Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти



бет2/11
Дата16.06.2016
өлшемі0.92 Mb.
#140840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

Институт ректори Т.А.Аскаров

II.3. Давлат илмий – техника дастурлари борасида бажарилаётган илмий – тадқиқот ишларининг натижалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 августдаги “Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ – 436 – сонли ва “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги 2008 йил 15 июлдаги ПҚ – 916 – сонли қарорларига ва “Фундаментал ва Амалий тадқиқотлар илмий – техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ”га мувофиқ институтда давлат илмий – техника дастурлари доирасида илмий ижодкорлик ва патент лицензия фаолияти тўғрисида қуйидаги мавзуларда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

  1. Раннее выявление врожденных аномалий челюстно-лицевой области и комплексное лечение в неонатальном и постнеонатальном периодах.

  2. “Қандли диабед натижасида орттирилган оёқ панжалари гангренаси оғир кўринишни даволашда болдир қисмидан ампутация қилиш усулини жорий этиш”

  3. “Внедрение способа повышения эффективности терапии синдрома внутрипеченочного холестаза”

  4. “Жигар ичра холистаз синдромини янги даволаш усули”.

  5. “Преэклампсияни эрта ташхислаш усули”.

Институтнинг Бионеорганик, биоорганик ва биологик кимё кафедрасида профессор О.М. Ёриев раҳбарлигидаги “Тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналарида экологик муҳитни яхшилаш” илмий гурухи шакллантирилди ва вилоятдаги корхоналар билан 7 млн.сўм хажмдаги шартномалар тузилди.

Институтимизнинг бир қатор профессор-ўқитувчилари Республика VII инновациялар ярмаркасида ўзларининг инновацион ғоялари билан фаол иштирок этиб келдилар: Жумладан;

1.О.М. Ёриев, И.И. Назаров, Х.И. Амонова «Крахмал ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияси» номли мавзуси билан иштирок этган бўлсалар навбатдаги Республика VIII ярмаркасига қатнашадиган қуйидаги лойиҳа ва дастури тайёрланди:


  1. “Совун ишлаб чиқаришнинг технологияси”.



II.4. Иқтисодиётнинг тегишли соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган хўжалик шартномалари

Институтда хўжалик шартномалари мавжуд эмас




II.5. Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар
Институтда 2014 йилда чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан эълон қилинган танловда қуйидаги грант ишлари ютилди:

  1. Раннее выявление врожденных аномалий челюстно-лицевой области и комплексное лечение в неонатальном и постнеонатальном периодах. (55744.0 млн. сўм)

  2. “Қандли диабед натижасида орттирилган оёқ панжалари гангренаси оғир кўринишни даволашда болдир қисмидан ампутация қилиш усулини жорий этиш” (32 млн.сўм)

  3. “Внедрение способа повышения эффективности терапии синдрома внутрипеченочного холестаза” (89 млн.сўм).


2014 йилда институт профессор-ўқитувчилари томонидан қуйидаги ихтирочилик патентлари олинди:


  1. Нурбоев Ф.Э. “Жигар ичра холистаз синдромини янги даволаш усули”.

  2. Тўқсанова Д.И., Ахмедов Ф.Қ. “Преэклампсияни эрта ташхислаш усули”.


II.6. Фаннинг таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси (олинган натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш)

Институтнинг клиник кафедралари Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, РШТЁИМ Бухоро филиали, шаҳар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, вилоят болалар юқумли касалликлар касалхонаси, вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, вилоят Перинатал маркази, вилоят онкология диспансери, вилоят туғруқхонаси, вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида ва шаҳар поликлиникаларида жойлашган бўлиб хамкорлик инновацион корпаратив ишлари шу базаларда олиб борилмоқда. Юқорида кўрсатилган базаларда талабаларни ўқитиш ва касалларни даволаш жараёнлари биргаликда олиб борилади. Бу усул уч томонлама самарадорликка эга бўлиб, талабаларни ва ўқитувчиларнинг билимини, касалларни даволаш сифатини яхшилашга ҳамда маълум даражада институт илмий салоҳиятини ошишига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

РШТЁИМ Бухоро филиали ва Перенатал марказнинг Бухоро шаҳрида мавжудлиги талабаларнинг билим салоҳиятининг ошишида кўмакчи бўлиб келмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларида институт талабалари билимини оширишлари билан бир қаторда вилоятимизда жойлашган тиббиёт коллежлари талабалари учун хам қулайликлар яратилган бўлиб касалхоналарнинг даволаш ва илмий мажмуаси вужудга келган. Вилоят тиббиёт бирлашмаларида талабалар учун илмий – тадқиқот ишлари ва ўқув жараёнини юқори савияда олиб бориш учун замон талабларига мувофиқ шароитлар яратилган. Вилоят тиббиёт бирлашмаларида кўп учрайдиган жаррохлик касалликларини даволашда энг замонавий ва юқори технологияли диагностик ва даволаш усуллари ишлаб чиқилиб, соғлиқни сақлаш амалиётида қўлланилади ва бу талабалар учун ўқув жараёнини самарали олиб боришни таъминламоқда.

Стоматология факультети талабалари учун муҳим бўлган стоматология марказининг ташкил этилиши уларнинг билим ва амалий салоҳиятининг ошишига олиб келди. Стоматология марказида факультетнинг терапевтик стоматология, ортопедик стоматология, ортодонтия ва болалар стоматологияси кафедралари жойлашган. Бу марказ бундан буён Тошкент давлат стоматология институтининг Бухоро филиалида таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришда сўзсиз катта ҳисса қўшади.

РШТЁИМ Бухоро филиали клиник базасида институтнинг 4 та кафедраси илмий – ўқув ва даволаш ишларини юқори савияда олиб бормоқдалар.

Институт кафедралари профессор – ўқитувчилари Бухоро ва Навоий вилоятларидаги 7 та тиббиёт коллежларига ва академик лицейларига ўқув – услубий, маънавий-марифий ишларида ёрдам бермоқдалар. Институт ректори ва тиббиёт коллежлари ва академик лицейлар директорлари ўртасида ҳамкорликдаги ишларни олиб бориш учун шартномалар ва тегишли чора-тадбирлар режаси тузилган.

Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар ва ҳамкорликдаги режалар асосида институт ходимлари томонидан тиббиёт коллежлари иштирокида интеграцион кенгаш тузилган. Ушбу кенгаш ҳамкорликда амалга оширилган ишларининг бажарилишини доимий равишда назорат қилади

Институт академик лицей ва тиббиёт коллежлари билан ҳамкорлик ишларини олиб бораётган кафедралар ўзларининг коллеждаги турдош кафедралар билан тузилган шартномалари асосида амалий машғулотлар ва илмий – услубий ишларни ҳамкорлик асосида олиб борадилар. Хамкорлик доирасида эҳтиёждан келиб чиқиб 7 та ўқув-услубий қўлланмалар яратилди.

Кафедралар ходимлари томонидан тиббиёт коллежи, академик лицей талабалари учун ўқув жараёнида янги педагогик технологиялар ва интекрактив усулларни ўқув жараёнига қўллаб очиқ маърузалар, долзарб мавзуларда кенг қамровли семинар-тренинглар, ташкил қилиб, ўқув жараёнини техник воситалар билан таъминлашга ёрдам бермоқдалар.

Институт профессор-ўқитувчилари ва тиббиёт коллежлари ҳамда академик лицейлар ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда 2013 йил 12 сентябрда “Янги педагогик технологияларни жорий этишнинг долзарб муаммолари” ва уларнинг ечимини топиш мавзусидаги Илмий – амалий семинарлар ўтказилди.

Институтимизда 2005 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш билан интеграция йўналишида режали ишлар ташкил қилинган. Талабаларнинг ёзги тиббий амалиёти тўла равишда курсларга қараб вилоятлар, шаҳар ва туманларда жойлашган даволаш – профилактика муассасаларида ҳамда қишлоқ врачлик пунктларида ташкил қилинди.

Институт илмий ҳамкорликни Хирургия, урология, кардиология Ихтисослашган марказлари ҳамда эндокринология ва паразитология ИТИ лари билан биргаликда олиб бормоқда. Ушбу ҳамкорлик натижалари ўзаро илмий лабораториялардан фойдаланишда, докторлик диссертациялари тайёрлашда, илмий анжуманлар ўтказишда ўз аксини топмоқда. Ҳамкорликдаги илмий – тадқиқот ишлари натижалари талабалар учун маъруза материалларини тайёрлашда, илмий ишлар тўпламлари материалларини чоп қилишда, дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув – услубий қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилади. Шу билан бир қаторда ҳамкорлик илмий изланишларнинг 20 дан зиёд натижалари соғлиқни сақлаш амалиётида жорий қилинган.

Институтнинг 2013 – 2014 ўқув йилларида кадрлар тайёрлаш ва биргаликда илмий технология ечимлари яратишда даволаш муассасаларининг салоҳиятидан фойдаланиш талабаларни ёзги тиббий амалиётини ўтказиш билан олиб борилгди.

Талабалар ўз амалиётларини асосан терапия, педиатрия, хирургия, акушерлик ва гинекология, болалар юқумли касалликлар бўлимларида ҳамда поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида ўтказдилар ва уларнинг даволаш усулларидан ва тиббий технологиялар: ЭКГ, УТД, лаборатория текширишлари, иммунофермент анализи, физиотерапия даволаш усулларидан амалиёт даврида фойдаландилар.

2014 – 2015 ўқув йилида 1253 та шундан 1- курсни тугатганлар 285 нафар, 2- курс 277 нафар, 3- курс 232 нафар, 4- курс 211 нафар, 5- курс 138 нафар, 6- курс 110 нафар талаба ёзги тиббий малакавий амалиётда иштирок этган ва уларга амалиёт ўтиш базалари сифатида асосан Бухоро шаҳри ва туманлари, Қашқадарё, Сурхандарё, Навоий, Хоразм, Самарқанд вилоятлари етакчи касалхоналари ҳамда туманларнинг марказий шифохоналари, поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари танлаб олинган.

Курслар бўйича талабалар амалиёти қўйидаги даража ёки босқичларда ўтказилди:

1-3 курс талабалари йирик стационарларда кичик тиббий ходим ва оғир беморларни парвариши бўйича;

4 – курс талабалари поликлиникаларда ўрта тиббий ходим;

5 – курс талабалари эса йирик стационарларда врач ординатор ёрдамчиси;

6 – курс талабалари ҚВП ва ТМК поликлиникаларда умумий амалиёт шифокори (УАШ) ёки умумий стоматолог ёрдамчилари;

1 – курс олий ҳамширалик иши (ОҲИ) пешқадам ўрта тиббиёт ходими;

2- курс ОҲИ эса тиббий технологияни ўрганувчи ва жорий этувчи мутахассис ёрдамчиси;

3 – курс ОҲИ талабалари катта ҳамшира ёрдамчиси сифатида амалиёт ўтказдилар.

Тиббий педагогика факультети талабалари 6 курсдан бошлаб тиббиёт коллежларида ўзларининг педагогик махоратларини ошириб борадилар.

2013 – 2014 ўқув йилида талабалар амалиётга боришдан олдин, Бухоро, Қашқадарё, Сурхандарё, Навоий, Хоразм, Самарқанд вилоятлари ССБ лари ҳамда улар ҳудудидаги барча шаҳар ва туманларнинг етакчи касалхоналари раҳбарлари ҳамда институт раҳбарияти билан биргаликда икки томонлама шартномалар янгидан тузилган ва унда амалиёт ўтказишда даволаш профилактика муассасалари раҳбарларининг институт маъмуриятининг ва талабаларнинг бажарадиган вазифалари аниқ кўрсатиб берилган. Бундан ташқари институт профессор-ўқитувчилари хорижий давлатларнинг етакчи тиббиёт институтлари билан хамкорлик ишларини олиб бормоқдалар.



Таълим билан кадрлар таёрлашдаги ҳалқаро хамкорлик.

  1. Санкт-Петербург давлат тиббиёт академияси (РФ)

  2. Косин тиббиёт маркази (Корея)

  3. Япония жаррохлик стоматология департаменти

  4. Фукусима тиббиёт университети (Япония)

  5. Брандайс Университети (АҚШ)

  6. Красноярск тиббиёт Университети (РФ)

  7. Уральск тиббиёт Академияси (РФ)

  8. Москва тиббиёт стоматология Университети (РФ)

  9. Владивосток тиббиёт Университети (РФ)

  10. Киев миллий тиббиёт Университети (Украина) билан биргаликда олиб борилди.

II.7. Инновацион ғоялар ва ишланмалар борасида бажарилаётган ишлар
Бухоро давлат тиббиёт институтида олиб борилаётган инновацион корпоратив ҳамкорлик фаолияти ҳақида

Ўзбекистон Республикаси ОЎМТВнинг 25 декабр 2010 йилдаги №13/2 сонли Олий таълим муассасаларида “Олий таълим муассасаси, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида инновацион корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш” бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги Ҳайъат қарори ижросини таъминлаш мақсадида институтда профессор-ўқитувчилар ва кафедра мудирлари билан Ҳайъат қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилиб, институтда олиб борилаётган инновацион лойиҳалар батафсил қайта таҳлили ўтказилди. Ҳайъат қарорида келтирилган тартибда 20 та илмий лойиҳа тузилиб, бу лойиҳалар устидан 20 та инновацион гуруҳ ўз фаолиятини бошлаган ва лойиҳалар асосида 3 томонлама шартномалар тузилган ва деканлар томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар мавжуд.



Инновацион гуруҳлар ҳақидаги қисқача маълумот қўйидаги жадвалда келтирилади.

Институтида олиб борилаётган инновацион коорпаратив хамкорлик лойиҳалари ҳақида маълумот




Инновацион гуруҳ раҳбари Ф.И.Ш.

Лойиҳа номи

Бажарувчи кафедра

Ҳамкорлик корхонаси



А.Р. Облокулов

“Эпидемиологический мониторинг заболеваемости ляблиоза, разработка оптимальных методов диагностики терапии и профилактики”

Юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери-таносил кафедраси

Вилоят болалар юқумли касалликлар касалхонаси



Б.Б.Сафоев

Диабетик товон синдроми билан оғриган беморларга янги операция усулини қўллаш.

Факультет ва госпитал хирургия кафедраси

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази



Г.Жўраева

Аёлларда кўкрак бези ракининг морфологик ва патогенетик турларини эрта аниқлаш

Патологик анатомия ва суд тиббиёти кафедраси

Бухоро вилоят онкологик диспансери умумий хирургия бўлими



Г. Ж. Жарылкасынова

Бирламчи тиббий бугин муаммолари Кон реалогияси ва гепарин ингаляцияси ахамияти

УАВ тайёрлаш кафедраси

4-шаҳар поликлиникаси



Г.Ж. Жарылкасынова

Бирламчи тиббий бугин муаммолари Умумий амалиёт врачининг вакт меъёларни урганиш ва илмий асослаш

УАВ тайёрлаш кафедраси

4-шаҳар поликлиникаси



Г.Э. Идиев

“Экологик худудида стоматологик касалликларини эрта аниклаш ва олдин олиш тадбирлари”.

Ортопедик стоматология кафедраси

Бухоро шаҳар марказий стоматология поликлиникаси



Д.М.Мусаева

Регистрация и мониторинг побочных действий лекарственных средств, разрешённых к медицинскому применениию

Фармакалогия ва клиник фармакалогия кафедраси

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси



З.М.Орзиев

Оптимизация тактики ведения больных рефлюкс индуцированнной астмой путем совершенствования существующих методов диагностии и разработки эффективных мер терапии.

ИКП ва ОХИ кафедраси

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси



Иноятов А.Ш.

Юз жағ нуқсони бор болалар эрта реаблитация қилиш

Жаррохлик стоматология кафедраси

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази



Ихтиярова Г.А.

Турли муддатдаги ассоратли хомиладорликни бехатар медикаментоз тўхтатиш ва контрацепция, реабилитация усулларини танлаш.

1-Акушер гинекология кафедраси

Бухоро шаҳар 2-сон туғруқ комплекси



К.С.Турсунов

1. Ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишни такомиллаштириш.

2.Умуминсоний қадриятлар ва маьнавий камолот.



Ижтимоий фанлар кафедраси

Ғиждувон тиббиёт колежи



Н.Х. Вохидов

Эшитишнинг синдромал бузилиши билан тугилган болаларни эрта согломлаштириш

ЛОР кафедраси

Вилоят кўп тармоқли тиббий бирлашмаси



Р.М.Ахмедов

Жигар эхинококкэктомия-си операцияси пайтида самарали сколек-социд таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан ишлов бериш ва касаллик қайта-ланишини олдини олиш.

Факультет ва госпитал хирургия кафедраси

Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси



Тешаев Ш.Ж.

БЦФ билан оғриган болалар соғлигини яхшилаш чора-тадбирлари

ОХТА кафедраси

Бухоро вилоят болалар психиневрология диспансери



У.С. Мамедов

“Усовершенствование методики расширенной лимфоденэктомии в лечении опухолей орофаренгиальной области”.

Онкология кафедраси

Вилоят онкология диспанцери



Уроков Ш.Т.

Ошказон ва ун-икки бармокли ичак яра касаллиги асоратларини даволашда янги жаррохлик усулини тадбик этиш.

VI – VII жарохлик кафедраси

РШТЁИМ Бухоро филиали




Ф.Э.Нурбоев

Разработка нового препарата “Литолиза” при мочекаменной и желчекаменной болезни.

ЮНЕСКО кафедраси

Вилоят кўп тармоқли тиббий бирлашмаси



Ҳ.К.Мухторова

Гиёҳвандликни замонавий даволаш ва профилактика чораси

Психиатрия ва наркалогия кафедраси

Бухоро вилоят Наркалогия диспансери



Ш. Ахмедов

Внедрение нового метода лечения кифопластики при различных кифотических деформациях позвоночника

Травматология кафедраси

Вилоят кўп тармоқли тиббий бирлашмаси



Ш.И.Наврузова

Болаларда туғма юрак нуқсонлари қоринчалар аро нуқсоннинг Фалло тетрадасига транспозициянинг истиқболида иммун ҳолатининг аҳамияти

Педиатрия кафедраси

Бухоро вилоят Болалар кўп тармоқли тиббий бирлашмаси

Инновацион корпаратив хамкорлик мониторинги тегишли 7 та шакл асосида белгиланган тартибда олиб борилмоқда.




2014 йилда Республика VII ярмаркасида иштирок этган инновацион лойиҳалар тўғрисида маълумот.
О.М.Ёриев, И.И. Назаров, А.Х. Эшонқулов “Крахмал ишлаб чиқаришнинг инновацион технологияси”.
II.8. Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар
Бухоро давлат тиббиёт институтининг “Халқаро алоқалар” бўлими 2014 йилда БухДТИнинг хорижий ўқув даргохлари, институтлари, университетлари ҳамда клиника, шифохоналари билан халқаро муносабатларини янада жадаллаштириш мақсадида янгича режалар ва янгича фикрлар илғор қойилиб хорижий давлатларнинг тиббиёт йўналишидаги тажрибаларини чуқур ўрганиш, ўқитиш стратегияларининг тегишли жиҳатларини ўзлаштириш ва қўллаш бўйича алоқаларни олиб бориш билан ўз ишини бошлади.

Ҳозирги кунга келиб Бухоро давлат тиббиёт институтининг Россия, Қозоғистон, Украина, Корея, Япония ҳамда Европаниг бир неча мамлакатларининг тиббиёт университетлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилмоқда. Замонавий таълим турларидан бири бўлган масофавий ўқитиш бўйича Караганда, Красноярск, Екатеринбург институтлари ва Бухоро давлат тиббиёт институти билан ҳамкорлик шартномалари қуйидагича имзоланган: Красноярсдаги – “ГОУ ВПО КрасГМУ им. проф. В.Ф. Войно – Ясенецкого” ўқув муассасаси, Екатеренбургдаги – “Уральская государственная медицинская академия Федерального агенства по здравоохранению и социальному развитию” ўқув муассасаси ва Карагандадаги “Карагандинский государственнқй медицинский университет” билан шартномалар тузилган бўлиб, 2013 йилниг ноябрь ойида янгиланди, ҳозирги кунгача ҳамкорлик ишлари жадал олиб борилмоқда, шу асосда институтнинг профессор – ўқитувчилари хорижий давлатларда малакаларини ошириб келмоқдалар.

TEMPUS лойиҳаларини амалга ошириш учун Европа университетлари билан мандатлар тайёрланиб 2013 йилда имзоланган эди. Европа университетлари билан биргаликда қуйидаги мавзуларда лойиҳалар тайёрланди:


  1. Advancing Social Protection & Public Health Education: Curricula and Technology (ASPECT) (Эстония, Қазоғстон, Қирғизистон, Россия).

  2. “SORES (Social Responsibility) NETWORK TO PROMOTE THE UNIVERSITY GOBERNANCE REFORM INTRODUCING STRATRGIC APPROACHES ON SOCIAL RESPONSIBILITY” (Азербайджан, Россия, Украина, Испания).

  3. Formation of extended modern professional within interdisciplinary doctoral schools achievements – FEMIDA (Греция, Россия, Болгария)

  4. “UZHELTH: Enhancing Public Health Learning and Teaching in Uzbek Higher Education Institutions”

Ушбу лойиҳалар TEMPUS лойиҳалар танловига топширилди. 2013 йил октябрь ойи танлов натижаларига биноан Бухоро давлат тиббиёт институти ўз лойиҳалари билан ғолиб чиқди. Шу муносабат билан тиббиёт институти маъмурияти ҳам Бухоро шахрида TEMPUS иштирокчилари томонидан бир қанча бўлиб ўтган конференцияларда қатнашишга сазовор бўлди. 2014 йилнинг 12-18 февраль кунлари Италиянинг Пиза шахридаги Пиза университетида ишчи гурухнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жами:



  • Пиза университети (грант олувчи) (Италия)

  • Гент университети / Ghent University (Бельгия)

  • Порто университети / University of Porto (Португалия)

  • Slovak University of Agriculture in Nitra (Нитра)

  • Словакия (эксперт ташкилотлар - университетлари)

  • Ўзбекистонинг 10 та олий даргоҳлари ҳамда 2 та вазирлик лойиха координатор ва контакт шахслар иштирок этди.

Бухоро давлат тиббиёт институти томонидан эса Жарылкасынова Гаухар Жанызаковна (УАШ кафедра мудири) иштирок этди.

Шу билан бирга институт профессор – ўқитувчилари хорижий давлатларда малакалаларини ошириш билан бир қаторда илмий анжуманларда ҳам иштирок этиб келмоқдалар:



  • Ўринов Мусо Болтаевич (Неврология кафедраси мудири) Туркиянинг Измир шахрида, 2014 йилнинг 20 – 23 март кунларида бўлиб ўтадиган “Альтгеймер” мавзуси остида бўлиб ўтган конференцияда “TURKISH NATIONAL ALTGEIMER CONFERENCE” иштирок этди.

  • Иноятов Амрилло Шодиевич (стоматология факультети декани) Кореянинг Сеул шахрида, 2014 йилниг 26 – 27 апрель кунларида бўлиб ўтадиган митақавий имплантология симпозиуми “Seoul Implant Symposium 2014” анжуманида иштирок этди.

  • Фаттахов Тимур Шарипович (терапевтик стоматология кафедраси ассистенти) ҳам А.Ш.Иноятов билан биргаликда Кореянинг Сеул шахрида, 2014 йилниг 26 – 27 апрель кунларида бўлиб ўтадиган митақавий имплантология симпозиуми “Seoul Implant Symposium 2014” анжуманида иштирок этди.

  • Тешаев Шухрат Жумаевич (даволаш факультети декани) Россиянинг Сочи шахрида, 2014 йилнинг 06 – 10 апрель кунларида бўлиб ўтган учинчи бутунжахон “Генетика старения и долголетия 2014” мавзуси остида бўлиб ўтган конференцияга иштирок этди.

  • Шукуров Илхом Болтаевич (бионеорганик – биоорганик ва биологик химия кафедраси доценти), ҳам 2014 йилнинг 06 – 10 апрель кунларида бўлиб ўтган учинчи бутунжахон “Генетика старения и долголетия 2014” мавзуси остида бўлиб ўтган конференцияга иштирок этди.

Институтнинг чет эл адабиёти бўлими томонидан ҳар йили 46 номдаги тиббий журналлар олинади. Жорий йилда ҳам 46 номдаги россия тиббий журналларига обуна бўлинди. Ҳозирги кунда бўлимда 9000 та инглиз ва рус тилларидаги хорижий адабиётлар мавжуд. Адабиётлар илмий ходимлар ва аспирантлар томонидан илмий ишлар учун манба сифатида қўлланилмоқда. Улар асосида профессор – ўқитувчилар томонидан мультимедиалар тайёрлашда фойдаланилмоқда.

2014 йилда “Халқаро алоқалар” бўлимининг асосий вазифаларидан бири, тугалланган ҳамкорлик шартномаларнинг муддатини узайтириш, янги ҳамкорлар топиш ва шартномалар тузишдир. Бундан ташқари, нафақат профессор – ўқитувчиларни чет элга узатиб малакалаларини ошириш, балки хорижий институтлардан профессор – ўқитувчиларни институтга таклиф қилиб, профессор – ўқитувчилар билан бир қаторда талабаларнинг ҳам билим савиясини оширишдир.

Ҳамда, Корея институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва илғор хорижий илмий даргохлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузиш Бухоро давлат тиббиёт институти, халқаро алоқалар бўлимининг биринчи вазифаларидан бирига киради.



Институт ходимларининг 2014 йилда чет эл конференция ва симпозиумларида қатнашганликлари хақидаги МАЪЛУМОТ




Ф.И.Ш__Лавозими,_бўлим/факультет__Мамлакат,_хорижий_олий_таьлим_муассасаси_ёки_ҳамкор_ташкилотнинг_номи'>Ф.И.Ш

Лавозими, бўлим/факультет

Мамлакат, хорижий олий таьлим муассасаси ёки ҳамкор ташкилотнинг номи


Сафар муддати

Сафардан мақсад ва эришилган натижалар

Сафар ҳисоботи топширилди, қаерда муҳокама қилинди

1

Жарылкасыновой Гаухар

Жанызаковна



УАШ кафедра мудири

Университет Пиза

(Италия)

11.02.2014 –

19.02.2014 й

Темпус лойихасида иштирок этиш

Конференция


халқаро алоқалар бўлимида топширилди

2

Ўринов Мусо Болтаевич

Неврология кафедраси мудири

Измир (Турция)

20.03.2014 –

23.03.2014 й



“Альтгеймер” конференциясида иштирок этиш “TURKISH NATIONAL ALTGEIMER CONFERENCE”

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

3

Иноятов Амрилло Шодиевич

Стомаология факультети декани

Сеул (Корея)

26.04.2014 –

27.04.2014 й




Всемирный имплантологической симпозиум Dentium, “SEOUL IMPLANT 2014”

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

4

Фаттахов

Тимур Шарипович



Терапевтик стоматология кафедраси ассистенти

Сеул (Корея)

26.04.2014 –

27.04.2014 й




Всемирный имплантологической симпозиум Dentium, “SEOUL IMPLANT 2014”

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

5

Тешаев

Шухрат Жумаевич



Даволаш факультети декани

Сочи (Россия)

06-04.2014 –

10.04.2014 й



Конференция “ГЕНЕТИКА старения и долголетия 2014”

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

6

Шукуров

Илхом Болтаевич



Бионеорганик – биоорганик ва биологик химия кафедраси доценти

Сочи (Россия)

06-04.2014 –

10.04.2014 й



Конференция “ГЕНЕТИКА старения и долголетия 2014”

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

7

Облокулов

Абдурашид Рахимович



юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери таносил касалликлари кафедраси

Москва (Россия)

3-4-5 октябрь 2014 йил

Участвовал в международной Осенней Сессии Национальной школы гастроэнтерологов РГА «ФОРУМ ГАСТРОЭНТЕРОЛОГОВ РОССИИ»

халқаро алоқалар бўлимида топширилди

8

Облокулов

Абдурашид Рахимович



юқумли касалликлар, фтизиатрия ва тери таносил касалликлари кафедраси

Москва (Россия)

6-8 октябрь 2014 йил

Участвовал в Юбилейной двадцатой объединенной Российской ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЧЕСКОЙ НЕДЕЛИ

халқаро алоқалар бўлимида топширилди



2014 йилда талаба, магистрант ва катта илмий ходим – изланувчиларнинг хорижий сафарлари




Ф.И.Ш


Факультет, таьлим босқичи/йўналиши, курс

Мамлакат, хорижий олий таьлим муассасаси ёки ҳамкор ташкилотнинг номи


Сафар муддати

Сафардан мақсад ва эришилган натижалар

Сафар ҳисоботи топширилди, қаерда муҳокама қилинди

Талабалар (бакалавриат ва магистратура)

1


Ахмедов Ахад Тохирович

“Болалар хирургияси”

Клиник ординатура



Хиндистон

“Институт здоровья Артейнус”



10.07.2014 –

02.09.2014 й



Малака ошириш

халқаро алоқалар бўлимида топширилди



Жами:

1














Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет