101
амалга оширилади. Корпорация таркибига кирадиган компаниялар ёки
корпорацияларни ташкилий структураси ўзгаради, ишлаб чиқариш ва
бошқарув алоқаларининг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ўтиши рўй беради.
Лойиҳани амалга оширишнинг иккинчи босқичида қўйидагилар амалга
оширилиши мумкин:
1. Қўшилиш (қўшиб олиш). Қўшилиш деб - янги жамиятнинг унга
қўшилиш ҳақида
қарор қилган, уларнинг фаолият юритиши тўхтатиладиган
бир нечта жамиятларнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилиши йўли
билан ташкил топишига айтилади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир
жамиятни юридик жиҳатдан тугатиш рўй беради ва янги ташкилий структура
тузилади. Мос равишда, барча мавжуд бошқарув органлари бекор қилинади
ва янги ташкил қилинган компанияда акциядорлар умумий йиғилиши,
Директорлар кенгаши, Бошқарма – ҳаммаси янгидан ташкил этилади.
Қўшилишда иштирок этадиган жамиятларнинг акциялари бекор қилинади ва
кейинчалик янги жамиятнинг акциялари чиқарилади. Шу
сабабли дастлаб,
янги ташкил қилинган акциядорлик жамиятини бошқариш учун овоз бериш
тартиби қўшилиш ҳақидаги шартномада белгилаб берилади.
2. Бирлашиш. Бирлашиш деб - жамиятнинг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларни бошқа жамиятга берган ҳолда ўз фаолиятини тўхтатишига
айтилади. Яъни, ўзига жамиятни бирлаштириб оладиган ташкилот бу
жамиятнинг барча мулкий мажмуаларини, активлари ва ҳокозоларни идора
қилиши мумкин, лекин шу билан бир пайтда у
мазкур жамиятнинг учинчи
шахслар олдидаги барча мажбуриятларини ҳам ўз зиммасига олади.
Бирлаштириладиган жамият акциядорлар умумий йиғилишини чақиради ва
бирлашиш ҳақидаги масалани ҳал этгач, топшириш далолатномаси тузади.
Бирлашиш жараёнидан кейин жамиятни бирлаштириб олган ташкилот қўшиб
олинган мулк суммасига тенг акциялар қўшимча эмиссияси чиқаради ва
тарқатади. Акциядорлар
сонининг ортишидан келиб чиқиб, Директорлар
кенгаши аъзолари сони ҳам оширилиши ёки бошқарув органларида бошқа
ўзгаришлар амалга оширилиши мумкин.