Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги халқ таълими вазирлиги



бет22/38
Дата24.07.2016
өлшемі4.1 Mb.
#219182
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38

Мультимедия- бу информатика фанининг дастурий таъминотини ва техникавий базалари ёрдамида аудио, видио, матн, графика ва анимация самаралари асосида ўқув материалларини талабаларга (таълим олувчиларга) етказиб бериш мажмуаси.



5.6.1- шакл. Инновацион – дастурий дидактик мажмуанинг яратилиш кетма - кетлиги
Инновацион дастурий дидактик мажмуадан ўқув жараёнида фойдаланиш қуйидаги таълим самарадорликларини қўлга киритиш нуқтаи назардан иш тутиш лозим. Бунда профессор – ўқитувчи ҳам, талаба ҳам қулай вазиятлардан фойдаланиб, тушунтириш ва тушунтиришнинг оптимал вариантига эга бўлишликка эга бўлиш талабаларнинг билим.ю кўникма ва малакаларини эгаллашидаги самарадорликка эришиш, дарс машғулотларини оптимал вариантларни ташкил қила олишга шароит яратиш, ўқитишнинг энг прогрессив усуллардан фойдаланишга имконият яратганлигига ишонч ҳосил қилиш, ўқитувчи ва талабаларнинг ўзаро ҳамкорлиги нафақат ўқитувчининг ўзи янги билимларга эга бўлиши, балки бунда талабаларнинг ҳам ўзгача янгиликлар оламига кириб бориш муҳитини ҳам ташкил қилмоғи лозим ва бу билан талаба ўзига интеллектуал қадриятни эгаллаганлиги сезса, унинг бу соҳага иштиёқи (қизиқиши) ортиришлиги асосида таълим жараёнини ташкил этиш лозим, мавзу мазмунини тўлиқ ўзлаштиришга имконият яратилишини эътиборга олиш, ўқитувчи инновацион дастурий дидактик мажмуа асосида таълим берганда ўқув материалидан вариантив фойдаланишга имкон яратилишини, яъни ягона муайян таълим жараёнида анъанавий ва инновацион компонентларини мувофиқлаштириш ва муқобиллаштириш вазифасини ҳал этишни илмий – услубий жиҳатдан ҳал этиш лозим, ўқитувчи инновацион дастурий дидактик мажмуанинг компонентларидан бири бўлмиш ўқув материалларини электрон шаклларини яратишда анъанавий – дидактик ишланмаларини яратишга нисбатан махсус дидактик ёндашувларнинг онгли равишда сезиш лозим, инновацион дастурий дидактик мажмуадан амалий фаолиятда фойдаланишда ўқитувчи, талабалар касбий фаолиятини юксалтиришда таълим самарадорлиги бўйича тасдиқланган услубий тамойиллар, уларга мос дидактик асослар, кўргазмали воситалар ва дастурий таъминот, шунингдек, мустақил таълим бўйича ўзлаштириш лозим бўлган билимлар сифатини аниқловчи тест саволлари тўплами ҳамда ўқув жараёнининг сифатини кўрсатувчи мониторингдан мунтазам равишда фойдалана олишдек интеллектуал салоҳиятга эга бўлиш лозим.

Умуман олганда, педагогик инновациялар таснифларини, уларнинг мазмуни – моҳиятини мақсадга мувофиқ ёритилиши ва ўқув жараёнига жорий этиш йўлларини илмий – услубий жиҳатдан асослаш, таълимнинг барча босқичларида юқори самарадорликни қўлга киритиб, сезиларли сифат ўзгаришларини қилиш имкониятини таъминлайди [2].

Институтимизда хусусан, Педагогика факультетида бу борада муайян ишлар қилинмоқда. Жумладан, миллий – маънавий қадриятларни талабалар онгига сингдиришда ахборотли технологиялар яратилди, яни Н.Х.Кушвактов томонидан «ҚАДРИЯТЛАР» номли компьютерли тизим яратилди ва шунга давлат патент идорасидан патент олинди, «БУНЁДКОР» номли компьютерли тизимни яратишга маълумотлар базаси ва дастурий таъминот О.А.Равшанов томонидан яратилди, Ш.М.Камолова томонидан бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг илмий дунёқарашини юксалтиришга асосланган «Шахс камолоти» номли компьютерли тизим учун ахборотли таъминотни тайёрлаш технологияси ва С.Т. Алиқулов томонидан бўлажак мутахассисларни тайёрлашда тушунчалар узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлашнинг ахборотли технологияси тайёрланди. Булар асосида педагогик инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг зарурий кетма – кетлигини амалга ошириш орқали таълим тизимида сезиларли инновацион ёндашувлар қилишга эришилди ва уни 10 пунктдан иборат қилиб ифодаланди [2].

Бунинг натижасида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» даги юқори малакали, жаҳон таълими талабаларига жавоб берадиган, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга эришилади. Албатта, бу зарурий кетма – кетликни жорий этиш борасида кенг миқёсидаги илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши мумкин ва уларга ўз соҳаларининг мутахассис олимларни жалб этиб, ҳамкорликдаги фаолиятини олиб боришга тўғри келади.

Бу борада олиб борилган кўп йиллик илмий изланишларимиз натижаларининг кўрсатишича таълим – тарбия жараёнига инновацион дастурий дидактик мажмуани қўллаш қуйидагидек қатор таълимий афзалликларни қўлга киритиш имкониятини берар экан:

- ўқитишнинг ижодий муҳити яратилади;

- талаба сифатли ва ишончли ўқув – дидактик ва интеллектуал маълумотлар билан таъминланади, яъни улар ўзи шуғилланаётган соҳа бўйича илм – фан ва техника – технологияларни энг сўнги ютуқларидан хабардор бўлади;

- инновацион дастурий дидактик мажмуа барча турдаги ўқув машғулотларида компьютер дастурининг қўлланилишини таъминлашга имкон яратади;

- инновацион дастурий дидактик мажмуа талабаларни янги ахборот технологияларидан фойдаланишга ўргатади ва уларнинг касбий фаолиятида мустақил ҳолда билимлар эгаллашларида ишончли унверсал восита сифатида бўлиб, янги ахборот технологияларидан фойдаланишга эҳтиёж ва мойилликни кучайтиради.

Бундай жараённинг диққатга сазовар жойи шундаки, бўлажак мутахассис ўз касбий фаолиятини такомиллаштиришга онгли ва ижодий ҳолатда ёндашади.

Демак, педагогик инновациялар, хусусан инновацион дастурий дидактик мажмуа кенг қамровли, кўп функцияли мураккаб динамик ижодий ташкилий – педагогик фаолият бўлиб, унинг ёрдамида таълим – тарбия жараёнининг истиқболли ва самарали услубиятини яратиш мумкин ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да қайд этилган рақобатбардош замонавий мутахассисларни тайёрлашга эришилади.
Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:


  • маълумотлар базасини таърифиниайтинг;

  • билимлар банки қандай ташкил этилади;

  • инновацион дастурий – дидактик мамжмуа қандай ташкил этилади?

  • «мультмедиа»нинг тарифини айтинг?

  • компьютерли тизимнинг таълимдаги афзалликларини айтиб беринг.


Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:

  • ўқув жараёнинг оптимал вариантини кафолатловчи кўп функцияли дастурий воситалар мажмуига инновацион дастурий дидактик мажмуа деб аталади;

  • мультимедия – бу информатика фанинг дастурий таъминотини ва техникавий баъзалари ёрдамида аудио, видео, матн, графика ва анимация самаралари асосида ўқув материалларини талабаларга етказиб бериш мажмуаси;

  • таълим жараёнига инновацион дастурий – дидактик мажмуани қўллаш қуйидагидек қатор таълимий афзалликларни қўлга киритиш имкониятини берар экан;

  • ўқитишнинг ижодий муҳити яратилади;

- талаба сифатли ва ишончли ўқув – дидактик интелектуал маълумотлар билан таъминланади, яъни улар ўзи шуғилланаётган соҳаси бўйича илм – фан ва техника – технологияларни энг сўнгги ютуқларидан хабардор бўлади;

- инновацион дастурий – дидактик мажмуа барча турдаги ўқув машғулотларида компьютер дастурларининг қўлланилишини таъминлашга имкон яратади;

- инновацион дастурий – дидактик мажмуа талабаларни янги ахборот технологиялардан фойдаланишга ўргатади ва уларнинг мустақил таълим олишларига шароит яратади, яъни уларнинг касбий фаолиятида мустақил ҳолда билимлар эгаллашларида ишончли унверсал восита сифатида бўлиб, янги ахборот технологияларини фойдаланишга эҳтиёж ва мойилликни кучайтиради.
Мавзу бўйича муаммоли саволлар ва топшириқлар:


  • инновацион дастурий – дидактик мажмуа бўйича билимлар банки қандай ташкил этилади;

  • ўқув – дидактик мажмуа қандай ташкил этилади;

  • интеллектуал китобларнинг ўқув – дидактик мажмуани ташкил этишдаги ўрни нималардан иборат бўлади;

  • иновацион дастурий – дидактик мажмуанинг бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятидаги аҳамияти қандай;

  • ўз ижодий ишингиз бўйича инновацион дастурий – дидактик мажмуа яратишга ҳаракат қилиб кўринг.


Тадқиқотчига мавзу материалларидан ижордий фаолиятда фойдаланишга тавсиялар:

  • бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашни оптимал вариантини яратишга эътибор бермоқчи бўлган ҳар қандай тадқиқотга таълимда инновацион дастурий – дидактик мажмуадан фойдаланмоғи лозим;

  • инновацион дастурий – дидактик мажмуани яратишда ўқув материалларини махсус дастурий таъминот ва мультимедиали информацион технологиялар ёрдамида дидактик жиҳатдан ишлаб чиқаришга асосланмоғи лозим.


Мавзуни ўрганишда фойдаланиш мумкин бўлган адабиётлар рўйхати:

1. Тўрақулов Х.А. Илмий ижодиёт методологияси. – Тошкент: Фан, 2006. – 252 б.

2. Тўрақулов Х.А., Ҳамзаев Ҳ.Х., Тўрақулов О.Х. Математика дарсларида инновацион услублар. – Жиззах, 2005. 192 б.
5.7. ПЕДАГОГИКАДА ЎҚИШ – ЎҚИТИШНИНГ НАТИЖАЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА ЎЛЧАШ
Таянч иборалар ва атамалар: назорат қилиш, педагогик диагностика, педагогик жараён, моделлаштириш, алгоритмлаш, бошқариш алгоритми, тескари алоқа, ростлаш, билим тушунарлилиги ва мукаммаллиги, чуқурлиги, тезкорлиги, ихчамлиги, аниқлиги ва умумийлиги, тизимийлиги, холислиги, адолатлилиги, ошкоралиги, рейтинг тизими, жорий назорат, оралиқ назорат, якуний назорат, сўнги назорат, таълимни технологиялаштириш, ўқиш – ўқитиш, умумпедагогик.
Мавзунинг матни: Педагогикада ўқиш – ўқитишнинг натижаларини назорат қилиш ва ўлчаш
Ҳамма вақт ҳам педагогик жараён ва адабиётларда таълим олувчиларнинг ўзлаштириш сифатини баҳолаш долзарб муаммо бўлиб қолаверган. Педагогик амалиётда таълим, ўқитиш ва тарбиялаш натижаларини текшириш кўп ҳолларда назорат қилиш деб аталади. Айнан "Назорат қилиш" тушунчаси таълим олувчининг ўзлаштириш сифатини ўлчаш ва баҳолашлиги тўғрисида расмий меъёрий ҳужжатларда қўлланилади. Бу борада дастлаб "педагогик диагностика" тушунчаси 1968 йилда К. Ингенкамп томонидан таклиф қилинган ва у тиббиёт ва психологик диагностика каби ифодаланади [2]. Олимнинг таъкидлашича, "педагогик диагностика" бугунги кунда илмий интизомдан кўра фаол баҳсли дастур ҳисобланади. Шу сабабли ҳам таълим олувчиларнинг билим сифатини ўлчаш ва баҳолашда "назорат қилиш" тушунчасидан фойдаланамиз.

Ўқув жараёнининг барча босқичларида таълим олувчиларнинг билимини ўлчаш ва баҳолаш муаммосига дуч келинади. Бу муаммо Т. Н. Рябцеванинг ишларида ўз ифодасини топган. Уларда қайд этилишича, ўқув жараёнида билимни назорат қилиш ва баҳолашнинг ролини аниқлаш, текшириш мақсадларини ўрганиш ва классификациялаш, назорат қилиш шаклларини такомиллаштириш, ўлчам объекти хусусиятларини (талабалар билими сифатларини) аниқлаш ва бошқа кўплаб муаммоларнинг яхлит концепциясидир [2].

Шу сабабли ҳам талабалар (ўқувчилар) билимини ўлчаш ва баҳолаш муаммосига ҳозирги ўқиш-ўқитиш назарияси ва амалиётига марказий ўринлардан бирининг ажратилиши бежиз эмас. Таълим жараёнларини бошқариш, ундаги педагогик тестлар, ЭҲМ, моделлаштириш, алгоритмлаш ва бошқа масалалар мазкур муаммоларни ҳал этиш билан мустаҳкам боғлиқдир.

Ўқув жараёни, унинг ҳаракат фаолияти ва натижаларини назорат қилишни ишончли алоқасиз (бу ерда тескари алоқа назарда тутилмоқда) амалга ошириб бўлмайди. Бундай мураккаб динамик жараённи мақсадга мувофиқ бошқариш учун эса ўқув материалининг тузилши ва улар орасидаги алоқадорликни билмасдан амалга ошириб бўлмайди. Бу борада яъни ўқув материали тузилиши, шаклланишини ва уни бошқариш жараёнини қуйидагича ифодалаш мумкин:



  • бошқариш манбаи ва мақсадини аниқлаш;

  • бошқариладиган жараён тўғрисида дастлабки маълумотлар мажмуини ҳосил қилиш ва улар асосида манбанинг дастлабки ҳолатини ўрганиш;

  • жараённи бошқариш мезонини ишлаб чиқиш;

  • жараённинг асосий ўтиш ҳолатини (бир босқичдан иккинчисига ёки биридан иккинчисига ўтувчи ҳолатларни) назарда тутган ҳолда жараёнга таъсир этувчиларни аниқлаш ҳамда улар ичидан асосий ва асосий бўлмаганларини аниқлаш;

  • бошқариладиган жараённинг ҳолати ва ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичлар (параметрлар)нинг муайян тизими бўйича маълумотлар мажмуасини ҳосил қилиш ва уларни ахборотлар кўринишига келтириш;

  • ахборотлар орасидаги корреляцион боғланишларни ўрганиш ва улар орқали жараёнларни бошқаришдаги мезонни ишлаб чиқиш;

  • жараённи бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқиш ва улар ичидан қаралаётган жараёнга мосини танлаш;

  • бошқарилаётган жараён кечишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш учун самарали тескари алоқани таъминлаш;

  • тескари алоқа канали бўйича олинган ахборотларни қайта ишлаш ва уларнинг натижалари асосида жараёнга таъсир этувчи омилларни (кўрсаткичларни) лозим топилганда ростлаш;

  • ростлаш ишларини амалга ошириш қаралаётган жараён фаолият ҳаракатини махсус мослаштирувчи алгоритмлар ёрдамида амалга оширилмоғи лозим, чунки таълим жараёни ҳам қўйилган мақсадга хилма-хил ва турли-тумандир;

  • юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда жараённи бошқариш ва улар натижаларини қўйилган мақсад нуқтаи назаридан таҳлил қилиш;

  • бошқариш натижалари асосида қаралаётган педагогик жараён тўғрисида хулосалар қилиш ва уларга мос услубий тавсиялар тизимини тайёрлаш.

Бу ерда "бошқариладиган жараённинг ҳолати тўғрисидаги кўрсаткичларнинг муайян тизими бўйича ахборот олишни таъминлаш" -деганда ҳам баҳо, яъни билимни ўзлаштиришнинг даражасини тавсифловчи миқдорий ва сифатий кўрсаткичи назарда тутилганлигига эътибор бериш лозим.

Таълим жараёнини бошқаришдаги якуний муҳим натижалардан бири таълим олувчиларнинг ўзлаштириш савияси (даражаси-баҳолаш нуқтаи назаридан)дир. Бу эса қаралаётган жараён тўғрисидаги эгалланган билим билан ифодаланади.

Энди билимларга қўйилган талабларни кўриб чиқайлик :

1. Билимнинг тушунарлилиги бу – сифат, таълим олувчилар томонидан билимлар ўртасидаги алоқасини тушунишларида, муҳим ва асосий бўлмаган алоқаларини ажрата билишда, билим олиш усуллари ва тамойилларини билишда акс этади.

2. Билимни тушунишлик бу – ўзлаштириш ва бошқа кўрсаткичларни синтез қилувчи якуний натижаларни ифодаловчи бир мунча умумлашган сифатдир. У билимнинг чуқурлилиги, мукаммаллиги ва тизимланганлигига қараб бир билимнинг ўзи турлича тушинилиши, ифодаланиши ва ундан фойдаланилиши мумкин.

3.Билимнинг мукаммаллиги – буни аниқлаш учун тушунчанинг барча белгилари ва уларнинг бир-бири билан алоқасини ажратиш керак.

4. Билимнинг чуқурлиги- бунинг учун у ёки бу тушунчалар ва улар ўртасидаги ўзаро алоқаларини ҳамда улардаги муҳим белгилар сонини аниқлаш лозим.



5. Билимнинг оперативлиги (тезкорлиги) – бу ўрганилган билимлар ўзгариши мумкин бўлган кўп вариантли вазиятларни тақдим этиш билан ва улардаги қарорлар қабул қилишни ўз вақтида бажаришлиги билан аниқланади.

6. Билимнинг ихчамлилиги – буни текшириш топшириқни ҳал қилишда бир неча усулларни уюштириш ёки ўхшаш масалаларни ҳал қилишда бир шаклда бўлмаган ёндашувлар ичидан масалага қулай ва мосини танлаш орқали амалга оширилади.

7. Билимнинг аниқлиги ва умумийлиги – умумлаштирилган билимнинг аниқ намоён бўлишини очиб бериш маҳорати, аниқ билимларни умумлаштириш остида якунлаш, хусусийликдан умумийликка (индукция) ўтказиш қобилиятини аниқлаш билан текширилади.

8.Билимнинг тизимийлиги – буни топшириқларни тушунчанинг иерархиясини аниқлашдаги уларнинг изчиллиги, ўзаро боғлиқлиги тизими билан текширилади.

Энди булар асосида билимни текшириш ва назорат қилиш масаласи баёнига ўтадиган бўлсак, унинг кўп қирралиги ва кўп вариантлилигига эътибор бериш керак. Уларнинг кўпчилиги билимни, бу муаммонинг умумий ва хусусий масалаларини баҳолаш ва назорат қилишни, уларни ташкил этишнинг функциялари, методлари ва тамойилларига тегишлидир.

"Назорат қилишни ташкил этувчи функция, унинг бутун ўқув-тарбиявий жараённи ташкил этишга таъсир қилишида намоён бўлади. Ўқитувчиларнинг талабалар билимини ўзлаштиришдаги қизиқиши, фаоллиги, ижодий мустақиллигини оширишга, уларни амалий фаолиятга тадбиқ этиш, маҳорат ва кўникмаларни шакллантиришда ёрдам берувчи ўқиш - ўқитишнинг мазмуни, шакллари, усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва фойдаланишга йўналтирилган бир мақсадга қаратилган фаолияти тушиниладиган фаоллик, педагогик жараённинг ташкил этувчи марказий жиҳати ҳисобланади.

Мақсадли ташкил этилган педагогик назорат катта тарбиявий самара беради. Бу соҳадаги илмий изланишлар натижалари шуни кўрсатадики, ўқитиш натижаларини текшириш билимни такомиллаштиришга катта ёрдам беради, уларни аниқлаштиради ва муайян тизим бўйича шакллантиради, хотира ҳамда фикрнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Назоратнинг таълим, ўқиш-ўқитиш ва тарбия билан алоқаси тамойили, назоратнинг олий ўқув юрти умумпедагогик назоратининг ажралмас қисми сифатида зарурлигини тасдиқлайди. Бунда назорат ролини меъёрида сақлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки таълим-тарбия ишининг муваффақияти умумпедагогик жараёнда назоратнинг қўйилиш даражаси билан аниқланади. Бу борада педагогик назоратнинг холислик тамойилига турли йўллар билан эришилади. Бундаги биринчи йўл - жамоавий баҳолашни шакллантириш. Бунда олинган баҳолар бир қанча субъектив фикрлар доим ҳам объектив бўлавермасада, кўпинча уни холис деб қабул қиладилар.

Педагогик назоратнинг адолатлилиги ва ошкоралилиги тамойиллари мазмун жиҳатидан холислик тамойилига яқин ҳисобланади. Ошкоралик педагогик назоратни ташкил этишнинг ажратиб бўлмайдиган элементи сифатида қаралиши лозим. Назорат ошкоралигини таъминлашни талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимининг турли вариантлари орқали амалга оширилиши мумкин.

Ошкоралик педагогик назорат натижалари билан танишишнинг оммавийлиги ва барча босқичларнинг очиқлиги, бир хил шароитдаги беистисно барча талабаларга назорат асосида ётувчи ҳамма қоидаларнинг аниқлиги ва уларни қўллаш, шунингдек назорат натижаларини текшириш имконияти берилиш ифодасидир.

Баҳонинг холислиги ва адолатлилиги таълим сифатини таъминлашнинг асоси бўлиб ҳисобланади, у кўпинча ишнинг ўзигагина эмас, балки унинг кўрсаткичларида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг билан бирга назоратнинг илмийлиги ва самарадорлиги тамойили педагогик назоратнинг ташкил топишида муҳим роль ўйнайди. Назорат жараёнида тизимийлик таълим-тарбия жараёнининг мунтазамлилиги ва тўлалигини таъминлайди. Бундан ташқари тизимийлик назоратни тартибга солиш, уни режали ва динамик равишда олиб бориш ҳамда жорий этишни таъминлайди. Бу борада талабаларни фаол ўқув фаолиятига рағбатлантирувчи ва муҳим асосли кучга эга бўлган талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими (РТ) бу мақсадга яхши мос келади. РТ педагогик назоратнинг диагностик, ўргатувчи, ташкил этувчи ва тарбияловчи функцияларининг яхшироқ амалга ошишига ёрдам беради. Кейинги пайтларда кундалик ҳаётда ва вақтли матбуотда ҳамда даврий илмий-услубий журналларда кўплаб рейтинг тўғрисида жумлалар учрамоқда. Улар:



  • ўқув фани рейтинги;

  • талабанинг ўқув фани бўйича рейтинги;

  • талабанинг семестр бўйича рейтинги;

  • талабанинг курс бўйича рейтинги;

  • талабанинг бутун олий ўқув юрти давридаги рейтинги;

  • талабанинг интегратив рейтинги;

  • талабанинг гуруҳ аъзолари орасидаги рейтинги ( бу ерда талабанинг ўз ўртоқлари ўртасидаги нуфузи: билимдонлиги, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги ва ҳ.к);

  • факультетнинг олий ўқув юрти бошқа факультетлари орасидаги рейтинги;

  • олий ўқув юртларининг аттестациядан ўтишдаги рейтинги (лойиқ, шартли лойиқ, нолойиқ ва уларга мос рейтинг баллари мезонлари);

  • дарсликлар, ўқув қўлланмаларнинг танловдаги рейтинги;

  • талабанинг нисбий рейтинги;

  • талабанинг назорат турларига мос рейтинги ва ҳакозо.

"Рейтинг" сўзи инглизча бўлиб, унинг маъноси "индивидуал коэффициент" ёки "баҳо" демакдир.

Бу тушунчаларни тегишли рейтингларнинг сон жиҳатидан моҳиятини ҳисоблаш учун қўллаш, ҳар бир талабанинг ўқиш кўрсаткичини ифодаловчи мажмуани олишга имкон беради. РТ бўйича талабалар билимини баҳолаш ғояси талабаларнинг кўринишлари баҳоланадиган рейтинг балларини қўллашга асосланган. РТ нафақат ўқув ишларига тегишли, балки ундан таълим-тарбия жараёнини барча жабҳаларини баҳолаш, назорат қилиш ва бошқаришда фойдаланиш мумкин, шунда талабанинг семестр, ўқув курси давомида (фанни, мавзуни ўзлаштириш ёки бутун олий ўқув юртини тугатиш давомида) тўплаган баллар йиғиндиси орқали, уларнинг таққослаш имкони туғилади яъни талабанинг гуруҳдаги ўрни аниқланади, ДТС даги эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги ҳолати, бутун олий ўқув юртини битиришдаги эгаллаши лозим бўлган рейтинг балларининг қанча қисмини эгаллаганлиги аниқланади. Бу эса талабанинг тайёргарлик даражасини ҳис этиш, мусабоқалашиш кўникмаларини таълим-тарбия жараёнига киритиш, билимни ўзлаштиришдаги ўз тезлик даражасини танлаш, касбий фаолиятни эгаллашда қандай ўринда бораётганлигини аниқлаш, ўқишдаги ижобий туйғусини (изланувчанлиги, ташаббускорлиги, янгиликка интилувчанлиги, касбий фазилатларини такомиллаштиришига интилишлари, ЯПТ ва ЯАТларни таълим- тарбия жараёнига қўллашга қизиқиш ва шу кабилар) синаб кўриш имкониятини беради.

Олий ўқув юртларида ўқиш вақтига қараб талабалар ўқув ишларини назорат қилишнинг жорий, оралиқ, якуний ва сўнгги кўринишлари мавжуд.

Жорий назорат: Бу аудитория машғулоти давомида мустақил бажарилган топшириқларни текшириш, тестлаш, коллоквиумлар, семинарлар, сўров ва бошқалар орқали амалга оширилади. Назоратнинг даврийлигини ўқитувчи белгилайди. Жорий назоратга қўйилган бу вазифа, уни билимни назорат қилиш босқичлари ичида шакллантирувчи эканлигини кўрсатади. У ўқитишнинг асосланишини, фаол ўқишга рағбатлантиришни таъминлайди, шу билан бир пайтда якуний назорат асосини қайд этиб, баҳолаш характерига эга бўлади.

Оралиқ назорат. Бу дастурнинг муайян қисмини ўрганишни назорат қилиш ва баҳолашни ўзига мақсад қилиб қўяди. Шу билан бирга дастурнинг муайян қисмини босқичма- босқич назорат қилишни амалга оширади, курс ишлари, малакавий битирув ишларининг тайёргарлик даражасини ҳам текширишга ёрдам беради. Одатда оралиқ назорат ва унинг даврийлигини ДТС, ўқув режаси ва дастурини эътиборга олган ҳолда кафедра йиғилишида, услубий уюшманинг таклифини инобатга олиб белгилаб чиқади. Булар олий ўқув юрти ўқув жараёни жадвали ва назорат тадбирлари жадвалига киритилади. Бунда ҳам назоратнинг холислиги ва ҳаққонийлигини таъминлашнинг турли мезонларини танлаш ўқитувчидан ўқитишнинг фаол усуллари ва уни ўқитишда қўллашдаги аҳамиятини баҳолай билишни талаб этади.

Якуний назорат. Бу умумий натижалар баҳоларини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Бу босқичдаги назорат натижалари талабанинг фанни ўзлаштиришни, ўқитувчининг касбий фаолиятлар бўйича ишини баҳолаш имконини беради. Бу орқали қаралаётган таълим-тарбия жараёнига хулоса ясашга ҳам имконият яратилади ва улар асосида талабага таълимнинг кейинги босқичига ўтишга даража берилади, ўқитувчига эса таълим- тарбия олиб боришда қайси ҳолатларга кўпроқ эътибор бериш лозимлиги ҳақидаги хулосаларни чиқаришга асос бўлади.

Сўнгги назорат. Бу якуний назоратлар натижалари тўғрисидаги қарорни жамоавий бўлиб қабул қилиш керак бўлган комиссия таркибида анъанавий тарзда ўтказилади. Талабаларга нафақа белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш ҳамда якуний давлат аттестацияси сўнгги назоратга тегишли.

Республикамизда олий маълумотли мутахассисларни икки босқичда (бакалавр, магистр) тайёрлаганликларидан сўнгги назорат таълим олувчиларнинг ҳар бир курсни (таълим-тарбия босқичини) тамомлаганликлари бўйича амалга оширилади.

Демак, бугунги кунда талабалар билими сифат даражасини ўлчаш ва баҳолаш, билимни ўзлаштириш жараёнини бошқариш, талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш, ўқув жараёни самарадорлигини ошириш масалаларини ҳал қилишда муҳим рол ўйнайди. Билим сифати даражасини миқдорий ўлчаш ва баҳолашнинг назарий асослари, методлари, услубларини ишлаб чиқишнинг ниҳоятда муҳимлигини ўлчаш манбаининг ниҳоятда мураккаблиги (уни ифодаловчи кўрсаткичлар) ва омиллар хилма - хиллиги, кўп кўрсаткичли динамик жараёнли, кўрсаткичлар орасидаги кўп босқичли, кўп қиррали, кўп вариантли боғланишлар мавжудлиги) сабабли, бу муаммо педагогика фанида эришиш қийин бўлган ва етарли тадбиқ қилинмаган соҳа бўлди .

Бу муаммони таълимни технологиялаштириш орқали амалга ошириш мумкинлигини, бу борада олиб борган илмий- тадқиқотларимиз натижалари таъкидлади.

Тадқиқотларимизда назорат функциялари қараб чиқилди. уларда диагностик, ўргатувчи, ташкил этувчи, тарбияловчи функциялар асосий функциялар қилиб олинди. Буларда назоратни белгиловчи, тузатувчи, шакллантирувчи, ривожлантирувчи, илмий баҳоловчи, йўналтирувчи, такрорий машқ қилувчи, тескари алоқани машқ қилувчи, тескари алоқани таъминловчи функциялар ҳақида маълумотлар берилган.

Мазкур илмий-услубий ишимизнинг ушбу қисмига хулоса сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:



  • педагогикадан ўқиш-ўқитиш жараёни жамият тарақ-қиёти ва давлат тузимига мос равишда ҳамда бугунги кундаги фан-техника ютуқларини эътиборга олган ҳолда мунтазам равишда ривожланиб, такомиллашиб бормоғи лозим;

  • бугунги кундаги ўқиш-ўқитиш ишлари "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" даги "Миллий модел"да таъкидланганидек, баркамол авлод тарбиясига хизмат қилмоғи лозим;

  • таълим-тарбия замон билан ҳамнафас бўлмоғи учун таълимни технологиялаштиришга эришиш лозим;

  • таълим-тарбия жараёнини оптимал бошқаришнинг фаол услубларини ишлаб чиқариш лозим;

  • таълим-тарбия жараёнининг кечишини мунтазам равишда назарат қилишда ҳал қилувчи илмий - тадқиқотларни ривожлантириш керак ва бунда тескари алоқа воситаларидан самарали фойдаланиш услубларини ишлаб чиқариш лозим;

  • таълим-тарбия жараёни натижаларини баҳолашда холислик ва одилликка қаътий эътибор бериш ҳамда улардан таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга ҳамда рақобатбардош замонавий мутахассисларни тайёрлашда самарали, яъни қаралаётган жараённи мақсадли бошқаришда ростлагич сифатида фойдаланиш лозим.

Мавзуни ўзлаштиришни таъминлашга оид саволлар:

  • назорат қилиш деганда нимани тушунасиз?

  • педагогик диагностика термини фанга ким томонидан ва қачон киритилган?

  • билимга қўйилган талабларни санаб беринг?

  • назорат турлари ва уларнинг маэмун – моҳияти нималардан иборат?

  • рейтинг тизимининг мазмун моҳиятини – асосан қандай жараён ташкил этади?

  • рейтинг сўзининг луғавий маъносини айтинг?

Мавзу бўйича мустаҳкам эсда сақлаб қолишга оид маълумотлар:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   38




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет