Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет9/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Учинчи поғона- стандартларни тадбиқ қилиш учун зарур ҳужжатлар тўплами, яъни аудиторлик ташкилотининг ички ишчи стандартларидан иборат. Бу ҳужжатлар стандартларни қўллаш ва стандартлар асосида аудиторлик фаолиятини ташкил этишга доир маълумотларни ўз ичига олади.
Аудиторлик ташкилотлари билан мижоз-корхона ўртасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексига мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.
Аудиторлик хизмати кўрсатиш шартномаси аудит предметини, хизмат кўрсатиш жойини, ҳақ тўлаш ҳажми ва тартибини, томонларнинг жавобгарлигини ўз ичига олади. Шартнома шартлари ва топшириқ мазмуни Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга зид бўлмаслиги лозим.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ аудиторлик фаолияти билан фақат юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилоти шуғулланиши мумкин.
Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.
Аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш тизимининг шаклланиши ва ривожланишида профессионал жамоат ташкилотлари муҳим ўрин тутади.
I. Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторларининг миллий ассоциацияси (ЎБАМА) – бухгалтерлар, аудиторлар, илмий ва педагогик ходимлар, солиқлар бўйича маслаҳатчиларнинг республика жамоат ташкилоти бўлиб, ўз аъзоларини улар манфаатлари ва мақсадларининг умумийлиги, ҳудудий ёки профес-сионал тамойиллар бўйича бирлаштиради.
Ассоциация Ўзбекистон Республикасида бухгалтерлар ва аудиторлар касб малакасини ривожлантириш ва уларни халқаро стандартлар талабларига мослаштиришни таъминлайди. Шунингдек, бухгалтерлар ва аудиторларни профессионал ҳимоялашда амалий ёрдам кўрсатади.
Ассоциация бухгалтерия ҳисоби, аудиторлик фаолияти, солиққа тортиш, хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозори, корхоналар молия- хўжалик фаолиятининг таҳлили ва молиявий менежмент бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади. Шу билан бирга юқорида санаб ўтилган масалалар бўйича маслаҳатлар беради ва «ҳаммаси бухгалтерлар учун» номли ойлик бюллетен, ўқув, меъёрий ҳамда услубий адабиётлар нашр қилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет