номоддий активларга доир ҳисобот шаклларининг кўрсаткичлари;
ҳисобот маълумотлари ва бош дафтар;
ҳисоб регистрларининг кўрсаткичлари.
Бундай текширувни амалга ошириш учун «Бухгалтерия баланси» (1-шакл), номоддий активлар счётлари (0410-0490) ва номоддий активлар эскириши счётлари (0510-0590) бўйича синтетик ҳисоб регистрлари, номоддий активларни ҳисобга оладиган карточкалар (НМА-1 шакл) дан фойдаланилади.
Юқорида баён қилинганлар асосида номоддий активларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг умумий чизмасини қуйидагича акс эттириш мумкин.
3. Номоддий активларни аудиторлик текширувидаги аудит амаллари.
Текширув жараёнида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий ҳужжатлар ва солиққа тортишга доир қонунчилик талабларига мувофиқ ҳисобга олинганлиги аниқланади.
Номоддий активлар киримига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш услуби уларнинг олиниш манбаларига боғлиқ.
Агар номоддий активлар пул ўтказиш йўли билан сотиб олинса ёки корхонанинг ўзида яратилса, «Хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисобининг счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» №21-Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига мувофиқ 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» счёти қўлланилади. Номоддий активлар инвентар қийматига қўшиладиган харажатлар таркиби, уларнинг мазкур объектни яратишга алоқадорлиги текширилади.
Номоддий активлар киримига доир муомалаларни ҳисобда акс эттиришнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текширадиган жадвал-тест қуйидаги жадвал кўринишида бўлиши мумкин.
Номоддий активларни кирим қилишга доир муомалалар бўйича счётлар боғланиши ва асос бўлувчи дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилишининг тўғрилигини текшириш
Муомалалар мазмуни
|
№21-БҲМС бўйича
|
Корхонада тузилгани
|
|
Счётлар боғланиши
|
ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
Счётлар боғланиши
|
Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар
|
|
Дт
|
Кт
|
|
Дт
|
Кт
|
|
1. Номоддий активлар дастлабки қиймати бўйича (ҳақиқий таннархи бўйича) сотиб олинганида
|
0410-0490
|
0830
|
Олди-сотди шартномаси қабул қилиш-бериш далолатномаси
|
04
|
76
|
Накладной, иш вақтини ҳисобга олиш табели
|
2. Корхонанинг ўзида яратилган номоддий активларни ҳақиқий таннархи бўйича киримга олиш
|
0410-0490
|
0830
|
Илмий-тадқиқот ишланмалар дастурлари, лойиҳа-смета ҳужжат. НА қа-бул қилиш-топ-шириш далолат.
|
04
|
23
|
Ишбай иш учун наряд, табель, далолат-
нома
|
3. Устав капиталига улуш сифатида ёки обуна бўлинган акция қийматини тўлаш ҳисобига олинган номоддий активлар-ни кирим килиш
|
0410-0490
|
4610
|
Таъсис шартномаси, қабул қилиш топшириш далолатномаси
|
04
|
85/3
|
Далолатнома, бух. маълу-мотномаси
|
4. Эксперт баҳоси бўйича текинга ёки ҳукумат органининг субсидияси сифатида олинганда
|
0410-0490
|
8530
|
Текинга бериш тўғрисида шарт-нома, Қ. Қ-Т дало-латномаси, НА қайта баҳолаш далолатномаси
|
04
|
85/3
|
Шартнома, бух. маълу-мотномаси
|
Номоддий активларнинг ҳисобдан чиқарилиши билан боғлиқ муомалаларни ҳисобда акс эттириш услубини текшириш ёппасига амалга оширилиши мақсадга мувофиқ.
№21 - БҲМС талабларига мувофиқ номоддий активларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ барча муомалалар ҳисобдан чиқарилиш сабабларидан қатъий назар (сотилиши, текинга берилиши, яроқсизлиги ва ҳ. к). 9220 - «Бошқа активларнинг чиқими» счётида акс эттирилади. Аниқланган молиявий натижа, агар зарар кўрилса - 9220 - счёт кредитидан 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебетига, агар фойда олинса - 9220 - счёт дебети ва 9320 - «Бошқа активларнинг чиқимидан олинган фойда» счётининг кредитида акс эттирилади.
Номоддий активларнинг чиқимига доир муомалаларни ҳисобда акс эттириш бўйича счётлар боғланишининг тўғрилиги қуйидаги кўринишдаги жадвал - тест ёрдамида текширилади.
Достарыңызбен бөлісу: |