Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет70/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

Ишни бажариш учун намуна: 
Тингловчилар вазиятли масалалар, тестлар ечадилар,КТ хулосаларни тахлил 
киладилар. 
 
Бронхиал астманинг диагностикаси. 
Лаборатор ўзгаришлар. Қоннинг умумий таҳлил (УҚТ) – эознофилия, 
ЭЧТнинг бироз ошиши (инфекцияга қарам турида). Умумий балғам – 
эозинофиллар кўплиги, Шарко-Лейден кристаллари (ромб ва октаэдр шаклидаги- 
эозинофиллар парчаланиши туфайли пайдо бўлувчи криссталлар), Куршман 
спираллари -шаффоф шилликдан ташкил топган майда бронхлар шаклидаги 
спираллар), ―Креол таначалари‖ – думалоқ, эпителиал ҳужайралардан ташкил 
топган бирикмалар. Қонни биохимик текшириш:– альфа2- ва гамма-
глобулинларнинг, 
сиал 
кислотанинг, 
серомукоиднинг, 
фибринннинг, 
гаптоглобулиннинг ва б. нинг купайиши. Иммунологик таҳлил – қонда 
иммуноглобулинларнинг, Т-супрессорларнинг, IgE нинг микдорининг ошиши. 
(атопик астмада
1

Артериал қондаги газ миқдорини баҳолаш. Оғир бронхиал обструкцияда 
(ТНЧ1 – берилган ҳажмдан 30-40%, ПНТ< 100 л/мин) гиперкапния, ўрта 
даражадаги бронхообструкцияда эса гипоксемия ва гипокапния аникланади. БА 


94 
нинг оғир кечишида вентиляцион-перфузион ўзгаришлар туфайли артериал 
гипоксемия кузатилади.
Ўпкани рентгенологик текшириш қандайдир хос ўзгаришларни топмайди. БА 
хуружида ўпка эмфиземаси белгилари аниқланади: ўпка шаффофлигининг 
ошиши, қовурғаларнинг горизонтал жойлашиши, қовурғалар орасининг 
кенгайиши, диафрагмани паст жойлашиши. 
Электрокардиография. БА хуружида ўнг бўлмачага кучли зўриқиш 
белгилари аниқланади: баланд, ўткирлашган Р тишча II, III, aVF, V1, V2 да 
аниқланади, юракнинг эллектр ўқи вертикал, кўкрак тармоқларида чуқур S тишча 
шаклида пайдо бўлади. Хуружнинг тўхташи билан кўрсатилган ЭКГ ўзгаришлар 
йўқолади. Ўпка юраги ривожланса ўнг қоринча гипертрофияси ЭКГ-белгилари 
пайдо булади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет