91
самарадорлигини баҳолаш билан бир қаторда маркетинг фаолиятининг муайян
шароитларга мувофиқлигини ҳам баҳолаши мумкин. Ёки
бозор тадқиқотлари
билан шуғулланадиган фирмаларни олсак, улар сотишнинг таққослама
динамикасини ва истеъмолчиларнинг корхона товарларига муносабатини
баҳолайдилар. Ва, ниҳоят, аудиторлик
фирмалари умуман маркетинг
фаолиятининг самарадорлигини ҳар томонлама таҳлил қилишлари мумкин.
8.5. Маркетинг бюджетини тузиш
Маркетинг бюджети режалаштириладиган даромадлар ва харажатлар
асосида ресурсларни тақсимлаш ва назоратни амалга оширишга доир тўғри
қарорлар қабул қилиш мақсадида турли товар ва истеъмолчилар гуруҳлари
(мақсадли бозорлар)га нисбатан ишлаб чиқилади. Одатда, маркетинг
бюджетини тузишда иккита ѐндашув қўлланилади: биринчиси —
«мақсадли
фойда
асосида
режалаштириш»
ва
иккинчиси
—
«фойдани
оптималлаштириш асосида» деб номланади.
Биринчи ҳолда маркетинг бюджетини ишлаб чиқиш қуйидаги кетма-
кетликка эга:
бозор сиғимининг истиқболини белгилаш;
корхонанинг бозор улуши истиқболини белгилаш;
сотилишлар ҳажмини белгилаш, нархларни ўрнатиш;
сотилишлардан даромадлар;
доимий ва ўзгарувчан харажатлар, шу жумладан, маркетинг
харажатлари;
мақсадли фойда суммаси;
ялпи фойда;
маркетинг харажатлари.
Ялпи фойдадан ўзгарувчан ва
доимий харажатлар, шунингдек, мақсадли
фойданинг қиймати чегарилади.
Шундай қилиб, маркетинг харажатлари
белгиланади. Шундан кейин маркетинг харажатлари маркетинг-микснинг
алоҳида элементлари бўйича деталлаштирилади.
Иккинчи ҳолда
муайян вақт оралиғида, турли харажатларга, маркетинг-
микснинг битта ѐки бир нечта элементларига нисбатан сотиш ҳажмининг
истиқболли баҳолари аниқланади.
Прогноз статистик, экспериментал ва
экспертли усуллар асосида баҳоланади.
Маркетингнинг гапотетик бюджети 8.4-жадвалда келтирилади, унда
фирманинг иқтисодий фаолияти кўрсаткичлари билан боғлиқ бўлган маркетинг
харажатлари -моддалари санаб ўтилган. Бу эса олиб борилаѐтган маркетинг
ишининг нисбий самарадорлиги тўғрисида сўз юритишга ѐрдам беради.
Достарыңызбен бөлісу: