин эмас.          





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   130




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет