Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети ўзбек тилшунослиги кафедраси


II БОБ. АЁЛЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ ТЕРМИНЛАРНИНГ МАЪНОВИЙ



бет2/4
Дата10.06.2016
өлшемі375 Kb.
#127005
1   2   3   4

II БОБ. АЁЛЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ ТЕРМИНЛАРНИНГ МАЪНОВИЙ - МАВЗУИЙ ГУРУҲЛАРИ

Тилнинг луғат таркибида шундай қатламлар борки, улар қардош тиллар, шеваларнинг ички тараққиёт қонунлари асосида бирдай ривожланади.Бу хил қатламни ифода этувчи сўзлар авлоддан-авлодга мерос тарзида ўтади.Мана шундай лексик қатламлардан бири аёлликни ифодаловчи номлардир.Ага биз энг қадимги ёзма манбаларга мурожаат қилсак, ҳозирги туркий тилларда ҳамда уларнинг шеваларида учрайдиган аёлларга хос бўлган терминларнинг энг асосийлари шу манбаларда мавжуд эканлигини кўрамиз.

Уруғ-қабилалар ўртасида юз берган бирлашиш, ажрашиш жараёнлари элат, халқ ва миллатларнинг ташкил топиши улар тилининг ҳам дифференциация ва интеграция ҳодисаларини бошдан кечиришга сабаб бўлди.Натижада бир уруғ, қабила ёки элат тилидаги аёлликни ифода қилувчи бир ёки бир неча ном ўрнини иккинчи уруғ, қабила, элаттилига оид шу тушунчани билдирадиган ном эгаллайди ва қўлланиш доираси кенгаяди, бошқасиники тораяди, бора-бора истеъмолдан чиқиб кетади.Бу хилдаги аёлликни ифодаловчи терминлар туркий тиллар тарихига оид манбаларда кўплаб учрайди.VIII асрга доир Ўрхун ёдномп\аларида ог(мать), йегин(племянник), йотаз(жена) лексемалари ишлатилган.”Девону луғотит турк” да фарзанд тушунчаси ганч/канч, кенжа бола-аштал,кундош-куни, қуда-тунур, ака-ичи, опа-эгачи сўзлари орқали ифода қилинган.Лекин юқорида тилга олинган номлардан бошқаси билан алмашган, айримларининг маъноси ўзгарган.Буларнинг барчаси тарихий тараққиёт билан боғланган.
1-БЎЛИМ.ЎЗБЕК ТИЛИДА ЖИНС ТУШУНЧАСИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

Тадқиқотчи Ф.Жумаева “Антропонимларда жинс тушунчасининг ифодаланиши” номли мақоласида (ЎТА,2012,3-сон) шундай ёзади:

"Антропонимика жинс категориясига бефарқ қарай олмайди. Бу жиҳатдан у турдош от ва атоқли отларнинг бошқа типларидан ажралиб туради"1, - деб ёзади Э.Бегматов. Дарҳақиқат, аксарият ҳолларда киши исмларидан унинг қайси жинс вакили эканлиги сезилиб туради. Ўзбек тилида антропонимларни ўрганиш масаласига бағишланган талай илмий адабиётлар мавжуд. Уларда биологик исмларда биологик жинснинг ифодаланиши масаласига ҳам атрофлича тўхтаб ўтилган.

Исмлар қайси жинс вакилини номлаётганига қараб уларни йирик иккита гуруҳга ажратишимиз мумкин: 1) эркаклар исми; 2) аёллар исми. Киши исм-ларининг бу тарзда фарқланишида исмнинг маъно хусусияти ҳамда исм қўйиш урф-одати ва анъаналари муҳим омил саналади. "Маълум исмнинг у ёки бу жинс кишисига хос атоқли от сифатида махсуслануви (дифференциация) ўзбек антропонимларининг узоқ тарихий тараққиёт натижасида пайдо бўлган ва аста-секин шаклланган лингвистик жараёндир. Маълум исмнинг эркак ёки аёл киши учунгина атоқли от бўлиб кела олиши ва унинг узоқ давр ушбу вазифани ўташи мазкур сўзда - номда қандайдир жинс тушунчасига мос маъно оттенкасини

ифодалай олиш хусусиятини юзага келтирган". Масалан, ҳозирги замон киши

___________


1.Бегматов Э. Исмларда жинс тушунчасининг ифодаланиши // Ўзбек исмлари имлоси (Русчада ёзиш масалалари). Тошкент, 1972. 365-бет.

исмлари орасида Севинч, Юлдуз, Наргис, Фарангиз, Дилсўз, Гулрух, Лобар, Сугдиёна, Шалола каби исмлар фақат аёлларга қўйилади ва фақат шу жинс вакилларинигина билдиради. Йўлдош, Ботир, Баҳодир, Санжар, Сардор, Абдулла, Қосим каби исмлар фақат эркакларга берилади ҳамда шу жинсга хосликни билдиради.

Киши исмларида жинс тушунчасини ифодалаш зарурати ниҳоятда кучли. Бу ҳол исмнинг жамиятдаги функциясидан келиб чиқади. Исмнинг асосий вазифаси нафақат номинация, яъни номлаш, балки жамият аъзоларини бир-биридан фарқлаш, яъни дифференциация қилиш ҳамдир. Шунинг учун ҳам баъзи исмлар фақат аёлларни номлашга, баъзилари фақат эркакларни ном-лашга ихтисослашган. Агарда битта лексема ҳам аёлни, ҳам эркакни ифодала-са, унда бошқа воситалар, масалан, морфологик ва синтактик усулларга му-рожаат этилади: Феруз - Феруза, Турсун - Турсуной; Турғунали, Турғунмирзо, Турғунпўлат - Турғунбиби, Турғунбувиш, Турғуннисо, Турғунпошша.

Антропонимларда жинснинг фарқланшпи борасида тадқиқотчи С.Кенжаева қуйидагиларни ёзади: "Эркаклар ва аёлларга бериладиган исмларда бир хил мотивли (Турсун, Ўлмас) номлар мавжуд. Аммо ушбу мотивни ифода этаётган исмнииг аппелятив асосида маълум фарқланишлар мавжуд. Мана шу фарқ баъзи эркаклар исмининг аёлларга берилмаслигида, аксинча, аёлларға бериладиган баъзи исмларнинг эркакларга қўйилмаслигида кўринади"4. Масалан, Мўътабар, Зебо – аёллар, Ботир, Деҳқонбой, Тўлқин - эркаклар исмидир. Демак, аёллар ва эркаклар исми ҳосил қилган апеллятивларига кўра фарқланади.

Ўзбек тилида жинс маъноси лексик-семантик усулда ифодаланган исм-ларнинг қуйидаги гуруҳларини кўрсатишимиз мумкин:

1.Исм қариндош-уруғ, қариндошликка ёндош тушунчаларни англатувчи терминлардан ҳосил қилинган бўлади. Қариндошлик ёки унга ёндош тушун-чани англатувчи сўз турдош от сифатида қайси жинс вакилини ифодаласа, атоқли отга айлангандан сўнг ҳам шу жинсни англатади: Онажон, Энахон, Бибигул, Ойтўти, Волида, Қизлархон. Бундай нсмлар аёлларга хос. Акахон, Дадажон, Бобохон, Тогаймурод, Эржон, Отабек, Оғабек, Отақўзи каби исм-лар эркакларни номлаш учун хизмат қилади. Паризод, Ҳуринисо, Паричеҳра, Ҳурзода каби исмлар ҳам шу гуруҳга мансуб.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ўзбек тилидаги Ўғил, Ўғилжон, Улбўсин, Ултув, Ўғилой каби исмлар борки; улар юқоридаги фикримизни тасдиқламайди. Бу ҳол оилада ўғил туғилиш истаги билан боғлиқ бўлиб, ои-ланинг орзусини, яхши ниятини ифодалайди. Баъзи ҳолларда туғилган қизни ўғил бола сифатида тасаввур қилиш билан изоҳланади.

2.Нарса-предметни ифодаловчи сўзлар. Кўпгина атоқли отлар орасида нарса-буюмни ифодаловчи турдош сўзларни учратамиз. Уларни ҳам, ўз нав-батида, бир неча гуруҳга ажратсак бўлади:

__________

1.Бегматов Э. Исмларда жинс тушунчасининг ифодаланиши.365-бет; Кенжаева С. Ўзбек антропонимларининг –семантик ва социолингвистик тадқиқи. НДА- Тошкент,2011, 20-бет.


а) осмон жисмлари номларини ифодаловчи исмлар. Бундай исмлар кўпроқ ёруғлик, зиё тушунчалари билан боғлиқ бўлганлиги учун асосан аёлларга қўйилади: Ҳулкар, Юлдуз, Моҳинур, Ойхон, Офтобойим.

б) қимматбаҳо тош ва металлар номи билан боғлиқ исмлар. Қимматбаҳо тошлар ҳам асосан аёл билан ассоциация қилингани учун улардан ҳосил қилинган исмлар кўпроқ аёлларга қўйилади: Ёқут, Феруза, Гавҳар, Маржона, Кумуш, Олтиной, Зумрад. Олтин, тилла сўзлари билан боғлиқ исмлар ҳам аёлга, ҳам эркакка қўйилади - фақат жинсий модификатор иштирок этиши керак: Олтиной - Олтинбек; Тиллабиби - Тиллабек. Жавоҳир, Олмос, Метин, Пўлат каби исмлар эса эркак кишини номлаш учун хосланган.

в) кўпроқ эркаклар ишлатадиган, эркаклар билан ассоциация қилинадиган уй-рўзғор буюм ва қурол номлари асосан эркакларга қўйилади: Ўроқбой, Болтавой, Тешавой, Қиличбек, Шамширбек. Аёлнинг ҳусни, латофати қиёс қилинадиган предмет номлари ёки улар ишлатадиган, кўпроқ уларга хос бўлган нарса номлари аёл исми учун асос бўлиши мумкин: Гулнор, Нигина (узук).

3. Ҳайвон номларидан ясалган киши исмлари. Бундай исмларнинг ясалиши-га асос бўлган 6у сўзлар маъносига кўра у ёки бу жинсга ишора қилади. Тойлоқ, Қўзивой, Қўчқор, Шербек, Арслон, Шерқул, Қоплон, Лочин каби исмлар эркакларни ифодалайди. Қундуз, Қумри, Тўти, Қалдирғоч каби исмлар аёлларга қўйилади.

4.Лавозим, мансаб, унвон ёки насл-насаб каби тушунчаларни ифодаловчи атамалар тарихан, асосан, эркаклар учун хос бўлган, уларнинг аксарияти киши исми сифатида қўлланади ва шахснинг эркак жинсига мансуб эканлигини билдиради: Махсум, Амир, Бекжон, Охун, Раис ва б.

5.Сифат сўз туркумидан ҳосил бўлган киши исмлари. Аёл ва эркак кишига нисбатан ишлатиладиган сифатлар аксарият ҳолларда дифференциация қилинган. Бу бизнинг эркак ва аёлнинг онгимиздаги тасаввури билан боғлиқ. Аёл ҳамиша чиройли, нозик, дилбар қиёфада, эркак эса кучли, сабрли, матонатли каби сифатлар билан ассоциация қилинади. Шу туфайли бундай сифатлар отлашиб, киши номини ифодалаш, шу билан бирга жинсни фарқлаш учун хизмат қилади. Аёллар исми орасида қуйидаги отлашган сифатларни учратамиз: Гўзал, Ширин, Сулув, Дилбар, Лобар, Барно, Ҳурлиқо, Ойдин, Ёрқиной, Нафиса, Дилсўз»з ва ҳоказо. Эркаклар исмини ифодалашда Ботир, Баҳодир, Алпомиш, Қодир каби сифатлар кўл келади.

6. Мавхум отлардан ясалган отлар. Бундай сўзларнинг қайси гуруҳи аёлларни, қайси бири эркакларни англатишида аниқ бир қонуният йўқ. Бу кўпроқ шаклланган анъаналарга боғлиқ. Масалан, айни бир тушунчани, яъни шодлик туйғусини англатувчи Севинч, Қувонч каби исмлардан биринчиси фақат аёлларга, кейингисини эса эркакларга қуйилади. Муҳаббат, Меҳри, Саодат, Назокат, Латофат каби исмлар аёлларни ифодалашга хосланган.

7. Фарзанднинг туғма белгиси, нишони (хол, нор, ортиқча ўсимта, олтинчи бармоқ, лаб ва ҳоказо) билан боғлиқ исмлар. Бундай туғма белгилар иккала жинс вакилларида ҳам бўлганлиги сабабли шу турдаги исмлар аралаш ҳолда ҳам ўғилга, ҳам қизга қўйилаверади. Баъзан эса жинсни фарқлаш мақсадида жинсий модификатор ёрдамга келади. Аёлларда Нишон, Зиёда, Анора, Холида каби исмларни учратган бўлсак, эркакларда Нишона, Зиёдбек, Нортой, Холбек, Анорбой, Ортиқ каби номларни кузатамиз.

8. Бирор байрам, тарихий воқеа, тўй-томоша билан боғлиқ исмлар. Фар-занд мана шундай тарихий воқеалар билан боғлиқ кунларда туғилса, унга шунга мос исмлар қўйилади. Агар жума куни туғилса, Одина, Мадина, Жу-магул, агарда байрамларда туғилса, Байрамхон, Наврўза, Наврўзбек, Муборак,

тўйда туғилса Тўйхон, Тўйжон, Тўйбека, тарихий ғалаба билан боғлиқ кунлар-да туғилса Зафар, Музаффар, Ғолиб каби исмлар қўйилади ва ҳоказо.

Ўзбек антропонимик системасини ўрганиш натижасида аниқландики, ўзбек исмларида учрайдиган баъзи элементлар фақат эркаклар исмларида, баъзилари эса фақат аёллар исмларида учрайди. Яъни мазкур элементлар иштирокида ҳосил қилинган антропонимлар қайсидир аниқ жинсга ишора қилади. Бундай кўрсаткпчларни жинс ифодаловчи индикаторлар (антро-поиндикаторлар) деб аташ мумкин. Улар моҳиятан антропонимик инди-каторларни ташкил этади. Буидай индикаторларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: 1) алоҳида ишлатилмай, аффикс ҳолига келиб қолган жинс индика-торлари. Аффикс ҳолига келиб қолгани учун улар исмдан кейин қўшилади; 2) лексик маъноси сақланиб қолинган, алоҳида ҳам ишлатиладиган бирликлар. Бундай индикаторлар қўшма исмлар таркибида учрайди.

Биринчи гуруҳга кирувчи жинс индикаторлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкнн.

Аёл жинсини ифодаловчи индикаторлар: -ой, - биби, -пошша, -бону,

-ниса. Бундай элементлари мавжуд исмлар аёлларга қўйилади: Турсуной, Гул-шаной, Гулсумбиби, Холпошша, Ойпошша, Салимабону, Умриниса.

Эркак жинси индикаторлари: -той, -бой, -бек, илла. Бундай элементлари мавжуд исмлар фақат эркакларга қўйилади: Холтой, Нурбой, Аслбек, Из-затилла.

Иккинчи гуруҳ индикаторларига аёллар исмини ҳосил қилишда фаол иштирок этувчи гул, ой, фақат эркаклар исмлари таркибида учрайдиган қул, абду каби индикаторларни киритиш мумкин: Гулчеҳра, Гулсанам, Ойсулув, Ойхон, Раҳмонқул, Абдушукур. Таркибида мана шу сўзлар мавжуд антропо-нимлар ҳамиша маълум бир жинсга ишора қилиб туради.

Келтирилган индикаторларни келиб чиқиши нуқтаи назаридан ҳам тас-ниф қилиш мумкин бўлади: 1) ўзбекча (туркий) индикаторлар: -той, -бек,



-қул, -ой, -биби каби; 2) форс-тожикча индикаторлар: гул, бону каби; 3) арабча индикаторлар: -ниса, абду.

Антропонимларда жинс тушунчасининг ифодаланишини ўрганиш нати-жасида аниқландики, исмларда нафақат аффикслар, балки префикслар ҳам жинсга ишора қилади. Улар моҳиятан префиксоидлардир. Жинсга ишора қилувчи префикслар исмлардан олдин қўшилади. Масалан, Ойбарчин, Ойниса каби аёллар исмларидаги ой- қисми ана шундай префикслар қаторига киради. Албатта, бу исмлар анропонимикага оид ишларда қўшма исмлар сифатида баҳоланади ва ой- элементи префикс сифатида тилга олинмайди. Бизнинг назаримизда, бундай исмларда "ой" сўзи ўзининг мустақил маъносини йўқотиб бўлган, шунинг учун уни префикс деб баҳолаш тўғри бўлади.

Антропонимика тизимидаги префикслар ҳам аввало иккита йирик гуруҳга ажратилади: 1) аёллар исмини ҳосил қилувчи префикслар; 2) эркаклар исмини ҳосил қилувчи префикслар. Аёллар исмини ҳосил қилувчи префиксга фақат ой- элементини мисол қилиш мумкин. Эркаклар исмини ҳосил қилувчи пре-фикслар эса нисбатан кўпроқ. Масалан, Абдушукур, Абдусамад, Абдуҳамид каби исмлардаги абду қисмини ана шундай префикслар қаторида тилга олиш мумкин. Зеро, "қул" маъносидаги мазкур сўз ҳозирги ўзбек тилида мустақил лексема сифатида идрок этилмайди. Албатта, мазкур элемент араб тилидан исмлар таркибига ўзлашгани сабабли уни алоҳида қўшимча сифатида қараш нотўғри бўлур эди. Аммо тилимизда шундай мисоллар борки, мазкур қўшимча ўзбек тили тизимида янги антропонимларни ҳосил қилишига ишора қилади

ва, демакки, уни мустақил аффикс деб баҳолашга ҳаққимиз бор. Масалан, ўзбек антропонимикасида Абдуғулом, Абдурасул, Абдуқул, Абдуҳамидулло каби мантиқий жиҳатдан "нотўғри" исмлар борки, эндиликда мазкур қўшимча "қул" маъносини йўқотиб, шунчаки эркак исмларини ҳосил қилувчи префиксга ай-ланиб қолганлигини исботлайди.

Ўзбек тилида эркаклар исмини ҳосил қилишда фаол иштирок этадиган шо- ва мир- элементлари ҳам мавжуд: Шорасул, Шомуҳаммад, Шомухтор, Шоқосим, Мирмуҳсш, Миртемир, Мирислом. Э. Бегматовнинг "Исм чиройи" асарида шо- префикси билан ҳосил қилинган 53 та, ва мир- олд қўшимчаси билан ясалган 28 та антропонимлар келтирилган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ўзбек тилида грамматик жинс кате-горияси мавжуд бўлмаса-да, жинс маъноси турли усуллар орқали ифода қилинади.


ЎЗБЕК ТИЛИДА АЁЛ ЖИНСИНИ ИФОДАЛАШДА ВАЛЕНТЛИКНИНГ РОЛИ.“Дунёда жинс у ёки бу тарзда лисоний ифода этилмаган биронта тил мавжуд эмас... Тилда маълум бир номинал классификациянинг мавжудлиги ёки унинг мавжуд эмаслиги ушбу тилнинг тирик мавжудодлар жинсини ифодалаш имкониятига асло таъсир кўрсатмайди ва турк, мўғил ва бршқа қатор тиллар каби хеч қандай номинал классификацияга эга бўлмаган тиллар жинсни фарқлашда икки ёки уч жинсли тиллардан сира қолишмайди”. Бундан хулоса чиқадики, биологик жинс дунёнинг барча тилларида ифода этилади. Фақат уларнинг ифодаланиш усулларида ҳамда ушбу усулларнинг у ёки бу тилда қай даражада акс этишида фарқланишлар мавжуд, холос.

Ўзбек тилида жинснинг ифодаланиши масаласига оид ишларда жинсни ифодалашнинг грамматик, синтактик ва лексик (гетеронимия) усуллари қайд этилади. Жинсни ифодалашда иккита усулнинг қоришган шаклини ҳам кўришимиз мумкин. Бундай аралаш усулларга лексик-синтактик ва лексик-грамматик усулларни киритиш мумкин.

Лексик-синтактик усулда жинсни ифодалашга валентликни мисол қилиш мумкин.

“Лексик-семантик валентлик сўзининг лексик маъноси, яъни лексеманинг семемасидан бошланади. Бу валентлик барча туркумдаги сўзларда ҳам кузатилади”. Дарҳақиқат, Дугонам турмушга чиқди ёки Акам уйланди гапларини шакллантириш учун эга вазифасида келаётган лексеманинг семемасига эътибор қатамиз. Биринчи гапдаги дугона лексемаси семемасида аёл семаси мавжудлиги боис биз уйланди эмас, турмушга чиқди феълини танлаймиз. Яъни аёл жинсини ифодалайдиган сўзларнинг лексик-семантик валентлигида “уйланиш” феъли билан боғланиш имконияти мавжуд эмас. У фақат турмушга чиқди, эрга тегди каби сўзлар билан бирика олиши мумкин. Мазкур сўзнинг фақат эркакларга нисбатан қўлланилишини, назаримизда, тилда шаклланган анъана билан боғлаш ўринли. Зеро, бошқа туркий тилларда худди шу сўз иккала жинс вакиллари учун ҳам қўлланади. Масалан, турк тилида əwləndi (уйланди) сўзи ҳам эркак, ҳам аёлга нисбатан ишлатилади. Бизда эса шаклланган анъанага кўра уйланмоқ феъли фақат эркак семасини ифодалайдиган сўзларгагина бирика олади.

Албатта, бу ерда жинс маъносини дугона ёки акам сўзлари ифодалаяпти, деган эътироз туғилиши мумкин. Дарҳақиқат, валентлик бунда жинсни ифодалашнинг асосий усули эмас. Валентлик доимо гетеронимия билан биргаликда келади ва жинсни ифодалашда ёрдамчи функцияни бажаради.

Ёки қуйидаги мисолга эътибор берайлик: Қайнонасининг ўжарлиги туфайли Санобархон уйда бўшанди. (С.Ҳамидов, “Чақалоқ нега нобуд бўлди?”). Бу ердаги бўшанди сўзи фақат аёлларга нисбатан қўлланади ва шу боис аёл жинсини ифодаловчи эга билан мослаша олади, холос.

Худди шу каби ҳолатни гўзал қиз, алпқомат йигит каби битишувли бирикмаларда ҳам кўришимиз мумкин. Гўзал сулув, соҳибжамол каби сифатлар одатда аёл жинси ифодаланган сўзларни талаб этади, алпқомат, девқомат, азамат каби сўзлар эса одатга кўра эркакни билдирувчи лексемаларга боғланади. Албатта, йигит ҳам чиройли бўлиши мумкин, аммо бундай ҳолатларда унга гўзал, сулув сифатларини барибир қўша олмаймиз. Сабаби, йигит сўзининг валентлигида улар билан боғланиш имконияти мавжд эмас. У хушбичим, чиройли, кўркам каби сўзлар билан боғлана олади. Шунингдек, эркак кишининг ёлғизлигини, уйланмаганлиги ҳолатини ифодалаш учун ўзбек тилида буйдоқ, аёл кишининг турмушга чиқмаганлиги ҳолатини ифодалаш учун эса боши очиқ, турмушга чиқмаган каби ибораларни қўллаш ўринлидир. Бўйдоқ сўзининг фақат эркак кишига нисбатан қўлланилиши хусусида И.Исломовнинг қуйидаги мулоҳазасининг келтириш ўринлидир: “Туркий тилларда эркак шахснинг хусусиятини, ҳолатини билдириб кўрсатиб, таъкидловчи йигит, чол сингари сўзлари мавжуд. Шу сўзлар қаторида бўйдоқ сўзи ҳам бор. Бунинг лексик маъноси кўпчилик туркий тилларда уйланмаган ёки хотиндан ажралган эркак шахсга нисбатан қўлланувчи сўз”. Изоҳли луғатда мазкур сўзга қуйидаги таъриф берилган: “уйланмаган, хтин олмаган, сўққабош”. Ўзбек тилида бўйдоқ сўзи тилда шаклланган анъанага кўра фақат эркак кишига нисбатан қўлланади: Ука, келинни пастга олиб тушинг, кўнгли беҳузур бўлаётганга ўхшайди. Буйдоқ бўлганим учун бу гап қулоғимга ҳам ғалати, ҳам аллақандай хуш ёқадиган бўлиб эшитилди. (С.Аҳмад). Аммо бошқа туркий тилларда, хусусан қирғиз ҳамда башқирд тилларида бўйдоқ сўзи ёлғиз аёлга нисбатан ҳам иштилади, қирғиз тилининг изоҳли луғатида бу сўзга қуйидагича таъриф берилган: “Бойдоқ. Зат. Жалғыз баш, аялы жок, куееси жок. Бойдок жигит; бойдок аял”. Бошқа туркий тилда мазкур сўзнинг иккала жинс вакилига нисбатан қўлланилишини бўйдоқ сўзининг этимологик маъноси билан изоҳласа бўлади: бўйдоқ сўзи иккита, яъни бўй ва тоқ (якка) сўзларидан иборат бўлиб, ёлғиз одам деган маънони билдиради. Ўзбек тилида эса мана шу этимологик маънодан узоқлашиб, маъно таройиш ходисаси рўй берган. Қирғиз ва башқирд тилларида эса бу сўзнинг дастлабки маънолари сақланиб қолган.

Айрим сўзларнинг фақат аёлларга нисбатан қўлланила олишини Н.К.Дмитриев ҳам пайқаган. Жинсни ифодалашнинг лексик-семантик усули доирасида у қуйидаги сўзларни келтиради: бирчəк ағартмаг-сочи оқариб кетиши (аёлга нисбатан), үстунə кетмəк- иккинчи хотин сифатида турмушга чиқмоқ. Аммо муаллиф валентлик терминини ишлатмай, бу сўзларни маиший лексика доирасида келтиради.

Лексик-грамматик усулда жинсни фарқлаш соф ёки грамматик формантларга эга асоснинг бошқа сўз туркумига ўтишини назарда тутади.

Мазкур усулнинг лексик-грамматик усул деб аталишига сабаб бунда жинс маъноси сўзининг ёки сўз-шаклнинг бошқа лексик-грамматик синфга ўтиши йўли билан ҳосил қилинади. Жинс маъносини ҳосил қилишда субстантивация актуал саналади.

Лексик-грамматик усулда жинс маъносини ҳосил қилишда бир сўзнинг бошқа сўз туркумига ўтиши тил миқёсида содир бўлиб, мазкур кўчиш статистик характерга эга бўлади ва бирор вазият ёҳуд матнга боғлиқ бўлмайди. Масалан ўзбек тилида ожиза, заифа, соҳибжамол, дилдор, раъно каби сўзларнинг маъноларидан бири-аёл тушунчаси конверсия орқали ҳосил қилинган. Уларнинг аёл киши маъносини ифодалаши бирор матн билан боғлиқ эмас. Мисоллар: Чаманга бахш этди беқиёс камол Бир раъно ишқида куйиб ёниши. (М.Икром) Ўз ҳуқуқимни олмоқ учун ҳам ўзумдек бечора заифаларнинг, бечора хотин-қизларнинг ҳуқуқлари учун жонимни фидо қилиб, охирги қатра қонимгача қаҳрамонлик кўрсатмоқни бахтиёрликдан санарман. (А.Бадрий) Бу сўзлар контексдан ташқарида ҳам аёл маъносини англатгани боис уларнинг шу маъноси изоҳли луғатларда қайд этилган.
2-БЎЛИМ. ТУРКИЙ ТИЛЛАРДА АЁЛЛИКНИ ИФОДАЛОВЧИ ТЕРМИНЛАР

Ўзбек адабий тили ва унинг шева ҳамда диалектлари қариндошликни ифодаловчи терминларга бойлиги ва ранг-баранглиги билан бошқа туркий тиллардан ажралиб туради. Шуниси ҳам борки, уларнинг бир қисми умумдиалектал ва баъзилари маълум бир шева, диалектга хос бўлиб, адабий тилга ўзлашиб кета олмаган.

Ўзбек тилининг шева ва диалектларида қариндошлик терминларининг нақадар бой эканлигини тилшунос А.Ишаев томонидан эълон қилинган бир ишда ҳам кўриш мумкин1. Мана шу ишга ва ҳозирги ўзбек адабий тилидаги фактларга назар солинса, она тилимизда қариндошликни ифодаловчи терминларнинг ҳали бир қолипга тушмаганлигига, яъни бир термин бир неча қариндошлик тушунчасини ифодалаши ёки муайян терминларнинг жинс, ёш нуқтаи назаридан фарқланмай қўлланаётганлигига тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Энди ўзбек ва қардош туркий тиллардаги аёлларга хос бўлган қариндошлик терминларининг лисоний хусусиятларини ёритишга ҳаракат қиламиз.

Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарига мурожаат қилар эканмиз, “аба” терминининг 3 хил маънода қўлланганлигини гувоҳи бўламиз 1) аба-она (мать); 2) аба-ота (отец); 3) аба-айиқ (медведъ) каби.

Туркман тилшунос олими З.Мухаммедова ўзининг “Исследования по истори туркменского языка XI-XIV веков ” номли китобида “аба” терминининг ўғузларда “она” маъносида қўлланишини, ҳозирги туркман тилида “ана” шакли мавжудлигини қайд этади. Шу билан бирга, кўпчилик қипчоқ гуруҳ тилларида, жумладан, қирғиз ва уйғур тилларида “ана” термини “катта ана” (старшая сестра) маъносида ҳамда мурожаатпайтида “она” маъносида ишлатилишини таъкидлайди.Шу билан бирга, тилшунос Л.Покловскаянинг эски ўзбек тилида “опа катта ака” (Старшая сестра) маъносида ишлатилганлиги, Л.Будаговнинг тадқиқотларида “аба ” термини “ота томонидан тоға” маъносида кўрсатилганлиги, Верщкий асарларида аба –бобо, ота (батюшка, отец); улу аба-бобо (дед по отцу) берилганлигини айтган.

Туркийшунос олим Э.Севортяннинг “Этимологический словарь тюркских языков” (М., 1974) номли китобини кўздан кечирар эканмиз, аба-апа шакллари бошқа шаклларга нисбатан қадимий эканлигини таъкидлайди. Олим аба-апа терминларининг қуйидаги маъноларда ишлатилишини кўрсатиб ўтади: 1) ота; ___________

1.Ишаев А. ўзбек шеваларидаги қариндошлик терминлари- ўзбек халқ шевалари луғати. Тошкент,1971

2) тоға; 3) бобо; 4) айиқ (хакас,чуваш тилларида); 5) она, 6) катта опа (старшая сестра) каби. Демак, Мазкур термин қариндошликни ифодалаш билан бирга, аёл ва эркакларга хос маъноларда ҳам ишлатилган экан.Шу ўринда мазкур терминнинг изоҳига хулоса ўрнида қуйидаги мисраларни айнан келтиришни лозим топдик: Значения мужской и женской линии провного родства почти польности параллелъны cр. “предки”, “отец- мать”, “дядя-тётка”, “старший брат”-“старшая сестра”.Женским соответствием к значению “дед” яввляется “бабка”, “бабушка”, старшая женщина в слово ебе. 1981 йилда нашр этилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да “опа” терминига шундай изоҳ берилган: “Бир ота –онадан туғилган фарзандлар ичида ўзидан кичикларга (укаларга, сингилларга) нисбатан катта қиз” 1. Опаси эрга текканда Адолат ўн бир яшар қиз эди(А.Қаҳҳор. Қизлар).Овсин. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (М,1981) да “овсин” терминига шундай изоҳ берилган: “Ака- укаларнинг хотинлари (бир- бирига нисбатан) ” Мазкур термин қирғиз, қозоқ тилларида абысын, бурят, мў-ғул тилларида абъхан “ ака -уканинг хотини бир-бирига нисбатан” маъносида ишлатилар экан.



Қиз. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (1981 да) “қиз” терминига шундай изоҳ берилган: 1.Балоғат ёшига етмаган аёл. 2. Хотин жинсига мансуб фарзанд ( ўз ота- онасига нисбатан). 3. Балоғатга етган, аммо ҳали эрга тегмаган аёл; маъсума, бокира. 4. Қизларга ёки ёш жувонларга нисбатан мурожаатда ишлатилиб, ҳурмат, эркалаш, ўзига яқин олиш сингари маъноларини ифодалайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет