8
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация
комиссияси Низомлари
иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди.
Диссертация матни А4 форматдаги стандарт қоғоз
варағининг икки томонида жойлашиши ва қои-
да тариқасида, 1,5 қатор оралиғида (“полутор-
ный”) ёзилиши лозим. Ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан
2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га
тенг ва бир хилда бўлиши лозим.
Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда “Тimеs
Nеw Rоmаn” 14 ўлчамли шрифтда “Мiсrоsоft Wоrd” матн редак-
торидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Бетлар титул варағидан
бошлаб охирги варақгача
изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тар-
тиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақа-
мидан бошлаб ёзилади. Титул варағига 1 рақами қўйилмайди.
Диссертациянинг мундарижаси,
кириш қисми,
ҳар бир боби, хулоса, фойдаланилган адабиётлар
рўйхати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан
расмийлаштирилади.
Диссертация таркибий
қисмларининг бош сар-
лавҳалари («Мундарижа», «Кириш», «Хулоса», «Фой-
даланилган адабиётлар рўйхати» ва бошқалар) бош
ҳарфларда ёзилади.
Боблар рим рақамлари билан рақамланади ва сар-
лавҳаларга эга бўлади. Параграфла𠫧» белгиси би-
лан белгиланади, араб рақамлари билан рақамлана-
ди ва сарлавҳаларга эга бўлади.
Боблар ва параграфлар сарлавҳаларининг юқори ва пастки
қисмидан 12 ўлчамли («пт») оралиқ қолдирилиши керак.
Диссертация матнида фойдаланилган адабиётлар-
дан олинган материалга ҳавола сатр ости эслатма-
ларда келтирилади ёки унинг фойдаланилган ада-
биётлар рўйхатидаги тартиб рақами ва шу адабиётга иқтибос
материал жойлашган бет қавс ичида, диссертация матнининг
ўзида алоҳида кўрсатилади (масалан: [1; 25–26-б.]).
Сурат, фотосурат, график, чизма,
диаграмма ва шу
кабилар «расм» сўзи билан ифодаланиб,
улар ва-
рақда кўриш учун қулай тарзда жойлаштирилиши
керак.
Расмлар улар жойлашган боблар тартиб рақами кўр-
сатилган ҳолда, изчил кетма-кетликда, расмнинг
пастида ўрта қисмида рақамланади (масалан: «1.1-
расм.»), иловаларда келтирилган расмлар бундан мустасно.
Достарыңызбен бөлісу: