Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


в) Миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш



бет18/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

в) Миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш.
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бу ишни муваффақиятли амалга ошириш учун миллий корхоналаримиз молиявий ҳисоботларини хорижий инвесторлар «ўқий оладиган тил»га – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) га ёки инвестор фаолият кўрсатаётган мамлакатдаги умум қабул қилинган ҳисоб принциплари (масалан, GAAP тизими)га ўтказиш зарур. Бунинг учун аудитор МҲХС ёки инвестор мамлакатидаги GAAP тизимини, уларнинг хусусиятларини ва бизнинг миллий молиявий ҳисоботлар билан қиёсий таҳлилини чуқур билиши зарур.
Миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни жалб қи-лишдан мақсад фақат ўзаро манфаатларни қондириш эмас, балки инвесторнинг инвестиция объекти ҳисобланган корхона фаолиятига таъсир кўрсатадиган, ўзаро муносабатларни ўрнатишдан иборат.
г) Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш масалаларига сўнги йилларда талаб кучаймоқда. Бу шу билан боғлиқки, бир неча йиллар бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатаётган корхоналар, ўзларининг молиявий аҳволига баҳо бериш, иқтисодий барқарорликка эришиш ва маҳсулот (иш, хизмат) ларнинг қайси тури энг кўп даромад (ёки зарар) келтириши ва шу кабиларни билишни истайдилар. Кўпчилик корхоналар (хусусан, кўпчилиги акциядорлик жамиятларига, қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари) га айлантирилган собиқ давлат (ёки жамоа корхоналари) иқтисодий ночор ва банкротлик ҳолатида. Аксарият корхоналарнинг иқтисодий хизмат ходимлари бозор иқтисодиёти шароитида молиявий аҳволни, корхона балансининг ликвидлиги ва тўлов лаёқатини таҳлил қилиш, ҳамда молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш билан боғлиқ усулларни билмайдилар, бизнес-режалар тузиш тажрибасига эга эмас.
д) бухгалтерия ҳисоби, солиққа тортиш, режалаштириш, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати. Ушбу масалаларга доир профессионал хизматлар: солиққа тортиш бўйича тушунтиришлар (ёзма ва оғзаки шаклда) тайёрлаш, солиқ қонунчилигини бузганлик учун жарима ҳисоб-китоби ҳамда жарима ундиришнинг тўғрилигини (ёки нотўғрилигини) асослаш, дастлабки ҳисобни ташкил этиш, мижознинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан тузиладиган хўжалик шартномалари (битимлари)ни такомиллаштириш каби ишларни ўз ичига олади.
Ҳозирги бозор конъюнктурасидан фойдаланиб тезроқ бойлик орттиришни ўйламасдан, корхонани узоқ йиллар давомида жиддий ва барқарор ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган тадбиркорлар янгидан тузаётган шартномалари ва битимларини олдиндан экспертиза қилдиришдан манфаатдордирлар.
Амалда мажбурий аудиторлик текшируви, кўпинча, йиллик бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботлар тузилиб, тасдиқланиб ва ҳатто тегишли органларга топширилганидан сўнг ўтказилади. Қоидага кўра уларга, ҳамда текширув ўтказилаётган даврга тегишли ҳисоб регистрларига ҳам тузатиш киритиш мумкин эмас.
Шунинг учун ҳозирги пайтда профессионал хизматларнинг юқорида қайд қилинган турлари бўйича консалтинг хизматига талаб ошмоқда. Агар мижоз-корхоналар бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботларини топширмасдан бурун кансалтинг хизмати бўйича аудиторлик ташкилотига мурожаат қилса, йўл қўйилиб келаётган хато-камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиб, қабул қилинган ҳисоб сиёсатидан четга чиқмасликлари мумкин.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет