Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети қуратова манзура ярқинбаевнанинг



бет2/4
Дата11.07.2016
өлшемі0.59 Mb.
#190934
1   2   3   4

Қазо бўлган намоз.

Хуршид Дўстмуҳаммаднинг бу ҳикояси Собиқ ССР пайтида Ўзбекистонда ҳукум сураётган мураккаб бир даврда ўзбеклардан чиққан тадбиркор Миркомилбойнинг фофеали қисматини акс еттириб беради. Миркомилбой завод, фабрикалар бунёд етиб, чет давлатлар билан савдо алоқаларни йўлга қўйиб, мана шундай бойликка обрў- еътиборга ҳамма ҳавас қиладиган фаровон ҳаётга еришди. Миркомил тарихий шахс ҳисобланади. Руслар Ўзбекистонни босиб олиб тасарруфида идора қилган вақтда Миркомил чет елларга чиқиб, улар билан ҳамкорликда завод, фабрикаларни Туркистонга кўчиртириб олиб келган. Ҳикоя айни 1900-йилларнинг бошидаги бойлар учун таҳликали вазиятни қамраб олади. Миркомил ҳикоядаги бош образ бўлиб, ақлли, уддабурон, қатиятли, тўгрисўз ва чўрткесар енг биринчи бойлардан саналади. Унинг салбий қусурларидан бири ичидагини сақлай олмай айтиб юборади. Унинг ҳаммага мақсадларини яширмай айтиши душманларини ортишига олиб келади. Рақиблари унинг янада бойишини, юксалишини кўролишмайди. Унинг кўнглидаги ниятини очиқ-ойдин айтиши, писмиқ, шум, қув емаслигидан далолат беради. Миркомил ишнинг кўзини биладиган, мулаҳазокор, узоқни кўрувчи, инсонпарвар шахс сифатида гавдаланади. Унинг инсонпарварлик қиёфаси Андижондан мардикорликка олиб кетилаётган йигитларга рус ҳукумати учун пул тўлаб олиб қолишида кўринади. Миркомил кишиларга юз кўзи демай очиқчасига дилидаги гапларни айтиб, уларни ё ранжитиб қўяди, ё бўлмасам қийин аҳволга солиб қўяди. Ўзининг сир-асрорларини айтиб рақибларига душманлик қилиш учун вазият келтириб чиқаради. Миркомил марказда турувчи ижобий реал образ ҳисобланади. У қанча даромад олса ҳам юрти, халқи равнақи учун сарфлашга ҳаракат қилади. Ўз ҳисобидан масжид , мадраса, хаммом, касалхона қурдирмоқчи бўлиб, юқори ҳукуматга хат орқали ижозат сўрайди. Юқоридагилар беш йил деганда уни ҳузурига чорлаб қуришдан мақсади нелигини сўрайди. Бу бунёдкорлик фақат сартлар учун хизмат қилишини билгач ишни орқага ташлайди. У ўзига Ёқуббойдек кимсани олиб юради, унга барча гапларини ишониб айтади.



Одамлар, “Ёқуббойнинг шахсий қўриқчиси” деб гап тарқатишади, “Миркомил унинг измидан чиқмайди” деганлар ҳам бўлди. 39-40 бет.

Ёқубхўжа оғир вазмин, гапини ўйлаб гапирадиган сирдош ҳамроҳ. Миркомил гапни чертиб гапирадиганлар хилидан, топиб гапирса ҳам қопиб гапиради. Миркомил кишиларни амали бойлиги учун қадрламайди балки ёлғондан мулозамат кўрсатадиган кишиларни ёмон кўради ва гапи билан жон-жойидан узиб олади. Бунга Темурхожи билан бўлган воқеа мисол



  • Хушомадни бандага емас,

Худога қилинглар! … 42-бет.

Деган гапининг ўзида ҳам адолатпешалиги намоён бўлади.

Убайдулло жунфурушникидаги мажлисда ҳам ендиги бойлардан Ниғмонбек ва ўтирган иккиюзламачиларни боплайди. Закотдан бахс кетади. Ниғмонбек:


  • Бизлар-ку, майдай … давлатмандликни хавас қилувчилар, холос … ерайма бойлар орасида ҳам закотга ҳиёнаткорлар бор екан … 43-бет.

Миркомил:

  • Закот-ку, фарз, илло закотнинг олдида нима бор? … - Бой жавобни аниқлаштириб оладиган фурсат жим бўлди-да, ўтирганларнинг жон-жонидан узиб олди: - Ашнақа-да, закотдан аввал ушр бор… Закот тўлови хусусида ерраймалик қилишдан бурун ушрни тушуниб қўйсинлар . . . 44-бет.

Унинг юқоридаги гапи закот ҳақида билиб-билмай гапиришлари ноўрин екани аввал ушрни билинглар кейин гапирасанлар қабилида айтилган еди. Миркомил ўзига йетганча қайсар, бир сўзли зеҳни ўткир бойлардан еди. У ўзига ўхшаган енди бой бўлиш даражасига йетаётганларга ғараз кўзи билан қарамайди, балки уларга ўзини тиклаш учун сармоя қарз бериб туради. Бундан кўриниб турадики унинг бағри кенг, қўли очиқлигидан далолат беради. У ўзига ўхшаган бойлар кўпайиб халқнинг турмуш даражасини йенгиллаштиш учун хизмат қилишини хоҳлайди. У келажакда кўзлаган мақсадларини ҳаммага ишониб айтишидан кўролмайдиган, пул деса русларга ота-онасини ҳам сотиб юборишга қодир муинофиқ кимсалар Содиқ, Келди, Қори кабилар Миркомилнинг ҳарбир хатти-ҳаракатини рус зобити Ротмистр Розалионгахуфиялик қилади. Енг ёмони ўзбек бўла туриб ўз ватандошини сотади. Миркомил Мўминбойев ватанини севади, унинг ҳар бир тупроғини ҳеч нарсага алишмайди, юртининг равнақи учун қурилиш ишларини қилиш ниятида, аммо руслар у ёқда турсин ўз ватандошлари унинг қоқилиши учун душманлик қилмоқда.

Миркомил Истанбулда Анвар пошонинг таклифини рад етди. Таклиф Истанбулда яхши ҳаёт ваъда қилинган еди. Мирркомил ватанидан айрилиқда яшашни истамади.

Анвар пошога Миркомил шундай жавоб берди:


  • Жужуқларни, наслларни кўчириб келармиз, пошо афандим, - деди Миркомил қаҳратонда қолган одамдай совуққотиб. – Лекин ватанни қандай опкеламиз?... Ватанни кўчириб бўлмайди-ку!... 50-бет.

Миркомил қолиш тўғрисидаги таклифни ешитганда аввалига розилик бергандай бўлди, аммо ватанини ўйлаганида нимадир ичидан чирт узилгандай бўлди. Агар у Истанбулда қолса, мақсадсиз яшаган бўларди. Шунда фақат оиласи учун яшаган бўлиб ватани келажагига қайғуролмасди. Киндик қони тўкилган тупроқ нақадар азиз ва мўтабардир. Миркомил Истанбулга кетганида қалби иккига бўлинарди. Бири ватан соғинчи унинг ишқида ёниш, иккинчиси оила мустаҳкамлигини сақлаш еди.

Миркомил ўлими олдидан намоз ўқишни, оллоҳга ҳамду-сано айтишни истаган еди. Ҳикоя сўнгида намози ҳам қазо бўлади. Ўзбек фарзанди бўла туриб, ўзининг ўзлигини унутган, инсонийликдан асар ҳам қолмаган, русларга ёлланган аскар унинг намози қазо бўлишига сабабчи бўлди. Унинг охирги илтимосини ҳам бажаришни ҳам хоҳламайди. Ўзи рус бўлган мовий кўз соқчи йигит тутоқиб унга қарата шундай дейди:



  • Одамнинг боласимисан, мол?! Ўзингнинг сартинг бўлса, мусулмон бўлсаларинг, охирги илтимосини бажарсанг ўлиб қоласанми, енағар!.. 52-бет.

Шу гапларни ешитгач ўзбек йигити унинг таҳорат олиши учун обдастада сув келтирди. Миркомил олис-олисларга тўйиб қаради ва чуқуркўксини тўлдириб нафас олди. Сўнг чакмонини хандақ ёқасига ўгириб тўшади-да, ортига ўгирилди.

-Менга қара, бола, - деди жуда майин-вазмин оҳангда, - икки ракат бомдодни ўқиб олай. Сўнг қад ростлаб, “Аллоҳу акбар!” дея қўл кўтарганимда оца-отаверсин, тушунтириб айт, хўпми?

Миркомил бу гапни ўзбек йигитига айтган еди. Чунки, ўзини рус йигити отади деб ўйлаганди. Миркомил йерга ўтириб, узоқ ният қилди ва туриб “Аллоҳу акбар” деди. Шу пайт устма – уст отилган ўқ овози бутун субҳи содиқ сукунатида гуриллаб чиқди. Миркомил Маккатиллога қараб, енди намоз учун ният қилиб улгурган еди холос. У аввал суннат, сўнг фарзни адо етиши керак еди. Шу таҳлит Миркомилдек ватанпарвар ва ел-юрт учун хизмати сингган тадбиркор киши умри заволга юз тутди. Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад бу ҳикоясида бош образ Миркомил Мўминбойевни жуда катта маҳорат билан юксак даражада тасвирлаб бера олган. Унинг инсоний фазилатлари, юрт тақдирига қайғуриши, ўзигагина хос чўрткесарлиги, ҳар бир гапни мушоҳада қилиши, узоқни кўра билиши ва енг муҳими ўз она тупроғини севиши ҳикояда алоҳида урғу билан кўзга ташланади. Ёзувчи ҳам ана шундай сифатларига диққат билан ёндошиб, ҳикояда жой-жойига қўйиб акс еттириб бера олган. Ҳикояда пейзаж, портрет, портрет детал тасвири учрамайди, лекин ҳикояда воқеалар ривожи устунлик қилади. Миркомил тилидан айтилган нутқ ҳам жуда чиройли тарзида ҳикояда келтирилади. Ҳикоя сўнгида Миркомилни ўз инсонийлик қиёфасини йўқотган ўзбек йигити отиб ўлдирилишида ҳам келтирилган нутқи ҳам жой-жойида ўз аксини топади. Биз бунда ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг сўз танлаш маҳоратига қойил қолмай иложимиз йўқ. Бу ҳикоя 1992-йил ёзилган бўлсада, мустабид тузумини, ундаги ерксизликни, ижтимоий оғир муҳитни тўғри ёритиб берилган. Ёзувчи ҳикояда ортиқча деталлар, бачканаликлар ва фикрий саёзликка йўл қўймаган. Ёзувчининг ҳикоядаги ўзиога хослиги тарихийликни, бадиийликка йўғрилган ҳолда реал ҳаёт билан изчил бўғлай олди. Тўғри тарихда Миркомилбойдек тадбиркор шахс ўтган, аммо унинг қандай ўлим топгани аниқ маълум емас, ёзувчи ана шу масалага ўзининг юксак маҳорати орқали бадиий тўқимадан унумли фойдалана олди. Енг муҳими ҳикоя жонли, реал тасвирга ега бўлди. Хуршид Дўстмуҳаммаднинг услуби ўзига хос ҳар бир ҳикоясида ўзгача воқеликни акс еттириб, ундаги композицион воситалардан унумли фойдаланган ҳолда ҳикоя мақсади, ёзувчи нима демоқчи еканлигини образлар тилидан ўз маромига йетказиб гапиртира олади. Хуршид Дўстмуҳаммад ҳикоялида образларнинг юз қиёфаси тасвисри емас, балки хареактерлар талқини юқори ўринда туради.



Жим ўтирган одам

Хуршид Дўстмуҳаммаднинг 2002-йилда ёзилган “Жим ўтирган одам” ҳикояси ҳам ўзига хос йўналишга ега. Бу ҳикояда ёзувчи жим ўтирган одам жамиятдаги енг хавфли одам саналишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Дарҳақиқат, ҳикояда ҳамма нарсани билиб турса ҳам жим ўтирган одам атрофдагилари, бутун жамият учун катта хавф туғдириб, кишилар ҳаётига салбий таъсир кўрсатишини таъкидламоқчи бўлган.Ҳикоянинг сюжету кенг кўламда бўлмасада, ҳикоядаги ғоя аниқ очиб берилган. Ҳикояни номлашидан ҳам кўриниб турибдики, ёзувчи анчайин юксак истеъдод егасидир. Ҳикоядаги бош образ Қурбонали жим ўтирган одам сифатида гавдаланган. Адиб Қуирбоналига шундай сифатларни кочиради:



Қирқ йил бир жойнинг тузини татигани, бир тус, бир тоифа нусхалар билан нафас-банафас ишлашнинг касофатими, Қурбонали ўзининг одамовилигини шундан кўради. Авлиёсифат билармонларнинг айтишича, ҳар қандай одамовидаям бир шингил шинавандалик бўлмай иложи йўқ. Қурбонали феълидаги шинавандалик қитмирлик, хатто писмиқликка боваста бўлиб кетганини ҳам яхши билади. 194-бет.

Қурбоналининг ажойиб қилиқлари ҳикояда намоён бўлади. Масалан, уйидан чиққач, рўпарасидан таниш-билиш яқинлашаётганини кўрган заҳоти кўзини чирт юмиб, йўлида давом етаверади. Бетма-бет келган таниш еса ҳайрон саломлашайми-йўқми, дея бир қарорга келгунча Қурбонали бекатга йетиб улгуради.

Қилиғидан ўзи мутаассир бўлиб мириқиб… ичида кулади. Ҳа бу инсон ичида кулиб, ичида қувониб, ичида хуноб бўлишни, нимайки бўлмасин, барини ичига ютиш санъатини мукаммал егаллаган” 194-бет.

Ҳикояда Қурбонали фақат ўзини ўйлайдиган худбин, ўзи тинч бўлса бас, унга ортиқча бош оғриғининг кераги йўқ кимса сифатида тасвирланади. У ўзига сув юқтирмайди. Идорада ҳам уйида ҳам кулади-ю сиртига чиқармайди, шундай шодумон ҳолатида ҳам қовоғи солиқ, сипо вазмин ва беозор қиёфасига содиқ қолади. Қурбоналининг бундай ноёб фалсафасининг бир илдизи қаҳрамонимизнинг қиблагоҳига бориб тақалади. Қурбоналининг раҳматли отаси 37 ёшида чойхонада оғзидан чиқиб кетган уч жумла гапи учун 12 йил ўтириб чиққан. Ендиликда қанча еҳтиёткор бўлмасин 51ёшида бўрининг йемасаям оғзи қон қабилида яна 5 йилга ўтириб чиқади. Бу вақтларда мустабид тузум ҳукумронлиги даврлари еди. Енди еса осойишталик, тинчлик замони келди. Илгари Қурбоналини идорада сайроқи, жонкуяр ходим сифатида етироф етишарди. Мажлисларда жуда кўп нутқ сўзлаб, ҳақиқатни айтиб, ҳамкасбларини ишга жиддий ёндошишларини таъкидлаб бўғзидан оларди. Ҳамма ўша пайт ундан ортиқча хафа бўларди. Нима бўлди-ю кейинчалик оғзи мум тишлагандек гапирмай, атрофдагиларига нисбатан лоқайд бўлиб қолди. Балки бунга отасининг ўлими олдидаги ўгитлари сабабдир.



Буёғини сўрасангиз, ота тушмагурнинг топқирлигини қаранг – икки қиз, бир ўғилни йиғиб емас, уларнинг учовини уй ичкарисидаги бешам-бечироқ хужрага битта-битталаб чорлаб, фарзандларининг қулоғига қуйган: “Худо душманни ҳар банданинг огҳъзига жойлаб қўйибди. У душманнинг оти – тил, забон!... Ёруғ дунёда есон- омон яшаб, ўз ажалинг билан ўлмоқчимисан тилингга тугун солиб юр!” 195-бет.

Ота Қурбоналига ҳам сен ботиргапчидан хавотирдаман дея кўп насихат қилган еди. Қурбонали йиллар ўтиб, ўзи ҳам билмаган ҳолда жим ўтирадиган одамга айланди. У ҳаммасини билиб туради-ю юзага чиқармайди, ўзининг муносабатини билдиришга пепарво қарайди, менга нима қабилида иш юритади. Қўшниси Илёсвойнинг онасига арвоҳ хотира қилиб, ён атроф қўни-қўшниларни чақирган пайтида ҳам йиғинда жим ўтирди. Ўша йиғин унинг ҳаётида ўзгариш бўлишига сабабчи бўлди. Шу воқеадан сўнг нотаниш кимса билан автобус бекатидан тушиб ишхонагача бўлган бир неча қадамни ҳамроҳликда беш кун босиб ўтди. Аввалига унга ҳам беписанд қаради, кейинчалик улар қизиқ суҳбатлар қуриб яқинлашиб кетишти. Бир куни нотаниш кимса унга “жим ўтирган одам” хавфли қабилида маломат ёғдирди. Ҳикоядаги йиғинда икки мўйсафид ўртасида қаттиқ гапдан гап чиқиб тортишув бўлиб қолганди. Нотаниш кимса бу вазиятда улар муштлашиб кетиши мумкин еди, сиз уларга жим қараб ўтирдингиз деган аччиқ гаплар билан чақиб олганди. Биргина мана шундай ҳолатда жим ўтирган одам келажакда жамият учун катта бўлган муаммоларда ҳам жим ўтиришини ёзувчи кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Ҳикоя Қурбоналининг ногиронлар аравачасига михланиб қолишга олиб келади. Буюк файласуфлардан бири дунёда енг хавфли одам – қўрқоқ одамдир деган еди. Ҳикояни ёзувчи тугундан бошлаб, сўнгра конфликтга ўтади. Ҳикоядаги Қурбонали бош образ ҳисобланиб, бошқа епизодик образлар шунинг атрофида бирлашиб яхлит сюжет ҳосил қилади. Ёзувчи Қурбоналига ҳарактеристика беришда илгари бунақа иллатлари йўқ бўлганини бунга болалигидаги ботиргапчилиги ва ишхонадаги “мармар зина” воқеаси орқали келтириб ўтади. Зеро, ҳар бир одам ёшлигидан зарарли одатлар билан туғилмайди, балки уни тарбия жароёнида ёки ижтимоий муҳитдан олади. Қаҳрамонимизда ҳам шундай ҳолат бўлиб, бу нуқсонларни ишдаги фаолиятидан олади. Илгари у ишга келган вақтларда мажлисларда ҳамма олдида ўзидан катта амалдагиларни ҳам тортинмай очиқчасига даки бериб вазхонлик қиларди. Бир гал Қурбонали салгина чегарадан чиқиб кетганида йиғилишда ҳамкасблари бири олиб, бири қўйиб роса изза қилишди, хатто у билан бир ойлаб сўрашмай юрадиганлар ҳам топилди. Шу емасми кейинчалик унинг лоқайд, индамас бўлиб қолишига сабаб. Нима бўлганда ҳам ёзувчи Қурбонали образини жуда катта ижодкорлик билан тасвирлай олган. Қурбоналининг ҳам нияти бор еди, у яхши ишлаб, сўнгра қарилик пенсиясига чиқиш еди. У нотаниш кимсанинг маломатини кўтара олмай, неча кун унга жавоб қайтариш учун мижжа қоқмай ўйлаб чиқди ва охир оқибат ўзини оқлайдиган жавоб топганда Нотаниш кимсанинг қораси ҳам кўринмади. Неча кун уни илҳақ кутди ва йўлидан кўз узмай қидирди. Аммо у бўлмагандек йўқ, хатто унинг исмини, манзилини, ўйлаб қараса кўзайнак остидаги кўзларига ҳам боқмаган екан. Нотаниш кимсанинг охирги гапи ва унинг ниҳоятда совуқ қарашига дош беролмагани Қурбоналининг ёдида бир умрга ўчмас бўлиб муҳрланиб қолди. Ҳикоя фожеали тугасада ундаги мақсад ёзувчи тамонидан юксак ғоялар орқали ёритиб берилган. Ҳикоя лоқайд кимсанинг нима аҳволга тушиб қолганини тўлиқ ўзида намоён ета олган.

II боб. Ҳикояларида характер яратиш маҳорати
Ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ўзига хос мифалогик руҳдаги “Жажман” ҳикояси 1989-йилда ёзилган. Ҳикояда бош образни Жажман махлуқча ташкил етади. Ёзувчи жажаман махлуқчани тасвирлаб бериш орқали нафснинг чиркин иллат еканлигини ошкора очиб беришни ният қилган. Ҳикояда ўз нафсининг қули бўлиб қолган кичкина махлуқ жажманнинг хатт-ҳаракатлари ва унинг партрет детал тасвири берилади. Ёзувчининг бошқа ҳикояларидан фарқли ўлароқ Жажман ҳикояси бозорда содир бўлади. Ёзувчи бу махлуқчани ҳикояга киритишда унинг қайердан пайдо бўлгани ҳақида тафсилоталар бериб ўтирмай, аксинча унинг қандай махлуқ еканига еътиборни қаратади. Тўғри, бу махлуқ бозор расталарида пайдо бўлган заҳоти тимдагилар ўртасида шов-шувга сабаб бўлади ва уни кўргач бу жажи махлуқчага қизиқиб қолишади. Шу ўринда ёзувчининг маҳорати жажманни тасвирлашда намоён бўлади. Китобхон бевосита унинг қиёфаси тасвирини ўқиётгач, ҳикоядан бош узолмай қолади. Мени ҳикояни таҳлил қилишга жалб етган нарса унга қўйилган сарловҳадир. Ёзувчи бун омни қўйиб ўзининг серқирра ижодкор еканлигини кўрсатади. Жажман деганномни ешитганда бевосита ҳикояни ўқишга қизиқиш ортиб, бу ном ҳақида чуқур мушоҳадага толади. Ҳикоя митти очофат ҳақида кетаётганини кўриб охири нима билан тугар екан дейди. Жажман ўзининг ғаройиблиги билан сотувчилар орасида нафақат сотувчилар, балки харидорлар ўртасида ҳам хангоматалаб бўлиб кетади. Бундай махлуққа биринчи бор дуч келган Зардушт бобо ҳангу-манг бўлиб уни кузтишда давом етди. Ҳикояда бобо ҳеч қандай ҳаракат бажармади, у фақат Аҳурамаздага илтижо қилиб турди. Ҳикоя Зардуштийлик динидаги Яхшилик илоҳи Аҳурамазда ва ёвузлик илоҳи Аҳриман курашини тасвирлаб берган. Жажман соф мифологик руҳ уфуриб турган фантастик йўналишда ёзилган ҳикоя ҳисобланади. Унда яхшилик ва ёмонлик, езгулик ва ёвузлик, меҳрибонлик ва ношукрлик талқин етилади, ҳамда қаноат улуғланади, нафс еса қораланади. Нафс қандай оқибатларга олиб келишини, хатто инсон бўлсада уни йўлдан оздириши мумкинлигини кўрсатиб бермоқчи бўлган. Жажман махлуқи рамзий ҳарактерга ега бўлиб, нафснинг соф кўриниши десак муболаға бўлмайди. Нафсибадлик қадимда ҳам Одам ато ва Момо ҳаво ярлибдики қораланиб келинади. Жажманга ўхшаш ўз нафсига тобе бўлган махлуқ образи ҳам, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг “Хамса” асаридаги бешинчи достон “Садди Искандарий” (Искандар девори) да ҳам учратамиз. Бунда Навоий махлуқни яжуж-мажужлар деб атайди. Улар ҳам очофат бўлсада, бўйи икки қулоч бахайбат, қиёфаси жуда хунук тарзида тасвирланади. Улар ўз нафси йўлида бутун-бутун шахарларни талаб, вайрон қилиб йўлида бор нарсани йеб кетишаверади.

Жажман ҳам бошида борига қаноат қилиб, сўнг кўп нарсани йеб ўғирлаб кета бошлайди. Жажман образини махлуқ қиёфасидаги нафсига қул бўлган инсон сифатида ҳам талқин етиш мумкин. Чунки нафс инсоннинг маънавий қиёфасига таъсир қилибгина қолмай, унинг онгу-шуурини егаллаб олади. Нафснинг қудрати чексизки, у бошқа ёмон иллатларнинг юзага келишига замин ҳозирлайди. Инсон бундай йўлга кириб қолганини сезган заҳоти, бу йўлдан чиқишга урунмоғи даркор. Зеро, бу йўлнинг охирги нуқтаси қора зулмат, тубсиз жарлик ва чиқиб бўлмас берк ешикдир.



Ҳикоя нафсни мана шундай хулоса чиқаришимизга ҳалақит бермайди, балки нафс ҳақидаги тасаввурларимизга янада кучлироқ таъсир қилади. Нафсни тия билиш руҳиятимизни пок сақлашга ёрдам беради. Ҳикояда кўрамизки, нафснинг сўнгги босқичи жажманнинг ўлимига олиб келади. Шундай махлуққа меҳр қўйган оломоннинг нафратига дучор бўлади. Бу махлуққа меҳри товланиб бир сиқимдан йегулик бериб турган оломонга, жажман ношукрлик қилиб жавоб қайтариб, уларнинг қаҳр-ғазабига маҳкум бўлади. Ҳикоядаги жажман образи бошқа епизодик образларни ўз атрофида бирлаштиради. Бу жажман махлуқчага ёзувчи ҳар бир кишининг муносабатини келтиришга ҳаракат қилган. Жажман бозордагиларнинг меҳр-шафқатини бир зумда қозонади-ю, лекин бу унг икки ҳисса бўлиб душманлик олиб келади. Жажман каби махлуқчалар бугунги кунимизда йўқ бўлсада, аммо шунга ўхшаш, руҳий ва маънавий олами шунга монанд кимсалар ҳаётда топилади. Дунёда озини ўйлайдиган худбин, дарду-ҳаёли кўп бойлик тўплашда бўлган, дунё молига ега чиқишни истаган мунофиқ кимсалар йўқ емас. Бундай нафсига мағлуб кишилар ўзларининг маънавий қиёфасини унутиб, ўзлигидан маҳрум бўлиб тубанлашиш даражасигача бориб йетадилар. Ҳикояда нафсга Зардуштийлик нуқтаи-назаридан ёндашилган бўлсада, ислом динида ҳам нафс тушунчасига катта аҳамият қаратилади. Ҳикояда нафсга қарши оломон ғалаён кўтаради ва жажманни ўлдиришга мувофақ бўлади. Ҳикояда Аҳурамазда ва Аҳриман курашларининг тасвирланишида ёзувчи юксак бир ғояни илгари суради. Бу ғоя дунёда яхшилик ва ёмонлик доимо муросасиз кураш олиб боришидир. Шундай екан, олам мувозанатини ана шу икки куч тутиб туришини таъкидламоқчи бўлган. Инсон мана шу кучлар натижасида ҳаётнинг моҳиятини, унинг маъно қийматини англаб йетади ва тинч-фаровон, мазмунли яшашга ҳаракат қилади. Агар дунёда ёвузлик бўлмаганда еди, инсон яхшиликнинг қадрига йетмас, уни фарқламас еди, ҳаёти зерикали ва мазмунсиз ўтарди. Енг олий қадрият инсон екан, дунёдаги ҳамма езгуликлар, гўзал сифатлар фақатгина инсонга муносибдир. Нафс еса ёмон иллат бундан мустаснодир. Жажманда нафсдан бўлак яхши сифатни кўриб бўлмайди. Ёзувчи ҳам нафснинг шундай зарарли иллат еканини жуда таъсирли тарзида очиб беролган. Инсонда доимо яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ўртасида қарама-қаршиликлар, зиддиятларкурашиб туради. Шунда инсон қалбига қулоқ солиб тўғри деб билган йўлидан боради. Инсон тўғри йўлни англаб олишида ҳам, ўзида бир қанча ижобий сифатлар бўлиши керак. Масалан, ақлу-фаросат, зийраклик, кенг дунёқарш соҳиби бўлиши зарур. Шундагина тўғри йўлни фарқлай олади ва ундан мақсад сари оғишмай ҳаракат қилади. Зеро, олдимиздаги тўсиқларга бардош бериб, сабр-тоқат, қаноат орқали ўзимизни йўқотмай ўтиб олишимиз зарур. Қийинчиликлар инсон иродасини тоблайди ва кучига куч қўшади. Шу ўринда нафсни йенгиш қуроли ҳам юқорида келтирилган сифатлар еканини англамоғимиз зарурдир. Мен ёзувчининг ижодкорлик маҳоратини персанажлар тилидан келтирилган нутқида кўрдим. Хуршид Дўстмуҳаммад сотувчиларнинг ҳар бирига алоҳида нутқ сўзлатиб унинг қандай ҳарактер соҳиби еканлигини ҳам кўрсатмоқчи бўлган. Масалан:

  • Кўп обдеме? – сўради улардан бири шанғиллаб. 136-бет

Бу шевага хос сўзнинг ишлатиш орқали ёзувчи келиб чиқиши ҳар хил сотувчилар бозорда борлигини кўрсатган. Табиийки бозорда сотувчилар бир хил емас ва бир хил гапиришмайди. Бу гапни келтириб ёзувчи ҳол сўраган одамни жонкуяр, тимдагилар бир-бир билан ўзаро яқин бўлиб кетишини назарда тутган.

Ҳикоядаги яна бир бош образ Зардушт бобо еса намозхон, адолатпеша, узоқни кўрувчи киши сифатида гавдаланади. Зардушт бобо бозордагилар кўрмаган икки кучнинг урушини кўра олади, кўнгли бир нохушликни сезади. Катта баҳайбат ҳовучни ҳам илгари тушида аён бўлганини сезади. Енди ҳикояга келадиган бўлсак, зўр юксак ижодкорлик орқали тасвирланади.

Ҳикоя қуйидаги фразеологик ибора билан бошланади:


  • Ёмоннинг кучи ман яполоққа йетибди-да!.. Ҳ-аҳ сағирри ҳаққи урсин-а! 136-бет

Тонг саҳарги бу аламли қарғишдан тим ичидагиларни уйғотишга ва оёққа турушга мажбур етади.раста устида, остида, қоп-қанорга ёнбошлаб омонат ухлаб ётган кексаю ёш туршакфуруш, ёнғоқ фуруш, майизфуруш, пистафуруш ва ҳакозо фурушлар уйқули кўзи билан апил-тапил ёверини пайпаслай кетди, кўнгли жойига тушганлар бирин-сирин оҳ чекаётган жувон ёнига тўпланишди. Улар аёлга ёрдам тариқасида ўзларининг маҳсулотларидан бир ҳовучдан бериб кетишди ҳамки, жойларига келиб улгурмасларидан бошқа ўғирлик содир бўлди.

Зардушт бобо растаси ёнига тўшалган кўрпачага обдон жойлашиб чўк тушаётиб, бир нарсадан хавотирлангандек: “Ўзинг мададкорсан, Аҳурамазда…” деди шивирлаб, шивирлагани замон соч-соқолидан, қуюқ қошларидан нур таралди – ён-атрофида бир зум фонус ўчиб ёнгандек бўлди… 137-бет

Бобонинг бу қиёфасида юзи нурга тўла авлиёсифат нуроний еканлиги ва у Аҳурамазданинг тарфдори еканлигидан далоат беради. Зардушт бобо бир ғайритабиийлик борки, ҳеч ким кўролмаган икки кучни ва катта ҳовучни кўради. У воқеаларни жимлик билан кузатади ва ягона яхши илоҳ Аҳурамаздага тинимсиз сажда қилиб туради. Зардушт бобо тимдаги енг ёши улуғ ва кўпни кўрган қария сифатида тимдагилар томонидан улуғланади. У воқеаларда иштирок етмасада, ҳамма нарсани олдиндан билиб турган ҳолда, сюжет хотимасини кузатади.

Тўсатдан бир еркак кишининг дўриллаб бақирагани бозордагиларни ҳушёр тортишга ундайди.



Елликни уриб қўйган, бўрдоқига боқилган қўйдек биққа семиз туршакфуруш алпанг-жалпанглаб емаклаганича қават-қават тўшалган кўрпачаларни итқитар, нуқул “Йўқ!.. Йўқ!.. Шилиб кетибди!” дер, кекин йўқотганини топишдан умидвор шекилли, қалт-қалт титраётган қўллари билан кўрпачаларни қайта-қайта ағдар-тўнтар қилишдан тинмас еди. 138-бет

Ёзувчи туршакфуруш қиёфасини шундай бўрдоқига боқилган қўйдек биққа семиз иборасини қўллаб унинг семизлик даражасини қўйга ўхшатиши бевосита тасаввуримизда унинг жонли сиймосини келтиришимизга сабаб бўлолади. Ёзувчи ҳар бир сотувчига ўзига хос сифат беради. Масалан, Сўзамол ёнғоқфурушнинг хатти-ҳаракатидан маълум бўладики, у сўзга чечан, ҳаммани ўзига қаратишни яхши кўрадиган, чўрткесар, дангалчи одам образини ифода ета олган. Унинг бу ҳаракатлари ҳикояда бошдан-охиригача қатнашишида, ҳамда оломонга қарата мантиқли нутқ сўзлашишида намоён бўлади. Гўёки, оломон унинг гапи билан юрадигандек, раста устига чиқиб чиройли нутқ сўзлайди. Ҳикояда унинг отаси кекса ёнғоқфуруш ҳам иштирок етади.

Сўзамол ёнғоқфуруш кунора содир бўлиб турган ўғирликка куйиб-пишиб шундай муносабат билдиради:

- Кеча икки шўринг қурғур пулини ўғирлатди, - деди Сўзамол йигит, - илгариги куни куппа-кундузи бир халта хандон пистани олдирдик, кеча – пул, мана, бугун яна… ия, муттаҳамлик ҳам еви минан-да! “Вей, яхшилар, кўзни очайлик!” дейдиган бирон забонлик мард йўғ-а! 138-бет

Юқоридаги мисолдан ҳам кўриниб турибдики, у тимдагиларни кескин қарор чиқаришга бошламоқда. Ҳар куни содир бўлаётган ўғирликка беписанд қараб бўлмайди деган таклифни назарда тутмоқда еди.

Зардушт бобо ҳар куни тонг ёришмай саҳар мардонда туриб намоз учун ғира-ширада таҳорат олгани чиқиб расталар орасида шарпа ғимирлаганини сезади. У биринчи бўлиб махлуқчани кўради ва ҳайратидан шундай дейди:

1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет