Т/р
|
Чора-тадбирлар номи
|
Амалга ошириш механизми
|
Ижро муддати
|
Масъул ижрочилар
|
I. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш
|
1.
|
Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2021 йил июнь
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
2.
|
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2021 йил июнь
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
|
3.
|
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки қасд қилишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш тартибини тасдиқлаш.
|
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
|
2021 йил август
|
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги
|
4.
|
Ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори
|
2021 йил июль
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ёшлар ишлари агентлиги
|
5.
|
Марказ ходимлари ҳамда жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Марказ биноларини қўриқлаш чораларини кўриш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2021 йил июнь
|
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
|