Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Қорақалпоқ давлат университети


-модда. Солиқ солишдан озод қилинадиган суғурта хизматлари



бет7/29
Дата26.09.2024
өлшемі65.26 Kb.
#504037
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29
солик ва мужбурий

245-модда. Солиқ солишдан озод қилинадиган суғурта хизматлари
Суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш хизматлари бўйича суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган суғурта қилиш бўйича хизматлар бу хизматлар натижасида:
1) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиси қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилишга топширилган шартномалар бўйича воситачилик ҳақи ва тантьемалар;
суғурта агенти, суғурта ва қайта суғурта брокери, сюрвейер ҳамда суғурта бозорининг бошқа профессионал иштирокчиларининг хизматлари учун воситачилик ҳақи;
суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари (актуарийлар, ажастерлар, сюрвейерлар, ассистанс хизматлари ва шу сингарилар) кўрсатган хизматлардан олинадиган даромадлар;
қонунчиликка мувофиқ суғурталовчига ўтган, суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахслардан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган маблағлар;
қайта суғурта қилиш шартномалари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, улар бўйича суғурта мукофотларининг қайтариб берилган қисми суммалари;
бевосита суғурта фаолиятини амалга оширишдан олинадиган бошқа даромадлар;
2) суғурта қилдирувчи (наф олувчи) қуйидагиларни олса, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:
суғурта тўлови (суғурта товони);
превентив тадбирлар ўтказиш учун бериладиган маблағлар;
суғурта қилиш шартномаси зарарсиз амал қилиши учун суғурталовчи тўлайдиган маблағлар;
суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа маблағлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу модда қоидаларининг қўлланилиш тартиби юзасидан, айрим айланмаларни батафсиллаштирган ҳолда, тушунтиришлар беришга ҳақли.
246-модда. Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш
Қуйидагиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш солиқ солишдан озод этилади:
1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонунчиликда тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;
2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарлар;
3) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда — бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар;
4) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;
5) қонунчиликка мувофиқ алоҳида қимматга эга маданий мерос объектлари жамоасига киритилган, давлат маданият муассасалари томонидан олинган ёки улар томонидан совғага олинган маданий қимматликлар. Ушбу солиқ солишдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли тасдиқномаси мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади;
6) ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар;
7) халқаро китоб алмашинуви бўйича давлат кутубхоналари ва музейлари томонидан олинадиган босма нашрларнинг барча турлари, шунингдек халқаро нотижорат алмашинувини амалга ошириш мақсадида ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари томонидан олиб кириладиган кинематография асарлари;
8) миллий валюта ва чет эл валютаси, қонуний тўлов воситалари бўлган банкнотлар (бундан коллекциялаш учун мўлжалланганлари мустасно), шунингдек қимматли қоғозлар;
9) халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар, агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса;
10) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   29




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет