Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет19/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38

педагогика фани – тарбия жараёнининг қонуниятлари таркиби ва уни ташкил этиш механизмларини тадқиқ этади;

  • тарбия – шахсда муайян жисмоний, руҳий, ахлоқий, маънавий сифатларини шакллантиришга қаратилган амалий педагогик жараён; инсоннинг жамиятда яшаши учун зарур бўлган хусусиятларига эга бўлишини таъминлаш йўлида кўриладиган чора – тадбирлар йиғиндиси;

  • таълим – таълим олувчига махсус тайёрланган мутахассислар ёрдамида билим бериш ва улардаги кўникма ҳамда малакаларни шакллантириш жараёни бўлиб, у кишини шахс сифатида ҳаётга ва меҳнатга онгли равишда тайёрлаш воситаси;

  • маълумот – таълим – тарбия натижасида олинган ва тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ва малакалар ҳамда таркиб топган дунёқарашлар мажмуи;

  • маълумот бериш – бу ўрганилаётган объектнинг муҳим хусусиятлари ва хоссалари ҳақидаги маълумотларни ифодалаш жараёни бўлиб, унда объект тўғрисида сонли ва сифатий маълумотлар акс этирилган бўлади;

  • дидактика – бу ўқитишнинг мақсади, вазифалари, тамойиллари, усуллари билан шуғулланадиган соҳа;

  • хусусий дидактика – бу муайян ўқув фанларини ўқитиш қонуниятлари, усуллари воситалари, шакллари ва йўлларини ўргатувчи методика (тадрис) фанлари ҳам педагогика фанлари туркумининг асосий соқаларидан бири бўлиб ҳисобланади;

  • қиёсий педагогика – бу ХХ аср бошларида педагогика фанининг алоҳида тармоғи бўлиб ажраб чиқди ва у турли халқларнинг педагогик ҳарашлари ва таълим – тарбия тизимини қиёсий – генетик нуқтаи назардан солиштиради;

  • инсон камолоти – бу инсоннинг кенг маънода ички ва ташқи омиллар таъсирида шаклланиш жараёнидир;

  • комил инсон тарбияси – бу таълим – тарбия жараёни орқали амалга оширилади ва педагогика фани асосида таркиб топтирилади.


    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • педагогика фани таърифларини таҳлилий ўрганиш ва умумлашган таъриф беришга ҳаракат қилинг;

    • педагогика фани таърифидаги маълумот бериш, деган жумлада қандай жараён акс эттирилган? Ушбу жумлани янада мукаммаллаштириш мумкинми?

    • миллий педагогика ва мустақиллик педагогикаларининг мазмун – моҳияти ҳамда мақсад – вазифаларидаги уйғунликдан кўзланган мақсад нималардан иборат?

    • Дефектология ва унинг йўналишларидаги мақсад ҳамда вазифалардан кўзланган мақсад нималардан иборат бўлади?

    • «таълим – тарбия – маълумот бериш» интеграцияси бўйича педагогика фани бўйича ташкилий – тузилмавий модели яратишга ҳаракат қилиб кўринг;

    • таълим беришни кибернетик тизим, деб қараш мумкинми? Агар мумкин бўлса, таълим – тарбия жараёнини мураккаб динамик жараён, деб аташганми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

    • педагогика фани бўйича илмий тадқиқот ишини олиб борувчилар педагогик фаолиятини доимо ҳаракатда бўлган, кўп ўлчовли диномик жараён, деб тушунмоғи лозим. Ана шунда илмий тадқиқот иши жараёнини оптимал бошқариш имкониятлари ҳам кафолатланади;

    • педагогика фанининг долзарб муаммолари жамият тараққиётига мос равишда ўзгариб, ривожланиб бораверади. Шу сабабли ҳам педагогик илмий тадқиқот ишларида замонавий илм – фан ва техника – технологияларнинг энг сўнгги ютуқларини доимо эътиборга олиб бориш керак бўлади;

    • педагогик илмий тадқиқот ишида миллий – маънавий ва умуминсоний қадриятлардан иложи борича кўпроқ фойдаланишга эришишга ҳаракат қилиш керак;

    • педагогик илмий тадқиқот ишини олиб боришда инновацион таълим технологияларини ишлаб чиқишга кўпроқ эътибор бериш керак;

    • педагогик тадқиқотларда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш ҳам ишнинг замонавийлигига мустаҳкам унверсал дидактик асос бўлиб олади.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Жўраев Н. Агар огаҳ сен… - Тошкент: Шарқ, 1998. – 220 б.

    1. Педагогика. Дарсли. Р.Мавлонова тахрири асосида. – Тошкент: Ўқитувчи, 2001. – 210 б.

    2. Фалсафа: Қомусий луғат. – Тошкент: Шарқ, 2004. – 324 б.

    3. Чориев А. ХХI асрда педагогика фани ҒҒ Халқ таълими – Тошкент: 2001. - №4. – Б. 24-31.

    4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – 7 ж. – Тошкент: ЎМЭ Давлат миллий нашри, 2004. - 701 б.

    5. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – 8 ж. – Тошкент: ЎМЭ Давлат миллий нашри, 2004. – 720 б.

    6. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. 248 б.


    5.2. ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ ИЛМИЙ –

    НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
    Таянч иборалар ва атамалар: замонавий ахборот технологиялари, индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси, модулли ўқитиш технологияси, муаммоли ўқитиш технологияси, дастурлаштирилган ўқитиш технологияси, моделли ўқитиш технологияси, компьютерли ўқитиш технологияси, тизимий ёндашув, ҳаракатчан моделлар, педагогик инновациялар.
    Мавзу матни: Замонавий таълим технологиясининг илмий – назарий асослари.
    Ҳозирги замон таълим тизими, унинг мақсади ва вазифалари, республикамиз тараққиётига хизмат қилувчи таълим - тарбия олдига қўйилган муаммо ечимига мос келиш керак. Жаҳон миқёсида ҳукм сураётган фан-техника тараққиёти, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш ва унинг келажагини белгилаб боришдаги кишилар интелектуал салоҳияти ҳақидаги ахборот ниҳоятда муҳимлигини кўрсатмоқда. Шунинг билан бирга дунё бўйича илм - фан ривожининг бугунги ҳолати, айниқса бу борадаги замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилган жамиятда турли фан соҳаларида билимларнинг тез янгиланиб бориши, таълим олувчилар олдига уларни жадал эгаллаш билан бир қаторда, мунтазам ва мустақил равишда билим излаш вазифасини қўймоқда.

    Бундай вазифаларни ҳал қилишга бугунги кунда амалиётда кенг қўлланилаётган таълимни технологиялаштириш ва улар асосидаги маълумотларни, ахборотларни тўплаш, сақлаш ва керакли манбаларга узатишнинг замонавий усуллари - компьютерлаштирилган усуллари, янги ахборот технологиялари пайдо бўлди. Бу янги ахборот технология, ахборотларни қабул қилиш, қайта ишлаш билан шуғулланади ва натижада янги (фойдаланувчига керакли кўринишдаги) ахборотни компьютерлар ёрдамида ишлаб чиқилади. Умуман олганда янги ахборот технология деганда қандайдир яратиш фаолиятини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминот назарда тутилади ва бу ўз навбатида замонавий таълим технологияларини яратиш ва ундан амалиётда самарали фойдаланишга кенг имкониятлар яратади.

    Бу борадаги олиб борилган кўп йиллик илмий изланишларимиз ва улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш истиқболли педагогик самараларни беришлигини кўрсатди [1,2,3,4] ва улар асосида ўқитишни бошқаришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқаришга эришилди [2].

    Бунда замонавий технологияларини тадқиқ этишда, аввало, қуйидагиларга эътибор бериш лозим:



    • қаралаётган ҳодиса ва жараённи ифодаловчи маълумотлари тўпламини аниқлаш;

    • ўрганилаётган манбага қараб таълим мақсади ва мазмун моҳиятини аниқлаш;

    • қўйилган мақсадга мувофиқ ҳолда тадқиқот вазифаларини аниқлаб чиқиш;

    • вазифаларга мос равишда маълумотлар тизимларини аниқлаб чиқиш;

    • мақсадга эришиш учун танланган тизимлар орасидаги боғланишларни таҳлил қилиб чиқиш ва тадқиқот вазифаларига эришишда улардан фойдаланиш мезонларини ишлаб чиқиш;

    • мақсадга эришишнинг алгоритмик тизимини ишлаб чиқиш ва уни жорий этишда замонавий компьютерлардан фойдаланиш;

    • мақсадга эришишда фаолият турларини аниқлаб, шу асосда таълимни технологиялаштиришнинг дастлабки натижаларини лойиҳалаштириш лозим ва бу жараённи мақсадга эришгунга қадар давом эттириш;

    • таълимни технологиялаштириш давомида тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш натижасида жараён кечишини мунтазам назорат қилиб бориш ва тегишли пайтларда ростлаш ишларини ҳам олиб бориш;

    • олинган натижаларни илмий - услубий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида ишланмалардан амалий ҳаётда фойдаланишга услубий тавсиялар ва кўрсатмалар тайёрлаш.

    А. Қодирий номли Жиззах Давлат педагогика иститутида бу боради салмоқли ишлар амалга оиширилмоқда. Айниқса "Техника фанларини ўқитишга янги педагогик технологияларни қўллашнинг илмий - назарий асослари" йўналишдаги ишлар (илмий раҳбар тех. фан доктори, профессор Тўрақулов Х.А.), "Дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маърузалар курси ва шу кабиларнинг электрон вариантини тайёрлаш" йўналишидаги ишланмалар (илмий раҳбар тех. фан номзоди, доцент Хаитов Ф.Н.), "Таълимда ЯПТларни қўллашнинг педагогик самарадорлигини аниқлашга эксперт тизимлар ишлаб чиқиш" борасидаги ишланмалар илмий тадқиқотлар самарадорлигини аниқлашда ҳам катта аҳамият касб этмоқда (илмий раҳбар тех. фан номзоди, доцент Юсупов Р.М.), "Талабалар онги ва қалбига миллий истиқлол ғояларини сингдиришнинг инновацион услублари" мавзусидаги комплекс тадқиқот олимлари (Тўрақулов Х.А., Қўшбақов Н.Х., Ўралова О., Равшанов О., Хошимхонов М., Усмонов Н.Ў., Ўролов А.А., Юнусов Д., Фармонов Ў.) истиқболли натижаларни қўлга киритмоқда, "Фанларни ўқитишни такомиллаштириш учун инновацион услубларни яратиш ва жорий этишнинг методологик асослари" номли комплекс мавзу бўйича эса институтимиз профессор-ўқитувчиларидан проф. Тўрақулов Х.А., доц. Хаитов Ф.Н., доц. Юсупов Р.М., доц. Убайдуллаев С., ўқитувчилардан Ҳамидов Ж.А., Тўрақулов О.Х., Алимов Н.Н., Товбоев С.А., Юлдашев Ш., Алиқулов С. ва бошқалар диққатга сазовор илмий тадқиқот ишларни амалга оширмоқдалар ва ниҳоят "Педагогика назарияси ва тарихининг ёшлар тарбиясидаги инновацион услублари" номли комплекс мавзуида доц. Х.Пайзимуродов, проф. У.Жуманазаров, Н.Х.Қўшбоқов, О.А.Равшановларнинг ишлари натижасида бугунги кунда амалиётда кенг фойдаланилмоқда.

    Юқоридаги санаб ўтилган муаммолар бўйича бугунги кунда ҳам ишлар қизғин кетмоқда ва биз уларни умумий кўринишда қуйидагича ифодалашни лозим топдик(5.2.1-шакл).

    Шаклдаги, ГИИ – гумаритар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар блоки;

    МТИ - математик ва табиий- илмий фанлар блоки;

    И(М) - ихтисослик (махсус) фанлар блоки;

    Қ - қўшимча фанлар блоки;

    У - умумкасбий фанлар блоки;

    МА - малакавий амалиёт блоки;

    1.1. - ишбилармонлик ўйинлари технологияси;

    1.2. - индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси;

    1.3. - модулли ўқитиш технологияси;

    1.4. - муаммоли ўқитиш технологияси;

    1.5. - дастурлаштирилган ўқитиш технологияси;

    1.6. - моделли ўқитиш технологияси;

    1.7. - табақалаштирилган ўқитиш технологияси;

    1.8. - компьютерли ўқитиш технологияси;

    2.1. - таълимни бошқаришга тизимий ёндашув;

    2.2.- таълимни бошқаришда ҳаракатчан моделлардан фойдаланиш;

    2.3. - таълимни бошқариш алгоритмларидан фойдаланиш.

    Юқоридаги санаб ўтилган муаммоларни ҳал қилишда асосий тадқиқот манбаи бўлиб, ўқув режасидаги фанлар блоклари ҳисобланади. Бу манбани ташкил этувчи фанлар блоклари орасидаги алоқадорликни ўрганиш, улардаги муайян мутахасиссисликни тайёрлашдаги пропедевтик маълумотлар (олий таълимга қадар бўлган таълим муассасаларидаги талабалар эгаллаган таянч тушунчалар)ни ҳисобга олиш, кўрсаткичлар (параметрлар) орасидаги корреляцион боғланишлар натижалари асосида олиб борилади. Бу алоқадорлик ўрганилгандан кейин тадқиқот манбаига таъсир қилдириш лозим бўлган таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришнинг педагогик инновациялари қараб чиқилади ва у тадқиқот манбаи, мақсади, вазифалари ҳамда қайси йўналишга мўлжалланганлигига қараб танланади. Бундай тадқиқотларни олиб боришда ўқув режасидаги фанларни микроблокларга ажратиш яхши педагогик самараларни беради ва тадқиқот иш режасини аниқ ва оптимал лойиҳалаштириш имконини беради.









    5.2.1 – шакл. Замонавий таълим технологияларини ташкил этишнинг умумий кўриниши.
    Бу жараёндан самарали фойдаланишни ўйлаган тадқиқотчи қуйидаларга эътибор берса яхши бўлар эди:

    • микроблокларга кирувчи фанларнинг ўқув дастури орасидаги ўзаро боғланишларни таъминлаш;

    • фаннинг блокларини тузиш;

    • блокнинг ўқув - услубий ва ўқув кўргазмали материалларини тайёрлаш;

    • ҳар бир блокнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилиш.

    Бунда режалаштирилаётган инновацияларга мос зарурий ўқув элементларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади ва бу боради олиб борилаётган илмий - тадқиқот ишларимиз натижалари, ўқитиш технологияси схемасини қуйидагича ифодалашни тақозо этмоқда:

    • қабул қилинган (режалаштирилган) технологиялар. қоидалар, тамойиллар асосидаги ўқитишни тадқиқ этиш;

    • тадқиқот олиб боришда тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш ва бунда диагностик тестлар ўтказиш;

    • тадқиқот мақсадлари асосидаги режалаштирилан вазифаларга (бу ерда ўқув мақсадларига) эришганликни бақолаш.

    Юқорида қайд этилган муаммолар тадқиқот манбаи (ўқув режасидаги фанлар блоклари ва улар алоқадорлиги) ва уларга таьсир килувчи ички ҳамда ташқи таьсирлар, шунингдек, педагогик инновациялар ҳамда ўкитишнинг замонавий техналогиялогиялари бир бутун комплекс тадқиқотни ташкил этади.

    Шу йўсинда комплекс тадқиқотлар олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш, талабаларда касбий ва ижодий фазилатларни шакллантириб, уни янада такомиллаштиришга ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиздир. Айниқса бундай тадқиқот натижасида бўлажак мутахассисларни "Меҳнат бозори"га тавсия этишда уларни қуйидаги кўринишда битирувчиларнинг касбий маҳоратига хулосалар чиқариш имконини беради:

    1. Миллий истиқлол ғояси билан суғорилган, инсонпарвар таълим ва тарбияни ҳамкорлигини таъминловчи, эркин ва мустақил фикрловчи, таълим йўналишларини замон талабига мослаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадр.

    2. Мутахассислик йўналиши бўйича фундаментал билимларга эга бўлган, таълим-тарбия жараёнини илмий-услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил эта оладиган уқув ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали кадр.

    3. Замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, ўқув-тарбия ишларининг интерактив усулларидан самарали фойдалана оладиган ҳамда ўзида педагогик фаолият маҳоратини ва кўникмаларини шаклланитирган кадр.

    Албатта, бугунги кундаги ОЎЮни битирувчиларимизга катта интеллектуал талаблар кўйилмоқда, чунки биз ҳозир ахборотлашган жамиятга шахдам қадамлар билан кириб бормоқдамиз ва "ХХI аср - интелектуал аср" нинг фаол иштирокчиси бўлмоқчимиз. Ушбу сабабларга кўра ҳам юқоридаги битирувчиларимизни шартли равишда 3 хил тавсифладик, аммо бу қаътий яъни стандарт (андоза) эмас. Бу борада таълим-тарбия жараёнини оптимал вариантларини топишни ва уни замон талабига мослаб, айниқса жаҳон таълимига қўйилган талабларни мос ҳолда олиб бориш, битирувчиларга берилиши лозим бўлган хулосаларни доимо такомиллаштириб боришни тақозо этади.

    Бунинг учун албатта таълим- тарбия жараёнини олиб боришни оптимал вариантларини танлашнинг илғор, самарали усулларини яратиш борасидаги ишларини олиб бориш лозим.

    Демак, таълим- тарбия жараёнини бошқаришда замонавий таълим технологияларини қўллаш, ушбу йўналишдаги илмий - назарий ва методологик асосларини яратиш имконини берар экан.


    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • замонавий таълим технологияси деганда нимани тушунасиз?

    • услубий тавсиянома қандай асослар ҳисобидан шакллантирилади?

    • таълимни бошқаришни технологиялаштиришда тескари алоқанинг аҳамияти қандай бўлади ва ундан илмий тадқиқот ишини олиб бориш жараёнида ростлаш ишларини амалга ошириш мумкинми?

    • ўқув режасидаги фанлар блоклари деганда ниманги тушунасиз?

    • фаннинг блокларини тузиш қандай амалга оширилади?


    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • замонавий ахборот технологиялари деганда қандайдир яратиш фаолиятини амалга оширувчи компьютер ва унда жорий этилган дастурий таъминот назарда тутилади ва бу ўз навбатида замонавий таълим технологияларини яратиш ва ундан амалётда самарали фойдаланишга кенг имкониятлар яратади;

    • замонавий таълим технологияларида режалаштирилаётган инновацияларга мос зарурий ўқув элементларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади ва бу борадаги ўқитиш технологиясини қуйидаги кетма – кетлик асосида ишлаб чиқиш лозим бўлади:

    - қабул қилинган (режалаштирилган) технологиялар, қоидалар, тамойиллар асосидаги ўқитишни тадқиқ этиш;

    - тадқиқот олиб боришда тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш ва бунда диагностик тестлар ўтказиш;

    - тадқиқот мақсадлари асосидаги режалаштирилган вазифаларга (бу ерда ўқув мақсадларига) эришганликни бақолаш.
    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:


    • ўқитишни бошқаришнинг замонавий усуллари ҳақида рефарат тайёрланг;

    • ўқитишнинг замонавий усулларига қандай таълимий талаблар қўйилиши мумкин;

    • ўқитишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқилишида қандай вазифаларга эътибор берилади?

    • замонавий таълим технологиялари олдига таълимий ва тарбиявий мақсадлар қўйилишига сабаб нима?

    • таълимни бошқаришнинг оптимал вариантини топиш билан таълим жараёнини илмий асосда ташкил этиш орасида функционал боғланиш мавжудми?


    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятида фойдаланишга тавсиялар:

    - замонавий таълим технологияларини ишлаб чиқишни ўйлаган ҳар қандай тадқиқотчи қуйидагиларга эътибор берса яхши бўлади:

    - микроблокларга кирувчи фанларнинг ўқув дастури орасидаги ўзаро боғланишларни таъминлаш;

    - фаннинг блокларини таъминлаш;

    - блокнинг ўқув – услубий ва ўқув кўргазмали материалларни тайёрлаш;

    - ҳар блокнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилиш.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Мухамедов Ғ.И., Тўрақулов Х.А. Таълимда инновацион услубларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш: муаммолар, ечимлар // «Педагогика фанининг баркамол авлодни шакллантиришдаги ўрни» мавзусидаги Республика илмий – амалий конференция материаллари. – Тошкент: Сангзор, 2003. – Б. 4-14.

    2. Тўрақулов О.Х. Таълимни бошқаришда мақсадлар кетма – кетлигига эришиш // «Ўқитишнинг янги педагогик технологиялар» илмий – услубий мақолалар тўплами. – Тошкент: 2001. – Б. 175 – 176.

    3. Тўрақулов Х.А., Файзиматов Б.Н., Убайдуллаев С., Тўрақулов О.Х., Ҳамидов Ж.А. Техника фанларини ўқитишга янги педагогик технологияларни қўллашнинг илмий – педагогик асослари. – Фарғона: Техника, 2003. – 189 б.

    4. Тўрақулов Х.А., Юсупов Р.М., Шамсиев А., Ҳайитов Ф.Н. Информатикадан дарсдан ташҳари машғулотлар. – Тошкент: Истиқлол, 2001. – 75 б.
    5.3. МУАЙЯН МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА

    ИННОВАЦИОН УСЛУБЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
    Таянч иборалар ва атамалар: таълимда инновацион услублар, методологик асослар, фанлар блоклари, тескари алоқани таъминлаш, диогностик тестлар, касбий фазилатлар, касбий фаолият, ахборот ресурслари, рақобат бардош, ахборотлаштириш, ўқув – билиш, тажрибавий тадқиқотлар, компьютерли тизимлар, илмий – услубий жиҳат, «Қадриятлар», «Бунёдкор», «Механизм - олим».
    Мавзунинг матни: Муайян мутахассисларни тайёрлашда инновацион услубларни жорий этиш.

    Бугунги кунда республикамизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий, маданий –маърифий ўзгаришлар ва уларга мос узлуксиз таълим-тарбия тизимида ҳам тубдан янгиланиш қилинмоқда. Айниқса, замон билан ҳамнафас кадрлар тайёрлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда.

    КТМДнинг қабул қилиниши бу соҳадаги ишларни янада жонлантиришни тақозо этмоқда. Миллий дастурнинг «Кадрлар тайёрлаш тизимида фан» ва «Педагог ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш» номли бўлимларда узлуксиз таълим тизимида, юқори интеллектуал салоҳияти илмий-педагог кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилиб, миллий дастурда «Таълим муссасаларида илмий-тадқиқот ва илмий педагогик ишлар даражасини баҳолашга замонавий ёндашувни рўёбга чиқариш» деб аниқ кўрсатилган.

    Бундай вазифаларни бажаришни илмий-тадқиқот ишларига инновацион ёндашувни талаб қилади. Маълумки, таълимда инновацион услубларни қўллаш ижобий сифат ўзгаришлари қилиб, юқори самарадорликка эришиш демакдир.

    Юқори малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлашда педагогик инновациялар аҳамияти катта. Шу сабабли ҳам мазкур ишни бажаришнинг мақсадларидан бир ҳам педагогик тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштиришда инновацион услубларни қўллашнинг методологик асосларини баён қилиш олинганлиги бежиз эмас.

    Мазкур муаммо ечимини топиш кўп жиҳатдан тайёрланаётган мутахассислар сифатига боғлиқдир. Мутахассис сифати эса олий маълумотли мутахассислар тайёрловчи олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия жараёнининг қандай ташкил этилганлигига боғлиқ бўлиб, улардаги ўқув режаси ва дастури ҳамда ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги муҳим роль ўйнайди. Булардан ташқари, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва уюштиришда илмий педагогик тадқиқотлар ҳам муҳим роль ўйнайди. Бу соҳада олиб борилган кўп йиллик илмий изланишларимиз натижаларининг гувоҳлик беришича, кадрлар сифатини таъминлаш ўқув режасига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ бўлар экан. Маълумки, ўқув режасида қуйидаги фанлар блоклари мавжуд:



    • «Гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар» блоки;

    • «Математик ва табиий- илмий фанлар» блоки;

    • «Умумкасбий фанлар» блоки;

    • «Ихтисослик (мутахассислик) фанлари» блоки;

    • «Қўшимча фанлар» блоки;

    • «Малакавий амалиёт» блоки;

    Бу қайд этилган фанлар блокларининг малакали мутахассислар тайёрлаш борасида қуйидагича қайд этилганидек ўз вазифалари бор [29].

    «Гуманитар ва ижтимоий – иқтисодий фанлар» блоки бўйича:

    - умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим негизида олинган билимларни тўлдириши ва ривожлантириши; миллий истиқлол ғояси ва демократия, миллий ва умуминсоний қадриятлар негизида илмий ва гуманитар дунёқарашни, юксак маънавият ва демократик маданиятни, иқтисодий, қуқуҳий ва ижодий тафаккурни, эътиқод ва ижтимоий-сиёсий фаолликни шакллантириш;

    - таълимнинг тарих, фалсафа, халҳ анъаналари, урф - одатлари билан узвий бирлигини, Ўзбекистон халқлари маданиятини асраш ва бойитишни, бошқа халқлар тарихи ва маданиятига ҳурмат билан мунасабатда бўлишни таминлаши;

    - инсонпарварлик, ватанпарварлик ва байналминалчилик руҳини ривожлантириш;

    - таълим ва тарбия жараёнининг мустақил фикрлайдиган, қарорлар қабўл қилишга қодир, ҳар томонлама ривожланган, баркамол шахсни шакллантиришга йўналтирилганлигини таъминлаш лозим.

    Бунда мазкур блок таълим дастурининг 23 – 25%ни ташкил этади.



    «Математик ва табиий- илмий фанлар» блоки бўйича:

    - умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан узвийлик ҳамда узлуксизликни инобатга олган ҳолда билишнинг математик усуллари, информатика ҳамда ахборот тўплаш, уларни қайта ишлаш ва узатиш усулларининг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида олий даражадаги тасаввурларни шакллантириши;

    - коинотнинг табиий объект (манба) эканлиги ва унинг эвамоцияси; табиий фанларнинг ўзаро фундаментал бирлиги; замонавий табиий ҳодисаларни тадҳиҳ этиш концепцияси; табиатдан оқилона фойдаланиш ва инсон фаолиятининг экологик тамойиллари; табиатга путур етказмайдиган технологиялар яратиш истиқболлари ҳақидаги илмий тасаввурларни шакллантириш;

    - муайян билим соҳаси учун зарур бўлган фундаментал фанларни чуқур ўрганишнинг илмий ва назарий асосларини таъминлаш лозим.

    Бунда мазкур блок таълим дастурининг 8 –25%ни ташкил этади.

    «Умумкасбий фанлар блоки» бўйича:

    - математик ва табиий-илмий фанлар билан махсус фанлар ўртасида илмий ва назарий боғлиқликни таъминлаши;

    -махсус фанларни ўрганиш ва чуқур эгаллаш учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни, амалий кўникма ва ўқувларни шакллантириши;

    - моделли тасаввурларни тажриба усуллари ва олинган натижаларни қайта ишлаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш кўникмаларини таъминлаш лозим.

    Бунда мазкур блок таълим дастурининг 33-35%ни ташкил этади.

    «Махсус фанлар блоки» бўйича:


    • муайян йўналиш бўйича касб фаолияти соҳаларида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши;

    • тегишли таълим йўналиши бўйича махсус билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва ўқувларни шакллантириш;

    • талабанинг муайян магистратура йўналиши бўйича келгусида таълимни давом эттиришга онгли муносабатда бўлишга кўмаклашиш лозим.

    Бунда мазкур блок таълим дастурининг 9-10%ни ташкил этади.

    «Қўшимча фанлар блоки» бўйича:

    • талабаларнинг таълим фанлари бўйича қўшимча равишда чуқур билим олишга бўлган эҳтиёжларни қондириш;

    • таълим сифатига қўйиладиган талаблар ва меҳнат бозори конъюнктураси тез ўзгараётган шароитда таълим йўналишлари бўйича таълим дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлаш лозим.

    Бунда мазкур блок таълим дастурининг 5-7%ни ташкил этади.

    Қайд этилган фанлар блоклари орасидаги алоқадорлик ва узвийлик таҳлил қилиниб чиқилди ва натижада фанлар блоклари орасидаги боғлиқлик (ҳонуният) аниқланди ва бу қонунни жорий этишда ўрта умумтаълим ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларидаги информатика, физика, математика, табиатшунослик ва бошқа ижтимоий – гуманитар фанлардаги таянч тушунчалардан мос мавзуларни ўрганишда фойдаланиш алгоритми ишлаб чиқилди. Мазкур алоқадорликлар асосидаги қонуниятни амалиётда жорий этишда ва замонавий таълим талабларини эътиборга олган ҳолда ўқитишни олиб боришда қуйидаги инновацион услублардан фойдаланишни тавсия этишни лозим топдик:



    • шахсга йўналтирилган ўқитиш технологияси (ишбилармонлик ўйинлари технологияси, муаммоли ўқитиш технологияси, табақалаштирилган ўқитиш технологияси, индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси, дастурлаштирилган ўқитиш технологияси, компьютерли ўқитиш технологияси, модулли ўқитиш технологияси, моделли ўҳитиш технологияси ва х.к);

    • таълимни бошқаришнинг замонавий усуллари (таълимни бошқаришга «Тизимий ёндашув», таълимни бошқаришга «Комплекс ёндашув», таълимни бошқаришда алгоритмлардан фойдаланиш, таълимни бошқаришда ҳаракатчан моделлардан фойдаланиш ва қ.к.);

    • таълимни такомиллаштириш ва бошқаришнинг ахборотли ўқув муҳитини яратиш ва улардан фойдаланишнинг компьютерли тизимини яратиш.

    Бу борада олиб борилган кўп йиллик илмий изланишларимиз натижаларининг далолат беришича, таълимни такомиллаштириш ва бошқаришда замонавий таълим технологияларидан «Тизимий ёндашув» тадқиқот усулига асосланган ҳолда ўқитишнинг ахборотли муҳитини яратиш ва улардан фойдаланишнинг компьютерли тизимини яратиш истиқболли педагогик самараларни берар экан. Бундай муваффақиятни қўлга киритишда қуйидаги кетма-кетликда иш олиб бориш ўқитишнинг оптимал вариантларини қўлга киритишини кафолатлайди:

    • ўқув режасидаги фанларнинг ўқув дастурларига мос зарурий ўқув элементларинианиқлаш;

    • микроблокларга кирувчи фанлар билан ўқув дастурлари орасидаги ўзаро боғланишларни ўрганиш;

    • фанлар блокларининг ўқув – услубий ва ўқув – кўргазмали материалларини тайёрлаш;

    • ҳар бир блокнинг ўзлаштирилганлигини назорат қилиш;

    • тескари алоқани таъминлаш (диагностик тестлар ўтказиш);

    • ўқув мақсадларига эришилганлигини баҳолаш;

    • талабаларда шаклланган касбий фазилатларни аниқлаш;

    • касбий фаолият бўйича хулосалар бериш.

    Бугунги кунда юқоридаги қайд этилган таълим технологиясини муайян фанни ўқитишда жорий этиш имкониятлари тўла етарли. Айниқса бу муаммо ечимининг самарали усулини танлашда компьютерли таълим қўл келди, чунки таълим жараёнида ЭҲМлардан фойдаланиш муайян фанни ўзлаштириш самарадорлигини ошириши шубҳасиз.

    Маълумки янги ахборот технологиялар қўлланилмаган ҳолда анъанавий таълим тизими қуйидагича тавсифга эга эди:



    • барча таълим олишни хоҳловчиларнинг таълимнинг барча имкониятларидан фойдалана олишга қодир эмаслиги (имконият чегараланганлиги);

    • эгалланган билимнинг ривожланиш даражаси илғор технологиялар ривожланиш даражасидан орқада қолганлиги (Консерватизм) ;

    • таълим тизимининг турли ижтимоий-иқтисодий шароитга нисбатан паст даражасида мослашуви (адаптацияланиши);

    • муайян ўқув муассасаларида мавжуд бўлган таълимнинг ўзигагина хослиги (локаллик).

    Таълимни ахборотлаштириш эса қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • ўқув-услубий ишларни замон талаби асосида қайтадан ташкил қилиш;

    • ўқитувчи ва унинг ролини мунтазам равишда такомиллашиб ҳамда оптималлашиб боришига эришишни таъминлаш;

    • ўрганувчи шахснинг ва унинг индивидуаль (алоҳидалаштирилган) хусусиятларини доимо эътиборга олиб таълим бера олиш;

    • таълим муассаса ролининг такомиллашиб бориши ва унинг ўқитишда инновацион услубларни қўллашга таъсири ортиб бориши;

    • ахборот ресурсларининг имконият даражасида мунтазам ошиб бориши;

    • ахборот хизмат кўрсатиши аҳамиятининг ўсиши, айниқса таълимий ва илмий характердагиларни, чунки булар педагогик тадқиқотлар самарадорлигини оширишнинг фундаментал асослари бўлиб ҳисобланади.

    Таълимни ахборотлаштириш қуйидаги бир қатор ўта муҳим муаммоларни ҳал қилишга кенг имкониятлар яратади:

    • таълимда ижобий сифат ўзгаришларга эришишга;

    • таълим олишнинг оптимал (энг қулай) вариантларини танлашга;

    • таълимни тарбия билан боғлашдаги компьютерли касбий ўйинларни яратишга;

    • таълимдаги юқори самарадорликни қўлга киритишга;

    • аҳолининг билимдонлик савиясини ошириш ва мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ҳисса ҳўша оладиган рақобатбардош замонавий мутахассислар тайёрлашга;

    • инсоннинг бутун ҳаёти давомида узлуксиз таълим олишига;

    • миллий таълимнинг жаҳон таълим тизимига интеграциялашишига ва ҳоказо.

    Бу қайд этилган муаммоларнинг ўз вақтида муваффақиятли ҳал этилиши қуйидаги муваффақиятларни қўлга киритишни кафолатлайди:

    • билимларни механик тарзда ўзлаштиришдан янги билимларни мустақил эгаллашга ўтишни таъминловчи психологик-педагогик ишларни амалиётга кенг жорий этишни;

    • ахборотлар билан ишлашнинг замонавий усулларини ўзлаштиришни;

    • ўқув-билиш фаолиятини интелектуаллаштиришни;

    • ўқитувчи ва талаба ўртасидаги компьютерли мулоқатни таъминлашни;

    • турли ҳодиса ва жараёнларда кечаётган ҳолатларни компьютер мониторида ахборотлар ёрдамида бошқаришни;

    • ўрганилаётган манба, ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни қайд этиш, тўплаш, тизимларга ажратиш, сақлаш ва қайта ишлашни ўрганишни;

    • етарли катта ҳажмдаги ахборотларни маълумотлар банки кўринишида сақлаш, улардан оптимал фойдаланиш имкониятларини таъминлашни;

    • тажрибавий тадқиқотлар натижаларини қайта ишлаш жараёнини автоматлаштиришни ва ҳоказо.

    Бу борада олиб борилган ишлар ўз таълимий самараларини бермоҳда. Жумладан Тўрақулов Х.А., Убайдуллаев С., Тўрақулов О.Х.лар иштирокида ишлаб чиқилган “МЕХАНИЗМ ОЛИМ” номли, Тўрақулов Х.А., Убайдуллаев С., Ҳамидов Ж.А.лар томонидан ишлаб чиқилган “МАШУҚИТ” номли, Тўрақулов Х.А., Кушвактов Н.Х.лар томонидан ишлаб чиқилган “ҚАДРИЯТЛАР” номли, Тўрақулов Х.А., Равшанов О.А.лар томонидан тайёрланган “БУНЁДКОР ҒОЯЛАР” номли компьютерли тизимлар шулар жумласидандир.

    Қайд этилган компьютерли тизимларни таълим-тарбия жараёнига қўллаш орқали талабаларда замонавий ҳисоблаш техникаларига қизиқиш ортди ва айниқса, уларнинг компьютер саводхонлиги ошди ҳамда фанларни ўқитишнинг ахборот мухитини яратиш методологиясини яратиш ҳақидаги тушунчага эга бўлди. Бу эса бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятидаги замонавий ва ахборот технологияларидан, ўқув ишларининг интерактив усулларидан фойдалана оладиган маҳоратини ва кўникмаларини шакллантирган бўлиб етишишни таъминлайди.



    Агарда таълимда юқорида ифодалангандек ўқитиш технологиясига амал қилинса, йўналиши бўйича фундаментал билимларга эга бўлган, таълим-тарбия жараёнини илмий-услубий жиҳатидан таъминлашни ташкил эта оладиган уқув ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар тайёрлашга эришилади.

    Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

    • фанлар блоклари вазифаларини айтиб беринг;

    • шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиясини тавсифлаб беринг;

    • таълимни ахборотлаштиришда қандай кетма – кетликка амал қилинади;

    • ахборот билан ишлашнинг замонавий усулларини айтиб беринг;

    • ўқув – билиш фаолиятини интелектуаллаштириш қандай амалга оширилади.

    Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

    • таълимни ахборотлаштириш қуйидагиларни ўз ичига олади: ўқув – услубий ишларни замон талаби асосида қайтадан ташкил этиш; ўқитувчи ва унинг ролини мунтазам равишда такомиллашиб ва оптималлашиб боришига эришишни таъминлаш; ўрганувчи шахснинг ва унинг индивидуаль хусусиятларини доимо эътиборга олиб таълим бера олиш; таълим муассасаси ролини такомиллашиб бориш ва унинг ўқитишда инновацион усулларни қўллашга таъсири ортиб бориши; ахборот ресурсларининг имконият даражасида мунтазам ошиб бориши; ахборот хизмат кўрсатиш аҳамиятининг ўсиши, айниқса таълимий ва илмий характердагиларни, чунки булар педагогик тадқиқотлар самарадорлигини оширишнинг фундаментал асосалари бўлиб ҳисобланади.

    Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:

    • нима мақсадда муайян мутахассисларни тайёрлашдаги ўқув режаси фанлар блокларига ажратилади?

    • мутахассислик фанлари блоки бўйича олинадиган билим ва кўникма бўлажак мутахассиснинг касбий фаолиятидаги аҳамияти қандай ва унинг ёрдамида инновацион жараёнларни яратишда қандай ўрни бор?

    • қўшимча фанлар блокининг инновацион жараёнларини яратишда қандай ўрни бор?

    • инновацион жараённинг таълимий афзалликларига аниқ мисоллар келтиринг;

    • инновацион таълим технологияси билан ўз ижодий ишингиз ўртасида боғлиқлик борми? Бор бўлса қандай? Ёзма ахборот тайёрланг.

    Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижодий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

      • ўқитишни оптимал вариантларини топишда қуйидаги инновацион услублардан фойдаланган маъқул; шахсга йўналтирилган ўқитиш технологиясидан; таълимни бошқаришнинг замонавий усулларидан; таълимни такомиллаштириш ва бошқаришнинг ахборотли ўқув муҳитини яратиш ва улардан фойдаланишнинг компьютерли тизимини яратиш услублари кабиларни жорий этиш.


    Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

    1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2007. – 252 б.

    2. Тўрақулов Х.А. Педагогик тадқиқотларда ахборот тизимлари ва технологиялари. – Тошкент: Фан, 2006. – 248 б.

    3. Тўрақулов Х.А., Хамидов Ж.А., Алибеков С.А. «Материаллар қаршилиги» фанини ўқитишда мулоқатли дастурлардан фойдаланиш мезонлари ҒҒ Таълим муаммолари Ж. – Тошкент: 2000. - №2. – Б. 29 – 30.



    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   38




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет