118
3.1-жадвал
Олий таълим муассасаларидан тажриба-синов ишида иштирок
этган профессор-ўқитувчи ва талабалар сони
Т/р
Олий таълим муассасаси
Иштирок этганлар сони
Профессор-
ўқитувчилар
Талабалар
1.
Тошкент давлат педагогика
университети
12
288
2.
Навоий давлат педагогика
институти
7
269
3.
Гулистон давлат университети
10
250
Жами:
29
807
Танланган йўлдан оғишмаслик мақсадида педагогикада баҳолашнинг
ахборот таъминоти ва технологиясига хос бўлган методик жиҳатларга
тўхталиниб, статистиканинг танланма усули кенг қўлланилди. Танланмада
pепpезентативликнинг мажорантлик (устунлик) пpинципидан фойдаланилди.
Тажриба-синов ишларининг биринчи, тайѐргарлик босқичи 2014–2015
ўқув йилларида ўтказилиб, унда юқоридаги олий таълим муассасаларининг
назорат ва тажриба гуруҳлари белгиланди. Машғулотларни ташкил этиш ва
ўтказишнинг умумий аҳволи,
“Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув
машғулотларини лойиҳалаш ҳолати ўрганилди, шунингдек, анкета саволлари
ишлаб чиқилди. Бу жараѐн далилларни йиғиш, кузатиш ва суҳбат уюштириш
орқали олиб борилди.
Далилларни йиғиш илмий тадқиқот ишининг мақсад ва вазифаларидан
келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилди:
“Математика” таълим йўналиши ДТС, ўқув режа, фан дастури, дарслик
ва ўқув қўлланмалар мазмуни ва ўқитувчилар фаолияти ўрганиб чиқилди;
“Математика”
таълим
йўналишларида
“Математика
ўқитиш
методикаси” фани бўйича ўқиѐтган талабалар гуруҳидан
тажриба-синов
майдонлари аниқланди;
119
“Математика ўқитиш методикаси” фани бўйича тайѐрланган ўқув
материаллари лойиҳаларини тажириба-синовдан ўтказиш бўйича тадбирлар
амалга оширилди.
Тажриба-синов ишининг биринчи ва иккинчи босқичи якунида
ишлаб
чиқилган “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини
лойиҳалаб ўқитишнинг ютуқ ва камчиликлари аниқланди, такомиллаштириш
йўллари ишлаб чиқилди. Бунда:
тажриба ва назорат гуруҳидаги
талабаларнинг назорат ишлари, савол-
жавоблар асосида аниқланган билим даражалари таққосланди ва хулосалар
чиқарилди;
ишлаб чиқилган “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув
машғулотлари лойиҳалари тавсия ва хулосалар билан бойитилди;
ўтказилган тажриба-синов ишларининг умумий таҳлили ишлаб
чиқилди.
Бу босқичларда тажриба-синов ишларининг бугунги ҳолати бўйича
якуний ишлар олиб борилди. Тажриба-синов материаллари тўпланди, таҳрир
қилинди. Олинган натижалар умумлаштирилди, хулосаланди ва математик
статистика ѐрдамида таҳлил қилинди.
Тажриба-синов ишларининг учинчи – ўқитиш босқичи 2015–2016 ўқув
йилларида ўтказилди. Бу босқичда тажриба гуруҳларида “Таълим жараѐнини
педагогик технология асосида ташкил қилишда қўлланиладиган
замонавий
таълим усуллари” номли методик тавсиянома [152], “Математика ўқитиш
методикаси фани ўқув машғулотларининг лойиҳаси” номли ўқув-услубий
қўлланма [153] “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмалар
[148] асосида ўқитиш ишлари олиб борилди. Назорат гуруҳларида эса,
амалдаги ўқув адабиѐтлари ва ОТМ профессор-ўқитувчиларининг
тажрибасига асосланиб ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Бу босқичда изланиш босқичида тўпланган, “Математика ўқитиш
методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш методикасининг
120
баъзи камчиликлари тузатилди ва такомиллаштирилган методиканинг
ишончлилиги текширилди.
Тажриба-синов ишларининг тўртинчи, тасдиқловчи, аниқловчи
босқичида тажриба-синов ишлари якунланиб хулосаланди. Тестлар,
анкеталар, сўровномалар,
тест-анкеталар намуналари, суҳбатлар мавзулари
ишлаб чиқилди, тегишли миқдорда кўпайтирилди, профессор-ўқитувчилар ва
талабаларига тарқатилди. Тажриба-синов машғулотлари лойиҳаси, ўқув
машғулотлари ишланмалари, методик тавсиялар ишлаб чиқилди. Жараѐнда
бевосита иштирокчи сифатида қатнашиш ва кузатишлар
асосида назорат ва
тажриба гуруҳларида лойиҳаланган ўқув машғулотларини ўтказиши бўйича
тавсиялар берилди.
Олий таълим муассасалари математик анализ фани бўйича тайѐрланган
ўқув материаллари лойиҳаси бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди ва
олинган натижалар умумлаштирилди. Тажриба-синов ўтказиш мобайнида
олинган натижалар математик-статистик жиҳатдан
қайта ишланди ва
тажриба-синов ишларининг тажриба якунидаги кўрсаткичларини ўзаро
қиѐслаш асосида якуний хулоса чиқарилди.
Тўртинчи босқич якунида тест ва ѐзма ишлар ўтказилди. Талабалар
билимини баҳолашда ўқув машғулотлари лойиҳаларини тузиш, уни таълим
жараѐнига қўллаш самарадорлигини кўрсатиш мақсадида тажриба ва назорат
гуруҳларида ўтказилган тест ва назорат ишлари натижаларини ҳисоблаш
қулай бўлиш учун 100 баллик рейтинг тизимидан 5 баҳолик тизимга
ўтказилди.
Тажриба-синов бошланишида билим даражаларининг
яқинлиги мезони
асосида олий таълим муассасаларида таҳсил олаѐтган талабалар
гуруҳларидан танланма усул билан тажриба-синов учун тажриба гуруҳларида
405 нафар, назорат гуруҳларида 402 нафар қатнашчининг натижалари таҳлил
қилинди (3.2-жадвалга қаранг).
Достарыңызбен бөлісу: