Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет6/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Такрорлаш учун саволлар:



  1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тўғрисида нима биласиз?

  2. Аудит ва аудиторлик фаолиятининг моҳиятини қандай тарифлайсиз?

  3. Аудит олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилган?

  4. Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасида қандай фарқлар мавжуд?

  5. Аудит ва тафтиш, уларнинг қандай ўхшашлик ва фарқли томонлари мавжуд?



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


1. Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш тизими ва унинг элементлари
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг биринчи (юқори) поғонасида Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) туради. Ушбу қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 26 майдаги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, 29 моддадан иборат (1-илова).
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида қабул қилинган ҳукумат қарорларини ҳам ушбу тизимнинг биринчи поғонасига киритиш мумкин. Жумладан, 22 сентябр 2000 йилда Ўз-бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди (3-илова).
Шунингдек, ушбу қарорга мувофиқ «Аудиторлик хулосаларини солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низом», «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишдан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги Низом» ва «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисидаги Низом» тасдиқланган.
Ушбу қарорга мувофиқ: ижобий аудиторлик хулосаси мавжудлиги хўжалик юритувчи субъектининг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан охирги текшириш ўтказилгандан кейин камида 24 ойдан олдин текширилмаслиги учун асос ҳисобланади;
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.
Қарорнинг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги аудиторлик фаолиятини лицензиялаш махсус ваколатли давлат органи этиб тасдиқланган ва унга қуйидаги функциялар юклатилган:

1-илова



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет