Ўзбекистон республикаси



Pdf көрінісі
бет13/50
Дата11.10.2023
өлшемі1.44 Mb.
#480474
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
ДиссХуррамов-28.08.2019

Математика 
ўқитиш методикаси” 
фани ўқув 
машғулоти таълим 
технологиясини 
режалаштириш ва 
лойиҳалаштириш 
ҚОИДАЛАРИ 
Таълим 
технологияси 
тамойиллари 
асосида ўқув 
машғулотларини 
лойиҳалаштириш. 
Таълим 
технологияси 
тамойиллари 
асосида ўқув 
жараѐнини 
режалаштириш. 
Таълим жараѐнинг 
ташкилий-дидактик 
таъминотини ишлаб 
чиқиш. 
Таълим жараѐнида 
талабалар билан 
ҳамкорликдаги 
фаолиятни босқичма-
босқич амалга 
оширишни аниқлаш. 
1.4-расм. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулоти 
таълим технологиясини режалаштириш ва лойиҳалаштириш қоидалари 
Таълим тизимида ўқитиладиган фанлар бўйича ўқув машғулотларини 
лойиҳалаб ўқитишга педагогик технологиянинг замонавий ўзбек миллий 
модели [37; 3-273-б.] асос қилиб олинди. Педагогик технология миллий модели 
ва тамойиллари асосида “Математика ўқитиш методикаси” ўқув фани 
машғулотларининг лойиҳалари тузиб чиқилди. Том маънода “Математика ўқитиш 


45 
методикаси” ўқув фанини лойиҳалаб ўқитишнинг замонавий концепциясига 
инновация сифатида деб қарашга олиб келинди. Бу эса, педагогик технология 
тамойиллари ва ўқув машғулотлари лойиҳалари асосида ўқитиш ўқитувчидан 
талаб қилинадиган методик тайѐргарлик компетенциясини шакллантиришда 
инновацион компонент сифатида хизмат қилади [81]. 
Юқоридаги кўрсатмалар барча ўқитувчи (педагог)лар томонидан яхши 
ўзлаштирилиб, амалиѐтда қўллаб борилса, маорифчилар олдига қўйилаѐтган 
ижтимоий буюртманинг сифатли бажарилишга муваффақ бўлинади.
1.4-§. “Математика ўқитиш методикаси” фанини ўқитишни ташкил 
этишда таълим технологияси инновацион моделининг ўрни 
XXI аср интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ва шахсни 
шакллантириш даври бўлиб, республикада кадрлар тайѐрлашнинг мақсадли 
тизимини 
ривожлантириш, 
жамият 
ва 
давлатнинг 
малакали 
ва 
рақобатбардош мутахассисларга бўлган эҳтиѐжини қондиришни кўзда 
тутади. Ушбу устувор вазифани амалга оширишда таълим технологияси 
инновацион моделининг роли беқиѐсдир. 
Таълим технологиясининг инновацион модели – бу маълум вақт ва 
мавжуд шароитда белгиланган мақсадни амалга ошириш ва башорат 
қилинган ўқув натижаларига эришишни кафолатлайдиган таълимнинг энг 
мақбул шакли, воситаси, усули, методикаси ва технологиясининг мажмуидир 
[40; 20-б.].
Таълим технологиясининг инновацион модели қуйидагиларни ўз ичига 
олади (1.4.1-расмга қаранг): 


46 
ўқитиш мақсадларини аниқ ифодалаш
назарий ва амалий материални танлаш ҳамда уни талабаларга етказиш 
йўлларини аниқлаш; 
аниқ мавзунинг таянч тушунча ва ибораларини ажратиш; 
ўқишга қизиқтиришга йўналтирилган усул ва технологияларни белгилаш; 
ўқув жараѐнини якка ва жамоа ҳолда ташкил этишни ташкиллаштириш
ўқув машғулотлари режаси ва лойиҳаларини тузиш; 
ўқув фаолиятида олдиндан кутилаѐтган натижаларни аниқлаш; 
натижаларга эришиш учун зарур бўлган педагогик вазифаларни белгилаш
таълим олувчининг дастлабки билимларини аниқлаш; 
ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиб чиқиш; 
тескари алоқани йўлга қўйиш ва таълим воситаларини, яъни тезкор сўров, 
савол-жавоб, ўқув топшириғи натижалари тақдимотини баҳолашни 
аниқлаш; 
лойиҳавий фаолият натижасини жадвал кўринишда, яъни ўқув жараѐни 
инновацион таълим технологияси модели кўринишида расмийлаштириш; 
ўқув машғулотида таълим технологиясини режалаштиришни технологик 
харита кўринишида амалга ошириш. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет