Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети қуратова манзура ярқинбаевнанинг



бет3/4
Дата11.07.2016
өлшемі0.59 Mb.
#190934
1   2   3   4

Ёпирай! – деб юборди шошганидан, у турган жойидан қотиб қолди, иродасини жамлашга уриниб кўзини пирпиратди – бўлмади. – Ўзинг мадад бер, Аҳурамазда!.. – деди пичирлаб. – Не жондорга рўпара қиляпсан, Аҳурамазда?! 139-бет

Бобо бўйи-басти бир қарич чиқмайдиган ажабтовур бу махлуқни кўриб, ҳудди иркит нарсага кўзи тушиб нигоҳи булғангандай бирдан сесканди ва кўнгли бир хатарни сезди. Нафаси бўғзига тиқилиб, овози чиқмай қолди.

  • Жажман!.. Тимга Жажман оралади, яхшилар! – дея олди базўр. 139-бет

Бобонинг бу гапини ҳеч ким ешитмади. Жажман деган номни ҳам биринчи бобо қўйганди. Бобо уни яқиндан қиёфасини кўришга муяссар бўлди.

Бобо шундагина бу ғаройиб жондорнинг башарасини аниқ-тиниқ кўрди – махлуқнинг кўзи, қулоғи, тумшуғи дам сичқонникига, дам тулкиникига ўхшаб тинимсиз товланар еди… “Олмахон-ку!” деб юборди ичида боб ова шу заҳоти бошини чайқаб: “Тулки минан сичқондан тарқаган кўринади”, деган ҳаёлга борди, бирпас жим қолгач еса, “Қорни кенгруники…- деди пичирлаб, лекин махлуқ қаддини ростлаб икки оёқлаб бораётганини кўриб: “Ё, одамдан тарқаганмикан?!” деб ўйлади ва беихтиёр шак келтириб қўйгандек шошиб ёқасига туплади. 140-бет

Ёзувчи махлуқни ҳам антиқа тасвирлаш орқали китобхонни ҳикояга жалб етмоқда. Шундай екан, махлуқнинг тасвирини ўқиб, сизда ҳам бу қандай махлуқекан деган савол пайдо бўлади. Унинг кўзи, қулоғи, тумшуғи дам сичқонникига, дам тулкиникига ўхшаб товланиб туришида ҳам қандайдир сирлилик мавжуддир. Балки мана шу қиёфаси учунми, ёки ажайиб қилиқлари учунми тимдагилар бу кичик ўғрига бошқача меҳр қўйишди. Унинг қилган ўғриликлари ҳам унутилиб, махлуқнинг қилиқлари, тинмай кавшаниши ва қопчиғига писта, мағизларни солишини кўриб оломон аҳли учун ермак топилганидан маъмнун бўлишганди. Хуллас тимдагилар унга гоҳ ачиниш, гоҳ кулгу назари билан қараб уни кузатишди. Жажманеса жуда чаққон, ниҳоятда илдам ҳаракат билан қанорлар устидан тушар ва бирпаста ғойиб бўлиб қоларди. Одамлар унинг қачон кетиб улгурганини билмай, шу тамонга хиёл вақт қараб қолишарди. Улар ўғрини оддий ўғри емас, балки жажи махлуқ еканини билгач, унга қизиқишлари таборо ортиб миш-мишларнинг болалаб кетишига қўйиб беришди.

Ваҳоланки, озиқ-овқат растасида ҳам шундай махлуқ пайдо бўлганмиш деган гаплар тарқади. Харидорлар ҳам ўз фикрини билдира бошлашди. Шундай пайтда еса, бу ёқда туршакфуруш тепасидаги можаро давом етарди.


  • Манаши сичқонбашара билан келишайлик. Йеганича йесин, ангишвонадай қорнига дунёни ютвормас!.. Тўғри, киссага тушгани яхшимас.

Кўса майизфурушнинг езмаланишидан Сўзамол ёнғоқфуруш тутақди:

- Сизминан биз “яхши-яхшимас” деб ўйимизга йетгунча Жажман тимни емас, бозорни йеб битиради! – деди у жеркиб. Сўнг сал ҳовуридан тушиб овозини пасайтирди: - Тўғри, илгари кўзимизга кўринмаган, у бир сиқим-икки сиқим майиз-туршак йегани билан камайиб қолмасдик, “йеса-йебди-да”, дедик. Индамадик. Кейин, сезиб-сезмай еркатойимизга айлантирдик… 142-бет

Сўзамол ёнғоқфуруш тўғри айтган еди. Лекин, кишилар махлуқ кўринди дегунча “Ма, Жажман, ма!” деб унга майиз, писта, ёнғоқ ташлайдиганлари чиқиб қолди. Жажман еса берилган нарсаларни хаш-паш дегунча йеб битирар ва “хайр-садақа”ни унутиб қолганларини халтасига солиб жўнаб қоларди. Жажман туршакни қарсиллатиб чақар, гоҳ данаги билан ютиб юборар, сўнг чапиллатиб чайнар еди. Унинг зиғирдек қўли, бармоқлари, зиғирдек тумшуг;ию, сичқонникидек оғзига, моғор тусидаги митти кўзларига қараб… бозорчилар кулгани-кулган, бора-бора унинг йебтўймаслигидан, очофатлигидан юмалаб-юмалаб кулиб вақтичоғлик қиладиганлар топилди. ”Уни мен тўйдираман! Йўқ қорни ёрилиб кетгунча мае боқаман уни! Деб бахс бойлайдиганлар чиқди.

Бир гал хатто, Сўзамол ёнғоқфурушнинг бобоси Бобо ёнғоқфуруш Жажманни “йўқол-е!” деб қувиб солди. Жажман пинагини бузмади, аввал йеб, сўнг қопчиғига қолганни солиб илдам жўнаб қолди. Шу-шу алламаҳалгача қорасини кўрсатмади.

Чекка-чеккадан:”Ермак еди, мана, тим ҳувиллаб қолди” деб таъна қилишди. “Тўртта ёнғоқни кўзингиз қиймаса, ўзимиз боқардик”, дея маъломат ёғдиришди Бобо ёнғоқфурушга. Бобо қувиб солганинга минг пушаймон йесада, сир бой бермай юрди. 143-бет

Зардушт бобо буларни бевосита кузатар екан, хотираси уни болалик йилларига олиб кетди. Болалигида Оташ момоси қучоғида чўпчак ешитиб ётарди. Момосига савол ёғдирар, ухлагани қўймас еди. Бир сафар момоси ёнида қаттиқ ухлаб туш кўрди. Тушида юртимизга танда қўйган девлар ўзининг баҳайбат ҳовучида момосини олиб кетмоқда еди. Зардушт бобо гўдак юраги ёрилай деб, шу пайт қандайдир куч топиб, мовий кўзли девнинг чинор танасидек йўғон билагига ёпишди – тирмашиб-тирмашиб ҳовучга йетай деганда ҳовуч ёқасида бошини чангаллаб турган момоси унинг кўксидан итариб юборди. Бола яна ҳаракат қилганда, дев ва момоси ғойиб бўлган еди. Ўзига келиб уйғонганда момоси қайтиб уйғонмади.

Зардуш бобо бу митти махлуқчада қандайдир сир-синоат борлигини ҳис етарди. Бир куни махлуқнинг қопчиғидаги нарсаларини девор ортидаги катта ҳовучга тўкаётганини кўрди ва туҳсидаги аён бўлаётган келажак еканини англади. Авваллари бобо девор орқасида гурс-гурс етган товушларни ешитган еди.

Енди бўлса бу кимнинг қадам товуши еканини тушуниб йетди.



Жажманнинг нафси ҳаккалак отгани йетмагандай тимдагиларни очиқ-ойдин калака қиладиган одат чиқарди. Соқоли кўксига тушган чолларнинг йелкасига чиқиб олар, уларнинг қулоғидан, мўйлабидан тортқилар, ухлаётганларни қитиқлаб қочар, хириллаб-ҳиринглаб ғалати оваз чиқарар, унинг нима, қандай махлуқ еканини ҳануз ҳеч зоғ билмас, билиш ҳақида бош ҳам қотирмас еди. 145-бет

жажман анча ҳадидан ошган, у илгари ўғирликни писта, мағизлардан бошлаган бўлса, енди пул хатто қўлига иллинган нарсани олиб қочадиган бўлди. Борган сари очофатлиги тутиб, сотувчиларга зиён келтира бошлади. Оломон безор бўлиб ғазабга минди, ортиқ чидаб бўлмаслигини ҳис етишди. Сўзамол ёнғоқфуруш раста устига чиқиб жажманга ҳукум белгилаади, уни тутиб ўлдириш. Бу гапни тимдагиларнинг ҳаммаси маъқуллади. Жажманнинг пайига тушишди. Одамлар бирлари раста тагига қопқон қўйишса, бирлари девор тешикларига тўр сетка қўйишди. Жажман еса ҳар доимгидек илдам ва сергак улардан осон сирғалиб чиқиб кетарди. Жажман хавфни англаб, қоп устига чиқса битта нарса йеса ўнта томонга аланглаб қараб оларди, илгарги бемололлик йўқ еди. Ҳамма уни тузоққа тутиш дардида юрарди.



Зардушт бобонинг назарида Жажманнинг мавжудлиги куну-туннинг алмашинишидек муқаррар еди. У фақат бир нарсдан ташвишда, “Жажман ёлғизми ё унинг уруғи кўпмикан?.. Ёҳуд, ҳамма ёқни жажман босиб кеца қандоқ қилади, одамлар?” деган ўйининг охирига йетолмасди. 148-бет

Жажманни тутганга мукофот ҳам вада қилинди. Илгари “йўқол-е” деган гапни айтиб маъломатга қолган Бобо ёнғоқфуруш енди қаддини тик тутиб юрибди. Жажманни тутиш анча мушкул бўлиб қолди. Бир гал қадоқ тош отилганда махлуқнинг бошини силаб ўтганда ҳам у омон қолди. Шу вазиятда кимнингдир: “Ушладим!” деб қичқириши оломонни шу томонга боришга мажбур етди. Жажманни челакда тутишганди ва бир зумда тамошоталаб ва қасос олувчилар тўпланишди. Одамлар жажманни давра қилиб ўраб олишди ва челакдан чиқаришди. Жажман челакдан чиқарган кишининг қўлини тишлади. Шу онда у оломондан чиқиб кетиш учун қўлига қадоқ тош, ғишт, сўйил кўтарган одамлардан биттасининг йелкасига сакраб чиқиб олди. Шу пайт оломон уни яна давра ичига олиб қадамлари билан тепди. Кимдир тош билан яна бири сўйил билан уриб чалажон қилишди.

Шу тобда Зардушт бобо девор ортида иккита куч – Аҳурамазда ва Аҳриман курашини кўриб турарди. Уч бошли Аҳриман Аҳурамаздага чанг соларди. Аҳурамазда оғзини ғордек очган Аҳриманга олов пуркарди. Шунда Аҳриман шифтга ёпишиб оғзидан бир, икки, уч...яна, яна, яна Жажманлар дикирлаб кела бошлади. Аҳурамазда олов пуркади, жажманлар куймади. Аҳурамзда ўт-оловга дош берадиган жондорни биринчи бор кўриши- Жажманлар худди алангаи-оташда яйраб-яйраб ҳузур қилаётгандек ирғишлар, бу йетмагандай Аҳурамазданинг йелкасига, бошига тушиб чиқарди. Аҳриман еса оламни бузиб хоҳоларди. Ёзувчи бу тасвирни ҳикояга киритишдан мақсад ёвузлик ҳеч қачон йўқ бўлиб кетмаслигини ва аксинч бирининг ўрнига бири юзага келишини таъкидламоқчи бўлган. Бу худди бир одам дунёдан ўца, бошқа жойда бир одам туғилгандек аниқ нарса сифатида намоён бўлган.

Бу икки ходиса: девор ортида ва расталар ўртасида содир бўлмоқда еди. Шу пайтда Сўзамол ёнғоқфуруш Жажманнинг калта думини тутиб, чалажон танани боши узра кўтарди.



  • Ҳу-у, тўнғиз қўпгур! – дебюборди кимдир.

  • Ўлгани рост бўлсин-а! – деди яна биров севиниб.

  • Бир томчи қони чиқмади-я, тавба-а!..

  • Худо адашиб яратиб қўйган бу баччағарди, қон-хайф унга!..154-бет

Оломоннинг шу таҳлит сўзлари жажмандан қутилганидан севинганини кўрсатади. Кимдир йиғлар йебтўймасдан қутилганлар, ўпишиб, қучоқлашиб табриклашарди.

Ёнғоқфуруш йигит махлуқнинг жасадини кўтариб турганича тимдошларига қарата яна сўз айтди:



-Ёмоннинг куни битди, биродарлар!.. Жажманнинг қопчиғидан қолган-қутган майиз, писта қолдиқлари тўкилди. Оломон уни кўриб кулиб юборди, бироқ, ш пайт…Жажман тилга кирди:

- Ло… кила!.. Локил…ла!.. 154-бет

Жажман жон бераётиб айтган бир оғиз сўз ҳавода таралиб турди. Одамлар ҳайратга тушишди. Ҳамма Зардушт бобо деб юборди. Су онда боор ортидаги деорда издиҳом ўпирилиб тушиб, чанг-тўзон бўлиб кетди. Одамлар йиғилиб ўзларини бурчакга олишди. Оломон кўзлари ола-кула бўлиб тим адоғига анграйиб қараб қолишди…



Шу кўзлар, шу нигоҳлар ўнгида тўзон босилди, босилди ва деворнинг тепасида ўранинг оғзидек қора туйнук кўринди. Ана шу қора туйнукдан бир жуфт баҳайбат ҳовуч кўринди…ҳовучлар ичкарига суқилиб кирди-ю, улардан ҳозиргина базўр, минг бир азобда ўлдирилган Жажманга икки томчи сувдек ўхшаш бошқа бир Жажман сакраб йерга тушди, фақат у олдингисидан хийла дуркунроқ – бўйи икки қарич еди…155-бет

ҳикоя сўнгида жажман, яъни нафснинг мағлуб бўлиши ва унинг ўрнида инсониятга хавф соладиган янада катта кучлар борлигига ёзувчи шама қилгандек бўлади. Дарҳақиқат бир ёвуз куч кеца, ўрнига бошқаси ўтиради. Ёзувчи ҳикояда бир томон иллатнинг инсоният бошига қандай кулфат солишини кўрсатиб беролган. Ҳикоя ертакдай ўқилсада. Унинг замирида каттамаъно яширинган. Зеро, ундан хулоса чиқариш ҳар бир тафаккур доираси кенг китобхонга хаволадир. Шундай екан, ёзувчи ва адабиётшунос танқидчилар ҳар бир асарга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб ёндашадилар. Мен ҳикояга баҳо берар еканман, ёзувчининг ижодкорлиги, билим савияси ва маҳоратига тан бермай иложим йўқ. Хуршид дўстмуҳаммаднинг сўз танлаш маҳорати, уни жойига қўйиб ишлата олиши, сода, жўн фразеологик иборалар орқали тасвирлаб бериши бевосита китобхон мухлиснинг назаридан четда қолмайди, балки шу ҳолатни кўз олдига келтирилишига нёрдам беради. Ҳикояда жажманга берилган ўхшартиш, семиз туршакфурушнинг, қолаверса Зардушт бобо сиймосидаги ўхшатишлар жуда жонли чиққан. Зардушт бободаги ўхшгатиш унда қандайдир каромат борлигига ишора бўлсада, одамларнинг Зардушт бободан оқ фотиҳа ва маслаҳат сўрашида ҳам қандайдир сирлилик бор. Бобо воқеалар силсиласида жажманнинг асли қандай махлуқ еканига биргина қизиқадиган образ ҳисобланади.

Ҳамма жажман билан андармон бўлганида бу махлуқнинг келтирадиган кулфатлари ҳақида мушоҳада қилган ҳам Зардуш бобо еди. Ёзувчи Зардушт бобонинг Сирини ҳикоя сўнгида ҳам очмайди, буни қандай хулосалаш китобхонга тшланади. Лекин, шу ўринда айтиш жоизки, жажман Аҳриман тамонидан бошқарилиши ҳикоя сўнгида маълум бўлади. Ёзувчи ҳикояни ўзига хос услубда ёзган. Унда катта муболағаларга йўл қўйилмаган, бироз мифологик руҳ устунлик қилган. Ёзувчи композициён унсурлар: експазиция, конфликт, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, йечимни кетма-кетликда тўғри фойдалана олган.

Ёзувчи ўзининг нафс ҳақидаги тасаввурларини жажман тимсолида жонлантира олган. Ҳар доим ҳам жўн образлар орқали айтилган нарсадан кўра тимсоллар орқали айтилган ғоя ёки мақсад аниқ-равон, таъсирли инсон қалбига кириб боради. Шунинг учун ҳам, болаларга ертаклар тафаккурини ривожлантириш мақсадида ҳайвонлар тимсолида берилади. Бунда мажозийлик бўлиб, инсонга хос сифатлар ҳақида ғоя ифодаланади. Бу билан мен ҳикояни ертак демоқчи емасман, балки катта ёшдагилар ўқийдиган рамзий ҳикоя дейман. Ҳикоядаги устувор тамони шундаки, нафснинг жажман махлуқига қиёсланишидадир. Агар биз Аҳриманни шайтон деб оладиган бўлсак, у кишилар қалбига нафсни жойлашга ҳаракат қилади. Аҳурамазда яхшилик худоси сифатида нафсга қарши курашувчу қудратли куч сифатида намоён бўлади. Жажман Аҳриман томомда бўлса, Зардушт бобо Аҳурамазда томонидадир. Шуни унутмаслик керакки дунё яралибдики бу кучлар ҳали-ҳануз курашиб келмоқда, башарти бу инсонга кўринмайди. Мана шу кучларни рамзий кўринадиган қиёфада тасвирлаш еса фақат маҳоратли ёзувчидан кутилади. Жажман ҳаёлат маҳсули бўлиб қолмай, у инсон қалбида тажаввузкор нафс кўринишида яшайди. Унинг моддий оламга чиқиши инсоннин нафс тузоғига илинишидан бошланади. Нафс инсонни йўлдан адаштиради, кишилар ўртасидаги муносабатларни бузади, езгу мақсадларни пучга чиқаради ва кишига “мен ҳақман” деган туйғуни юзага чиқишига олиб келади. Ҳамма нарсада нафс бўлади, фақат уни меъёрда тутиб туришни билмоғимиз даркор. Нафсни дунё давлатлари миқёсида оладиган бўлсак, бизни давлат дунёга устун деган даъвони мисол қилишимиз мумкин. Улар ўз нафслари оқибатида қолганларни янчиб, йўқ қилиб кетади. Нафс шундай ёмон кўринишга ега. Ёзувч еса мана шу жажман махлуқи орқали нафснинг моддий ҳаётга, жамиятга балки дунёга хавф солувчи куч сифатида тасвирлаб беролган. Ёзувчининг истеъдоди шунда кўринадики, у ҳамма асарларига янгилик киритади, уни долзарб ғоялар билан суғоради.

Хуршид Дўстмуҳаммад еса мана шундайлар сирасига кирадига бугунги

куннниг ёзувчисидир. Унинг истеъдоди ҳар бир яратилаётган асарларида чархланмоқда.



Нусхакашнинг меросхўри

Бу ҳикояда ёзувчи ота касбини фарзандлардан кимдир мерос қилиб олиши кераклигини таъкидламоқчи. Ҳикоя Одил рассомнинг Нуриддин исмли ўғли ҳақида кетади. Нуриддин йетти ўғил-қизнинг ичида енг кенжа фарзанд ҳисобланади. Ҳикоя Одил рассомнинг ўзига хос ҳарактеристикаси билан бошланади



Одил рассом ўлгудай тажанг одам еди. Гоҳо қизлар, ўғиллари устахонага чиқиб, атрофида айланишаверишса бирдан тутақиб кетар, “Қани, марш-ш!” деб қаторасига қувиб соларди. Оталарининг авзои бузилганидан ўтакаси ёрилган ака-укалару, опа-сингиллар диққинафас катак ешигидан отилишиб-қувалашиб чиқаётган хўрозу товуқлардек… 180-бет

Юқорида келтирилган фарзандларнинг ҳолати отасидан ҳайиқиб туришини кўрсатади. Одил рассом фарзандларига меҳрини кўрсатмайдиган одам сифатида тасвирланади.

Одил рассом қўрс, жиддий, болаларига ширин муомала қилишни билмасди. Фарзандларини еркалаб- суйиб, улар билан ота сифатида дилдан суҳбат қурмасди. Лекин, уларни ичида яхши кўрсада, буни сиртида намоён қилмайди. Унинг ҳарактери оғир, ичимдагини топ дейдиганлар хилидан еди. Одил рассом негадир кенжаси Нуриддинга меҳри бўлакча бўлиб, уни устахонасидан ҳайдаб чиқармайди. Нуриддин ҳам отаси қилаётган ишларини кўриб, ўзича завқланар ва қўлига мўйқалам олиб расм чизишга тушар ва уни моҳирлик билан бўярди. Шунинг учунми Нуриддинда рассомликка иштиёқ ва истеъдод шаклланмоқда еди. Кейинчалик у билан отаси устахонадан чиқмай ижод қила бошлади.

Бир куни Нуриддин қадалиб “ишлади”. Одил рассом ҳам ўз иши билан овора бўлиб, бунга еътибор бермади. Одил рассом бир пайт бўёққа беланган бармоқларини иркит қўллаттага арта туриб, аланг-жаланглади. Буни кузатиб турган Нуриддин отасининг муддаосини сезди ва ирғиб туриб қоғозлар остида қолган “ВТ” қутисидан сигарет олиб, отасининг лабига тутди. Одил рассом ўғлининг зийраклигига шундай деди:



- Ты сматри, Нурик! – деди у кафтининг қирраси билан манглайидаги терни артиб.

- Чекайми-чекмайми деб ўйламасимдан, ниятимни сездинг-а?! 181-бет

Шунда Нуриддин ўз ҳаёлотининг уммонига ғарқ бўлиб, чизган суратини отасига кўрсатди. Отаси ўғлининг ижодига анграйиб қолди. Нуриддин чизган суратда баланд ўсган ўт-ўлан орасида бесўнақай бир кенгуру бўйнини чўзиб ғўдайиб турар, унинг йелкасига маймун мингашган, гиёҳларорасидан бош кўтариб уларга рахна солаётган илон тасвирланган еди.



-Анавини нега миндириб қўйдинг? – деб сўради Одил рассом.

- Маймунчга ачинган-да, илон йеб қўймасин деб кўтариб олган!

- Ўзинг кўрмаган-нетмаган нарсаларни чизиб нима қиласан? Биз томонларда маймун, кенгуру учрамаса, тирик илонни ҳам ўз кўзинг билан кўрмагайсан!..

- Кўрмаган бўлсам, ўйлаб, ҳаёлан чиздим… - деди Нуриддин еътироз оҳангини сездирмасликка уриниб.

Ота ўғлининг айтган жавобидан мамнун бўлсада, унинг тажанглиги тутди. Одил рассом рассом емас, балки оддий нусхакаш еди. Шунинг учунми ўзида йўқ истеъдодини ўғлида кўриб, алами келдими, ўғлига шундай деди:



  • Мақтов ешитиш учун оғзимга сигарет тутдингми?! – деб жеркиди. – Сенга қолса, ҳозир чизсангу оламга жар солсанг, шундайми?! Ҳаёлан чизганмиш! 181-бет

Ота ўғлига бирон ширинсўз айтиб рағбатлантириш ўрнига айтган гапи шу кесатиқ бўлди. Нуриддин қаттиқ изза бўлди. Нуриддин ёшлигидан ақлу-фаросатли, зеҳни ўткир, интизомли бола бўлиб ўсди. У отасининг юқорида айтган истеҳзоли гапини кўнглига олмади. Бошқа бола бўлганида бу гапдан кўнгли совуб, ижоддан тўхтар ва бу гаплар юрагида еримайдиган муз парчасидек қотиб қолган бўларди. Нуриддин ақллилиги ҳам шундаки, мана шу бир оғиз сўз учун отасидан хафа бўлиб, аччиқ устида расомчилигини ташламади. Зеро, Нуриддинда истеъдод қирралари ёшлигида отасига намоён бўлганди. Одил рассом нусхакашлигини ўзи ҳам билар, аммо юрак ютиб тан олгиси келмасди. У ўзининг чордоқдаги устахонасида қамалиб ижод қилар. У фақат кишиларнинг партретини фото нусхадан андоза олиб чизарди. Ҳақийқий рассомларгина чизмоқчи бўлган суратини табиатдан, ташқи оламдан кузатиш орқали тасвирлайди. Одил рассомда қобилият йўқ, балки унга оллоҳ таоло томонидан берилмагандир. Лекин, бу қобилият учқуни унинг суйган кенжа фарзанди Нуриддинга ином қилинганди. Одил рассом бундан хурсанд ўз билимларини унга ўргатмоқда еди. Нуриддин отасининг ишларига диққат билан разм соларди. Одил рассомнинг нусхакашлигини ҳикоя сўнгида, воқеалар силсиласидан англаймиз. Рассом ана шу нусхакашлигидан кишилар орасида юқори обрў-еътиборга сазовор бўлади ва шунинг орқасидан рўзғор тебратади. Рассом ўттиз-қирқ йил ичида таниқли сиймолар суратини яратди.

Бир гал Нуриддин ақлини таниб, зийрак фаросати билан ўспиринлик даврида отасига битта савол берди. Бу савол отасининг ичидаги ески дардли ярасини тирнаб ўтганди.



  • Дада, нега фақат одамларнинг суратини чизасиз? – деб қўққисадан савол қотди бир кун Нуриддин. 184-бет

Одил рассом бундай саволни ҳеч кимдан кутмаган еди. Отаси ичида бу ғурбат саволни қўзғатишдан ўзи ҳам чўчир еди. Рассом қўлидаги мўйқаламни бўёққа ботирган екан қизил ранг бўёқ томчиси қондек сизиб оқиб, унинг қуюқ қоши устига ёйилди. Нуриддин қўлсочиқни отасига узатмоқчи бўлиб, ўрнидан қўзғалди.

  • Керакмас!.. – Одил рассомнинг овози бўғилиб чиқди. – Мен шунаққа рассомман!.. Мана шу қон ранги пешонам екану, ич-ичимга сингиб кетган! Сен буни тушунмайсан…184-бет

Гўёки, рассом бу билан пешонамга шу ёзилган екан демоқчи еди. Тақдир ҳам уни нусхакаш қилиб яратди. Унинг юқоридаги гапларида алам, изтироб ва ўкинч бор еди. Нуриддин отасининг ичидаги изтиробларини қўзғаб қўйганига ўзидан ранжиди. Отасининг индамасада, юрагида айтмаган армонлари бисёр еканини чуқур ҳис етган ҳолда отасига ич-ичидан ачинди. У енди отасининг аҳволини тушунади ва юрагини сиқадиган гапларни гапирмайди. Ҳар бир касб-ҳунарда қийинчилик бўлганидек, рассомчиликнинг ўзига хос машаққатлари бор. Буни фақат рассомчиликка дахли бор кимсаларгина чуқур ҳис етишади. Инсон зоти борки, ўзи бошидан ўтказмагунча касбнинг қийинчиликларини, ўзига яраша сир-синоатларини осонликча тан олмайди.

Бир куни отаси билан онаси қандайдир дабдабали зиёфатдан қайтишаётганда отасининг таби тириқ бўлиб қайтди. Башарти зиёфатда отасининг шуҳрати кўкка кўтарилганди. Нуриддиннинг опалари, акаси отасини қутлаб, қучиб табриклашди. Шу пайт кўнгли тўлиб турган еканми, кутилмаганда отаси шундай бақирди-ки!..



  • Мен рассом емасман!.. Ким мақтаган бўлса п… йебди! Ёлғон-н!.. Сенларга маши керак, маши! Ман-а!.. у шундай деди-ю, гулдор хат халтадан пулларни оила аъзолари бошидан сочди. 191-бет

Нуриддин шундагина отасининг рассом емас, нусхакашлигини англаб йетди. Бу гал отаси ҳам Нуриддиннинг олдида рассом емас, нусхакашлигини тан олди. У биринчи марта ўғлига дардини айтиб ёрилди ва у билан ота-боладек дилдан суҳбатлашди.

  • Мен рассом емас, нусхакшман… Нуриддин “чурқ” етмади, қулоғи шанғиллаб кетди. Отаси бир муддат жим бўлиб қолди. Сўнг ўғли изтиробда қийналаётганини сезди чоғи, яна ғўлдиради:

  • Денгиз, ўрмон, осмонни чизинг дейсан… Нур, устахонага қамалиб олиб қиладиган ҳунаримни фақат сен биласан. Уни сен ўргандинг. Мен сенга рассомликни емас, нусха кўчириш ҳунарини ўргатдим. Лекин бир нарсани билиб қўй, мен чизган мана шу нусхалар бор-ку-у шундай деб “минг йиллик” холстга бармоғини бигиз қилди – шулар дунёдан ўтган заҳоти менга ўхшаш нусхакашни рассом ўрнида осмонга кўтараётган замоннинг ҳам думи тугилади… Унутма сен ўша даврнинг одамисан, Нур. Сен кўчага чиқ, одамларга аралаш, ҳаётнинг ичида юр, негаки денгиз, ўрмон ташқарида, устахонада емас. 192-бет

Рассом бу билан ўғлига сенда қобилият бор, мендан еса фақат нусхакашликни ўргандинг. Сен денгиз, ўрмон, осмонни чизоласан дейди. Сен ҳаётни, балки ундаги ҳамма нарсаларни кузат, уларнинг ичида юр шундагина буюк рассом бўласан демоқчи. Дарҳақиқат, ҳамма соҳаларда бўлганидек, рассомчиликда ҳам қотиб қолмасдан, изланиш, янгилик ахтариш, мавзулар ранг-баранглиги бўлиши керак. Шундагина инсон янги ижод маҳсулини ярата олади. Унинг маҳорати ўсиб бораверади. Ўз даврининг буюк рассоми деган еътирофга сазовор бўлади. Одил рассом ҳам шуни ўғлига уқтирмоқчи бўлди. Ёзувчи ҳам Одил рассом тилидан сўзлатган нутқида рассомликни санъат даражасига олиб чиқолган. Ёзувчи Одил рассомнинг ўғлига насихат бериши орқали ҳар бир ҳунарни пухта егаллашга дават етади. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг кўп ҳикояларига еътиборни қаратдиган бўлсак, улардаги бош образларнинг портрет деталини бермайди, балки уларга ҳарактеристикани кўпроқ беради. Бу ҳикояда ҳам Одил рассом ва Нуриддининг қиёфасига тўхталиб ўтмайди, уларнинг сифатлари ички ҳис-туйғуларини очиб беришга ҳаракат қилган. Мен ҳикоянинг таъсирли нуқтасини отасининг насихатлари ва Нуриддининг охирида яна ота касбига қайтиб давом еттиришни мақсад қилиб қўйиши деб биламан. Рассомчилик гўзал санъат наъмунаси бўлиб, у инсонинг енг ички ҳис-туйғуларини, нафосатини бўёқлар орқали тасвирлашдир. Унда инсон қалби намоён бўлади. Чунки, ҳаётга, табиатга не кўз билан қараса, ижод маҳсулини ҳам шундай яратади. Рассом қанча ҳаёт ичида юрса, ҳар бир нарсани теран нигоҳлари билан кузаца, ана шундагина унда янги ғоялар, янги ижод намуналари пайдо бўлади.

Йиллар ўтиб Нуриддин улғайди, отаси вафот етгач, устахонага кирмай қўйди. Нуриддин беш йиллик олийгоҳни битириб диплом олди ва ўз соҳаси бўйича ишламади, балки чанг бостириб сандиққа солиб қўйди. Нуриддин икки дўсти билан тижоратга қўлурди. Чет елга чиқиб ўйинчоқ олиб келиб сотди. У кезлар “тижорат”, “тижоратчи” деган сўзлар енди-енди расм бўла бошлаган, қонун изн бераётган бўлсада, кўпчилик юрак ютиб бу соҳага кирмаган еди. Нуриддин таваккалига темирни қизиғида босди. Ишлари юришиб кетди, даромад ҳам яхши уч йил дўстлари билан биргаликда савдо қилди. Бу вақтларда Нуриддин уйланиб, бола-чақаси билан ота мерос уйида яшаётган еди. Биринчи бўлиб Нуриддин айниди



  • Қачонгача ўйинчоқ ташиб юрамиз, бизнесни катталаштириш керак! – деди у режаларини ўртоқлашиб. 182-бет

Иккала жўра уни ниятидан қайтаришга кўп уринди, насибамизга хиёнат қилмайлик деди, лекин қайтаришнинг уддасидан чиқишолмади. Нуриддин тижоратини алоҳида қилиш учун улушини олиб жўраларидан ажралиб чиқди. Аввалига Нуриддиннинг ошиғи олчи бўлиб юришди ва босар-тусарини билмай қолди. Нуриддин навбатдаги сафарида самолиётда Кунтунбей билан танишди-ю, унга боғланиб қолди. Сафарда икки бегона тижоратчи қиёматли дўст-биродарга айланди. Нуриддиннинг унга шу қадар меҳри товланиб кетдики, аеропортда Кунтунбейнинг юкларини емас, унинг ўзини ҳам кўтариб олишга тайёр еди. Сафардан сўнг у билан алоқада бўлиб турди.
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет