Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта



Pdf көрінісі
бет5/130
Дата02.01.2022
өлшемі0.76 Mb.
#452552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

Олимпиаданинг II-IV босқичларида ёзма иш топшириқлари 3 та саволдан 

иборат  бўлиб,  берилган  вазифани  бажариш  учун  3  соат  (180  минут)  вақт 

берилади. Максимал 50 балл билан баҳоланади. 

Тест  саволлари  40  та  бўлиб,  ҳар  бир  саволга  2  минутдан(жами  80  минут) 

вақт  берилади  ва  ҳар  бир  савол  1.25  балл  билан  баҳоланади.  Максимал  балл 

50. 


Саволларни  тузишда  ўқувчиларнинг  умумтаълим  мактабларида  олган 

билимлари  билан  бир  қаторда  фан  олимпиадасида  иштирок  этаётган 



иқтидорли  ўқувчиларнинг  билишлари  лозим  бўлган  кўникма  ва  малакалар 

ўкув дастури доирасида шакллантирилган. 

Жумладан,  Ёзма  ишнинг  биринчи  саволи  Ўзбекистон  Республикаси 

Конституциясининг  моддаларида  берилган  қоидалар  асосида  тузилади. 

Саволнинг  Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясидан  олинишининг 

ҳуқуқий асоси қуйидагилардир: 

-  2001  йил  4  январдаги  “Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясини 

ўрганишни  ташкил  этиш  тўғрисида”ги  Ф-1322-сонли  Президент  Фармойиши 

асосида  2001-2002  ўқув  йилидан  бошлаб  таълимнинг  барча  босқичларида 

Ўзбекистон 

Республикаси 

Конституциясини 

ўрганишни 

ташкил 


қилинганлиги; 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича бугунги кунда 

ўқув қўлланмалар, дарсликларнинг янги авлоди яратилганлиги; 

Эслатма:  Мазкур  топшириқ  юзасидан  савол  тузишда  ўқувчиларнинг  ёши, 

психофизиологик  имкониятлари  эътиборга  олиниши  зарур.  Ўзбекистон 




 

Республикаси  Конституциясининг  жуда  катта  боблари  ва  қоидалари  асосида 



саволлар  тузиш  мақсадга  мувофиқ  эмас.  Шунингдек,  берилаётган  саволлар 

ўқув  дастурига  мувофиқ  бўлган  ҳолда  асосий  принциплар,  инсон  ва 

фуқароларнинг  асосий  ҳуқуқлари  ва  бурчлари,  жамият  ва  шахс,  маъмурий-

ҳудудий  давлат  тузилиши  каби  бўлимлардан  тузилиши  тавсия  этилади. 





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   130




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет