105
Таълим олувчилар билан мавзуга
доир савол ва масалалардан
фойдаланган ҳолда мусобақа ўтказилади. Бунинг учун синфда кичик
гуруҳлар шакллантирилади. Уй вазифасини сўраш қуйидаги 2 босқичда
амалга оширилади.
1-босқич: кичик гуруҳларга олдиндан тайѐрланган саволлар берилади ва
жавоблар аниқланади. Масалан:
1-гуруҳга: “Бўлиш амали” деганда нимани тушунасиз? Мисоллар
келтиринг.
2-гуруҳга: Каср билан бўлиш амалининг қандай боғлиқлиги бор? Каср
чизиғи нимани билдиради?
3-гуруҳга: Ҳар қандай касрни бўлиш амали ѐрдамида ѐзиш мумкинми?
Мисоллар келтиринг.
2-босқич: Мусобақа.
Гуруҳлар бўйича умумий ҳолда мустақил иш сифатида “Ким биринчи?”
мусобақаси ўтказилади ва ғолибларга рағбат карточкаси берилади.
III. Янги мавзуни ўрганиш:
Мавзуга доир масала ечиш орқали “Аралаш сон” ҳақида тушунча ҳосил
қилинади. Қуйидаги масалани баҳс-мунозара шаклида ҳал
қилиш мақсадга
мувофиқ.
Масала: Она 8та плиткали шоколадни 3та фарзандига тенг қилиб
бўлиши керак. Буни қандай бажаради?
Ечиш:
Бунинг учун 8:3 амалини бажариш керак. Ҳар бир болага 2тадан
шоколад тегади ва яна 2таси ортиб қолади.
Бунинг учун ортиб қолган
шоколаднинг ҳар бирини 3тадан тенг қисмга бўлиб берса,
3
2
тадан тегади.
Она фарзандларига 2тадан бутун ва яна 1та шоколаднинг
3
2
қисмини
беради. Буни 2 +
3
2
= 8:3 ѐки
3
8
= 2
3
2
деб ѐзиш мумкин.
Демак, 8:3 =
3
8
= 2
3
2
.
106
Нотўғри каср берилган бўлса, суратини махражига бўлсак, ҳосил бўлган
тўлиқсиз бўлинма берилган касрнинг бутун қисмига, қолдиқ суратига ѐзилса,
махраж ўзгаришсиз қолар экан. Аксинча кўриниш бўлса, яъни:
2
3
2
=
3
2
3
2
=
3
2
6
=
3
8
ҳосил бўлади.
Бундан, аралаш касрни нотўғри касрга айлантириш учун бутун қисмини
махражига кўпайтириб, чиққан натижага суратини қўшиб ҳосил бўлган
йигинди суратига ѐзилади, махражи эса ўзгаришсиз қолади,
деган қоида
келиб чиқади.
IV. Янги мавзуни мустаҳкамлаш:
Эгалланган назарий билимларни мустаҳкамлаш учун гуруҳлар бўйича
навбати билан 2та топшириқ асосида мусобақа ташкил этилади.
1-топшириқ. Нотўғри каср ѐзинг, уни аралаш касрга айлантиринг.
Масалан:
4
17
= 4
4
1
;
3
23
= 7
3
2
;
5
29
= 5
5
4
; каби кўринишда ѐзиш мумкин.
2-топшириқ. Аралаш касрни нотўғри касрга айлантиринг:
Масалан: 5
8
3
=
8
3
8
5
=
8
43
; 8
4
3
=
4
3
4
8
=
4
35
шаклларида ифодалаш
мумкин.
Кейинги босқичда дарсликдаги масалаларнинг бир қисми доскада “Ким
тўғри ва тез бажаради?” шарти асосида бажарилади. Дарс якунида кўп балл
тўплаган гуруҳ ва аъзолари рағбатлантирилади.
Мавзуни ўрганиш 3 соатга мўлжалланган бўлиб, 2-, 3-соатларда мавзуни
мустаҳкамлаш учун дарслик ва қўлланмалардаги
машқлардан фойдаланиш
мумкин.
IV. Таълим олувчилар билимини баҳолаш ва уйга вазифа:
Дарс якунланиб, ғолиб гуруҳ ва
энг билимдон таълим олувчи
аниқланади. Мусобақада фаол қатнашган таълим олувчиларнинг фаолияти
раҳбат карточкалари ва тўплаган ўртача баллари бўйича баҳоланади.
Эслатма: рағбат карточкалари ўқитувчи томонидан тайѐрланиб,
унинг
ранги ва шакли уч кўринишида бўлади. Қизил рангли учбурчак, кўк рангли
107
квадрат, яшил рангли доира кўринишларида рағбат карточкаси тайѐрланади.
Учбурчак шаклидаги қизил рангли карточка 3 баллик, квадрат шаклидаги кўк
рангли карточка 4 баллик, доира шаклидаги яшил рангли карточка эса 5
баллик бўлади.
Достарыңызбен бөлісу: