Ўзбекистон республикаси


  Иккинчи боб бўйича хулосалар



Pdf көрінісі
бет35/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

 


112 
Иккинчи боб бўйича хулосалар
Ўзбекистон Республикасининг тараққиѐти ва истиқболини таъминлаш 
иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда катта ўзгаришлар амалга 
оширилиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида бўлажак мутахассислардан касбий 
билимларни, юксак маданиятни, маънавий етукликни ва кенг дунѐқарашни 
талаб этади. Мазкур талаб ва интилишлар асосида рақобатбардош кадрларни 
тайѐрлаш муҳим вазифалардан бирига айланмоқда. Шундан келиб чиқиб, бобда 
қуйидаги масалалар ҳал этилди. Хусусан: 
1. Математика фанлари ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузишда 
дастуруламал сифатида инновацион педагогик технология тамойиллари 
кўрсатиб берилди. Ушбу тамойиллар математика фанлари ўқув машғулотлари 
лойиҳаларини тузиш методикасини ишлаб чиқишга асос қилиб олинди. 
2. Математика фанлари ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиш 
методикаси ишлаб чиқилди. Унда: 
а) ушбу тадқиқот муаллифи ва тажриба-синов жараѐнида иштирок этган 
профессор-ўқитувчиларнинг дидактикани яхши ўзлаштириб олишларга 
алоҳида эътибор қаратилди, назариядан амалиѐтда фойдалана олиш 
кўникмалари ривожлантирилди; 
б) талабанинг ўз устида мустақил ишлаш механизми яратилди
в) билимларни амалда қўллаш кўникмаси шакллантирилишига алоҳида 
эътибор қаратилди; 
г) ўқув машғулоти якунидаги натижаларнинг феъллар шаклида бўлиши 
таъминланди. 
Шулардан келиб чиқиб, “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув 
машғулотлари лойиҳаларини тузиш методикасидан нафақат математика ўқув 
фанлари, балки барча ўқув фанлари ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиб 
чиқишда андаза сифатида фойдаланиш мумкин. 


113 
3. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари 
лoйиҳаларини тузиш амалиѐти баѐн этилди. Унда лойиҳаларни тузишда 
бажариладиган амаллар тартиби ифодаланди.
4. Ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришнинг дидактик асослари ва
намунаси кўрсатилди. Намуна сифатида “Математика ўқитиш методикаси” 
фани бўйича ўқув машғулоти лойиҳасини тузиш тажрибаси ѐритилди. 
5. Ўқув машғулотларни лойиҳалаб ўқитиш методикаси берилди. Мисол 
сифатида, “Математик мантиқ элементлари” мавзусини лойиҳалаб ўқитиш 
методикаси келтирилди. Педагогик технология тамойиллари асосида 
“Математик мантиқ элементлари” лойиҳаларини тузиб ўқитиш талабаларда 
мустақил фикрлашни ривожлантиради, ўқув фаолиятини оширади ҳамда 
таълим сифатини кафолатлайди. 


114 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет