Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


  9-МОДУЛ. ФИРМАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ



Pdf көрінісі
бет63/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

94 
9-МОДУЛ. ФИРМАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТИНИ 
ПРОГНОЗЛАШДА ЗАРУР БЎЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ 
 
9.1. Маркетингда ахборот тизимларининг ўрни ва унинг хусусиятлари 
9.2. Прогноз ахбороти ва унинг хусусиятлари 
9.3. Функционал белгига кўра ахборотнинг таснифланиши 
 
9.1. Маркетингда ахборот тизимларининг ўрни ва унинг хусусиятлари 
Маркетинг ахбороти бу - ўз моҳиятига кўра турли хил бозор 
кўрсаткичларининг акс эттирилиши бўлиб, у илмий-ахборот ва тижорат 
фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, 
қайта ишлаш, тарқатиш ва ундан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш 
бугунги рақобат шароитида машинасозлик саноати экспорт салоҳиятини 
юксалтиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Маркетинг ахбороти қиймат 
хусусиятига эга, чунки уни яратиш учун маълум бир меҳнат сарфланади. 
Ахборотнинг қиймати тўғри қарор қабул қилиш эҳтимолининг ўсишида намоѐн 
бўлади. Ахборотдан фойдаланишнинг иқтисодий самараси уни олиш учун 
сарфланган харажатлардан катта бўлиши лозим. Бу умумий мезон ахборот 
олиш ва қайта ишлашнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаб беради.
Бизнинг фикримизча, корхонада МАТ жорий қилишдан иқтисодий самара 
учта таркибий қисмдан иборат: ташкилий (Э
т
) – танлаб олиш ва ишлаб чиқиш 
босқичлари учун, эксплуатацион (Э
э
) –жорий қилиш ва эксплуатация 
босқичлари учун ва маркетинг (Э
м
) — келгусида маркетинг қарорларини ишлаб 
чиқишда МАТдан фойдаланиш босқичлари учун.
Корхонада маркетингни бошқариш нуқтаи назаридан маркетинг таркибий 
қисмини баҳолаш энг катта қизиқиш уйғотади. Корхонада МАТ жорий 
қилишдан иқтисодий самарани баҳолашнинг услубий асоси юқорида санаб 
ўтилган таркибий қисмларни атрофлича тавсифловчи кўрсаткичлар тизими 
асосида шаклланади. Корхонада МАТ жорий қилишдан иқтисодий самараси 
қуйидаги формула асосида ҳисобланади: 
Э = Э
т 
+ Э
э
+ Э
м 
- (Z
L
+ Z
о
+ Z
ad
+ Z
n
), 
бунда Э
т
– МАТ жорий қилишдан иқтисодий самаранинг ташкилий 
таркибий қисми;
Э
э
-МАТ жорий қилишдан иқтисодий самаранинг эксплуатацион таркибий 
қисми;
Э
м
— МАТ жорий қилишдан иқтисодий самаранинг маркетинг таркибий 
қисми;
Z
L
– МАТ жорий қилиш баҳоси; 
Z
о
–корхона ходимларини МАТ эксплуатациясига ўқитиш харажатлари;
Z
ad
- тизимни мослаштириш ва МАТ охиригача ишлаш имконияти;
Z
n
– МАТ дастурий таъминоти версияларини янгилаш харажатлари. 
Ташкилий таркибий қисмни ҳисоблашда МАТ жорий қилишдан иқтисодий 
самарани аниқлаш учун муҳим бўлган қуйидаги омиллар ажратилади: 
1. Электрон ҳужжат айланмасига ўтиш. 


95 
2. Ишлаб чиқариш функцияларини тугатиш ва қайта тақсимлаш. 
3. Корхона мутахассисларининг тизимни ишлаб чиқиш, мослаштириш ва 
жорий қилишда иштирок этиши. 
Эксплуатацион таркибий қисмни ҳисоблашда МАТ жорий қилишдан 
иқтисодий самарани аниқлашда қуйидаги омиллар ажратилади: 
1. МАТнинг тармоқ хусусиятларига мослиги. 
2. МАТ функционал салоҳиятини қўллаш самараси. 
3. Фан-техника салоҳиятидан фойдаланиш самараси. 
4. Сертификатлаш билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш 
харажатлари. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет