Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоқ давлат университети



бет5/29
Дата26.09.2024
өлшемі65.26 Kb.
#504037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
солик ва мужбурий

33-боб. Солиқ солишдан озод этиш
243-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма
Агар ушбу Кодекснинг 260-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қуйидагиларни реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилади:
1) мактабгача таълим ташкилотларида болаларга қараш бўйича хизматларни;
2) беморлар ва кексаларни парвариш қилиш бўйича хизматларни;
3) дафн этиш бюролари ва қабристонларнинг маросим хизматларини, диний ашёларни, диний ташкилотлар ҳамда бирлашмалар томонидан удумларни ва маросимларни ўтказишга доир хизматларни;
4) протез-ортопедия буюмларини, ногиронлиги бўлган шахслар учун инвентарни, шу жумладан ушбу буюмлар ва инвентарни ишлаб чиқарувчилар томонидан реализация қилинадиган буюмлар ва инвентарни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ортопедик протезлаш, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмларини ва инвентарни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатиладиган хизматларни;
5) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналарининг маҳсулотларини ушбу муассасалар томонидан реализация қилиш;
6) ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар томонидан реализация қилинадиган товарлар ва хизматларни;
8) пенсиялар ва нафақалар тўлашга доир хизматларни;
10) ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматларни, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш хизматларини, хусусан:
бошланғич, ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасидаги таълим хизматларини;
таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича хизматларни;
мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича хизматларни, тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича хизматларни;
14) санаторий-курорт, соғломлаштириш хизматларини, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спортга доир хизматларни. Ушбу банднинг мақсадида:
а) санаторий-курорт ва соғломлаштириш хизматлари жумласига санаторийлар, шифохоналар, профилакторийлар, курортлар, пансионатлар, дам олиш уйлари ва зоналари, болалар дам олиш оромгоҳлари ҳамда бошқа дам олиш ташкилотлари томонидан уларнинг асосий фаолияти доирасида кўрсатиладиган, улар юридик шахслар ёки юридик шахсларнинг таркибий бўлинмалари томонидан кўрсатилишидан қатъи назар, йўлланмалар ёки жойсиз даволаниш учун бериладиган ҳужжатлар билан расмийлаштирилган хизматлар киради;
б) бюджет ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган жисмоний тарбия ва спорт хизматлари жумласига, хусусан, спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид хизматлар, умумжисмоний тайёргарлик хизматлари, спорт мусобақаларини ёки байрамларини, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича хизматлар, шунингдек мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш киради;
15) йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатиш:
а) умумий фойдаланишдаги йўловчи ташиш шаҳар транспортида ва йўловчи ташиш автомобиль транспортида (бундан такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно) маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича;
б) шаҳар атрофидаги йўналишда темир йўл транспортида;
16) уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар. Уй-жой фондини сақлаш ва таъмирлаш юзасидан кўрсатиладиган хизматлар жумласига лифт хўжаликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, уй-жой фондидан фойдаланиш, уни сақлаш ва таъмирлаш бошқармалари ҳамда бўлимларининг бевосита аҳоли томонидан ҳақ тўланадиган хизматлари, шу жумладан ушбу хизматларга уй-жой мулкдорлари ширкатлари орқали ҳақ тўлаш киради;
161) бошқарувчи ташкилотлар ёки кўп квартирали уйларни бошқарувчилар томонидан умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини ободонлаштириш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар;
17) товарларни (хизматларни), агар товарларни бериш (хизматлар кўрсатиш) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бепул амалга оширилса;
18) қимматбаҳо металлардан ишланган банк ва ўлчовли қуймаларини, қимматбаҳо металлардан ишланган қуйма (инвестиция) тангаларни (нумизматика мақсадлари учун фойдаланиладиган тангалардан, шунингдек қимматбаҳо металлардан ишланган чет эл тангаларидан ташқари), заргарлик буюмларини, қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни;
19) божсиз савдо божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни;
20) юридик ва жисмоний шахсларга муайян ҳуқуқлар берилганда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ваколатли органлар, ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни, агар бундай хизматлар кўрсатиш шарт эканлиги қонунчиликда белгиланган бўлса, фаолиятнинг муайян соҳасида ушбу органлар ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган алоҳида ваколатларни бажариш доирасида давлат божи ёки бошқа тўловлар ундирилади;
21) бюджет маблағлари ҳисобидан бажариладиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроққа оид ва геоботаника ишларини;
23) халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олинадиган товарларни (хизматларни), агар уларни солиқдан озод этиш қонунда назарда тутилган бўлса;
25) телекоммуникация тармоқларида оператив-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ҳамда уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар;
26) меценатлик кўмаги тарзида бериладиган (кўрсатиладиган) товарларни (хизматларни);
27) ушбу Кодекснинг 244-моддасида назарда тутилган молиявий хизматларни;
28) ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган ҳаётни суғурта қилиш хизматларини ва бошқа суғурта хизматларини.
Ушбу моддада санаб ўтилган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланма солиқ тўловчиларда бундай фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиялар ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, агар унинг амалга оширилишини лицензиялаш лозим бўлса ёки рухсат этувчи ҳужжатлар талаб этса, қонунчиликка мувофиқ солиқ солишдан озод этилади.
Солиқ солинадиган айланмаларни ва ушбу модданинг қоидаларига мувофиқ солиқ солишдан озод этиладиган айланмаларни амалга оширадиган солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 268-моддасига мувофиқ айланмаларнинг алоҳида ҳисобини юритиши шарт.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет