Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоқ давлат университети



бет24/29
Дата26.09.2024
өлшемі65.26 Kb.
#504037
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
солик ва мужбурий

274-модда. Солиқнинг ўрнини қоплаш
Ушбу Кодекснинг 272-моддасига мувофиқ ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммаси, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобидан ҳисобга олинади.
Солиқ тўловчи ўрни қопланиши лозим бўлган солиқ суммасини қайтаришга доир солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда, солиқнинг салбий суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) учун мурожаат қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра, солиқ органи солиқ суммасининг ўрнини тўлиқ ёки қисман қоплаш тўғрисида қарор қабул қилса, мазкур солиқ суммаси солиқ тўловчига солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ суммасини қайтариш ҳақида солиқ органлари хабардор қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қайтарилади.
Солиқнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби солиқ ҳисоботини тақдим этишда солиқ органларини хабардор қилган тақдирда, қуйидаги тоифадаги солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг йирик солиқ тўловчилар тоифасига белгиланган тартибда киритилган юридик шахсларига;
2) солиқ ҳисоботи билан бирга амалдаги банк кафолатини тақдим этган ёки солиқ органлари билан гаров шартномасини ушбу Кодекснинг 107 ёки 109-моддаларида белгиланган тартибда расмийлаштирган солиқ тўловчиларга;
3) экспорт ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга оширадиган шахсларга — агар илгари бу шахсларга солиқ суммаси қопланган ва бунда қонунбузарликлар аниқланмаган бўлса, ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган солиқнинг ошиб кетган суммалари қисмида;
4) чет эл дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарига;
5) маҳсулот тақсимотига оид битим иштирокчиларига, агар бундай битимда ноль даражали ставка қўлланилиши назарда тутилган бўлса;
6) солиқ мониторинги иштирокчиларига.
Солиқнинг ўрнини тезлаштирилган тартибда қоплашда солиқ тўловчи томонидан қайтариш учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммасининг ўрни унга етти кун ичида тўлиқ ҳажмда қопланади. Бунда ўрни қопланиши учун солиқ ҳисоботида кўрсатилган солиқ суммаси асослантирилганлигининг камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. Агар камерал солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ ҳисоботида ўрни қопланиши учун кўрсатилган солиқ суммаси ёки унинг бир қисми асоссиз бўлиб чиқса, солиқ тўловчи солиқнинг ўрни ўзига асоссиз равишда қопланган суммасини қоплаш санасидан то уни бюджетга тўлаш санасигача пеня ҳисобланган ҳолда бюджетга тўлаши шарт.
Солиқ суммаларининг ўрнини қоплаш тартиби ва шартлари, ушбу моддага мувофиқ камерал солиқ текширувини ўтказиш тартиби, шунингдек чет давлатлар фуқароларига солиқ суммаларини қайтариш (ТАХ FREE) тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет